СОВИТИШ МАШИНАСИ — маҳсулотларни атроф муҳит хароратидан анча паст хароратда совитиш учун мўлжалланган қурилма. Иши ташқи энергия ҳисобига совитиш камерасини сунъий совитишга асосланади. Совитиш машинасининг компрессион, иссиклик ва термоэлектрон хиллари бор. Уларда +10 дан —150° гача харорат ҳосил қилиш мумкин. Компрессион совитиш машинаси газли (газсимон совитиш агенти афегат ҳолатини ўзгартирмайдиган) ва буғли (совитиш агенти афегат ҳолатини ўзгартирадиган) хилларга бўлинади. Буғли Совитиш машинаси кенг тарқалган; унинг компрессорли ва абсорбцион хиллари бор. Компрессорли Совитиш машинаси кўпроқ ишлатилади. У, асосан, компрессор, электр двигатель, конденсатор, буғлаткич ва ростлаш қурилмасидан иборат. Бу қисмлар бир-бирига найчалар билан туташтирилиб, берк тизимни хосил қилади. Бу тизим совитиш агенти (фреон, аммиак) билан тўлдирилади. Электр двигатель ва компрессорнинг жойлашишига қараб, Совитиш машинаси очиқ ва ёпиқ хилларга бўлинади. Очиқ Совитиш машинаси йирик совитиш қурилмаларида, ёпиқ Совитиш машинаси хўжалик вауй рўзғор совиткичларида ишлатилади.
Иссиқлик совитиш машинаси совитиш циклида 2 компонент — совитиш агенти ва ютгич (абсорбент) қатнашадиган абсорбцион ҳамда буғ эжекторли (буг эжектори ёрдамида сиқиладиган) хилларга бўлинади.
Термоэлектр Совитиш машинасида совитиш Пельтье эффектидан фойдаланиб амалга оширилади.
Иссиқлик насослари – бу паст салоҳиятли иссиқлик манбайидан олинган иссиқликни юқори салоҳиятли иссиқлик манбайига айлантирувчи қурилма. Бундай насослардан, аслида, кенг фойдаланилади. Улардан хусусий уйлар, санатория-меҳмонхона комплекслари, кафе ва бошқаларда иссиқлик манбайи сифатида қўллаш мумкин.
Иссиқлик насослари ҳақида батафсил
Иссиқлик насосларининг бир неча тури мавжуд эканини билсангиз керак. Айнан қайсилари? Ишлаш тамойили билан фарқланувчи иссиқлик насосларининг кенг оммалашган туридан бошлаймиз. Асосан икки тури мавжуд: компрессион иссиқлик нососи ва абсорбцион. Булар нимаси билан фарқланади? Гап шундаки, компрессион иссиқлик насослари электр энергияси мавжуд ҳолда ишлайди, аюсорбцион иссиқлик насослари ёнилғи ёки ташландиқ иссиқлик талаб қилади.
Бундай насослар иссиқлик манбайи бўйича фарқланади.
1. Ер ости, ер усти сувлари ёки тупроқдан фойдаланиш учун геотермал иссиқлик насослари.
Бу ер энергияси қўлланиладиган ўзига хос тизим. Геотермал насослар, ўз навбатида, қуйидагича бўлади:
Ёпиқ турдаги насосли. Улар горизонтал, вертикал, сув ва бевосита иссиқлик алмаштиришга бўлинади.
Очиқ турдаги насослар. Бундай насосларнинг ишлаши учун сув зарур. У геотермал насос бўйлаб айланади ва ерга қайтади. Бироқ бундай насослар етарли миқдорда тоза сув талаб этади.
2. Ҳаволи иссиқлик насослари. Иссиқлик манбаси сифатида ҳаво қўлланилади.
3. Иккиламчи иссиқлик қўлланиладиган насослар. Масалан, марказий иситиш тизими қувурларидаги иссиқлик. Иссиқлик насосига эга бўлиш қулай. У ихчам ва, деярли, шовқинсиз. Бунинг устига, автоматик режимда ишлайди, уни ўрнатиш кўп вақт олмайди. Шунингдек, уни мавсум учун мос келувчи бир режимдан бошқа режимга ўтказиш имкони туғилади.
https://www.youtube.com/watch?v=8eDYcztj8f4
https://www.pea.ru/docs/equipment/heating/teplovye-nasosy/princip-raboty-teplovogo-nasosa/
Do'stlaringiz bilan baham: |