Aim.uz
Марказдан қочма компрессор
Компрессиялаш узелининг тавсифи
Буғ юритмали оддий марказдан қочма компрессор унинг базавий қурилмаси билан бирга моделланади (22.1-расмга қаранг). Ишчи газ сифатида газсимон пропан қўлланилади. Бу модел газнинг сиқилиш принципларини ва компрессиялаш узелини бошқариш кўникмаларини чуқурроқ тушунишга имкон беради. Ишчи газ босими ростланувчи сўрувчи идиш орқали ўтади, шундан сўнг компрессорнинг сўрувчи томонига («қабулга») тушади. Газ сиқилади ва тизимдан чиқишдан олдин босими ростланадиган чиқиш қувурига (компрессор «чиқиши») ўтади.
Компрессорда минимал сарф қилиш байпаси бўлиб, у газнинг тўғри оқими компрессор учун минимал зарур бўлганидан кам бўлганда помпажнинг олдини олиш учун фойдаланилади.
Буғ турбина юритмасининг тезлиги газнинг компрессордан чиқиш босимига кўра ростланади.
22.1-расм. Компрессиялаш узели схемаси.
Бошқариш принциплари
Совуқ ишчи газ Е-1 сўрувчи барабанга ва ундан сўнг компрессорнинг қабул қилувчи қувурига узатилади. Е-1 дан чиқиш қувуридаги босимни PIRC-200 регулятор таъминлаб туради, унинг клапани PV-200 Е-1 да газни узатиш чизиғида жойлашган. TIR-310 датчиги Е-1 даги ҳароратни назорат қилади, FIR-100 датчиги эса Е-1 идишга ишчи газ сарфланишини назорат қилади.
Е-1 даги конденсат сатҳини LIR-400 датчиги назорат қилади. Сатҳ тўплангани сари конденсат Е-1 дан НС-001 дастаки сурилгич (қулф) орқали чиқариб ташланади. Босимни авариявий пасайтириш учун Е-1 идишда пружинали сақлагич клапан (ППК) байпасида НС-003 созланувчи тўсиқли сақлагич клапан ўрнатилган.
Газ ТК-1 компрессорнинг сўрувчи томонига келади ва янада каттароқ босимгача сиқилади, бу босимни PIRC-210 регулятори таъминлаб туради. Сиқиш вақтида ишчи газнинг ҳарорати кўтарилади, уни TIR-320 датчик кўрсатади.
PIRC-210 ростлагич буғ-турбинали юритманинг тезлигини буғни турбинага узатиш линиясида жойлашган PV-210 клапани ёрдамида бошқаради. XIR-700 датчиги компрессорнинг тезлигини кўрсатади.
Кейин газ компрессорнинг чиқиш қувурига (трубопроводига) ўтади ва Х-1 сув совиткичида совитилгандан кейин доимий 10 кг/см2 босим билан идишга ўтказилади. Газ FIRC-130 сарф ростлагичининг FV-130 клапани орқали чиқарилади. TIR-330 датчиги газнинг Х-1 совитгичдан кейинги ҳароратини кўрсатади.
Агар газнинг TK-1 дан тўғри оқими компрессор помпажи сатҳидан паст бўлса, FIRC-120 ростлагичи помпажнинг юзага келишининг олдини олиш учун компрессорнинг байпасида FV-120 клапанни очади. Газ совитилгандан кейин Е-1 идишга компрессорнинг сўрувчи томонига қайтади. FIR-110 датчик газнинг байпас бўйича сарфланишини назорат қилади.
Компрессиялаш узели асосий параметрларининг ишчи диапазон (оралиқ) чегараларидан ташқарига чиққанда огоҳлантирувчи ёки авария сигнализацияси пайдо бўлади.
Компрессордан келаётган газ сарфи камайганда огоҳлантирувчи «помпаж юз бериши мумкин» хабари пайдо бўлади.
Компрессорнинг тезлиги минутига 18 минг айланишдан оширилганда ёки Е-1 идишда 60% сатҳга етганда автоматик тўсиқ ишга тушади: турбокомпрессорни тўхтатиш учун турбинага кетаётган буғ линиясида HV-010 кескич (отсекатель) беркитилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |