Компрамирлаш узелининг ўлчанадиган ва бошқарувчи ўзгарувчилари ҳамда уларнинг меъёрдаги ишлаш режими (тартиби) даги қийматлари
Ўлчанадиган ўзгарувчилар (датчиклар)
позиция № (тэг)
|
Ўлчанадиган ўзгарувчи
|
Ўлчов бирлиги
|
Меъёрий режимдаги қиймати
|
FIR-100
|
E-1 даги газ сарфи
|
нм3/соат
|
60006.00
|
FIR-110
|
ТК-1 компрессорнинг байпаси бўйича газ рецикли сарфи
|
нм3/соат
|
0.00
|
FIRC-120
|
ТК-1 дан чиққан сиқилган газ сарфи
|
нм3/соат
|
60000.00
|
FIRC-130
|
Қурилмадан келаётган газ сарфи
|
нм3/соат
|
60000.00
|
LIR-400
|
Е-1 даги конденсат сатҳи
|
%
|
1.14
|
FIRC-200
|
Е-1 сўрувчи идишдаги босим
|
кг/см2
|
2.00
|
РIRC-210
|
ТК-1 компрессори чиқишидаги газ босими
|
кг/см2
|
12.00
|
TIR-300
|
Е-1 га киришда газнинг ҳарорати
|
0С
|
50.00
|
TIR-310
|
Е-1 даги ҳарорат
|
0С
|
50.00
|
TIR-320
|
ТК-1 компрессордан чиққан сиқилган газ ҳарорати
|
0С
|
90.00
|
TIR-330
|
Х-1 дан кейинги газ ҳарорати
|
0С
|
60.00
|
XIR-700
|
Koмпрессорнинг тезлиги
|
айл/мин
|
10000.00
|
Аналогли бошқарувчи параметрлар (ростлагичлар)
позиция №
(тэг)
|
Ростланувчи ўзгарувчи
|
Клапанга чиқиш(%)
|
Бошқариш режими
|
Ростлаш тури
|
FIRC-120
|
ТК-1 дан чиққан сиқилган газ сарфи
|
50.0
|
Авто.
|
Лок.
|
FIRC-130
|
Қурилмадан чиққан газ сарфи
|
50.0
|
Авто.
|
Лок.
|
НС-001
|
Е-1 дан конденсатни чиқариб ташлаш чизиғидаги қулф
|
0.0
|
Даст.
|
-
|
НС-002
|
Х-1 совиткичга сув узатиш чизиғидаги қулф
|
50.0
|
Даст.
|
-
|
НС-003
|
Е-1 идиш сақлагич клапани байпасидаги қулф
|
0.0
|
Даст.
|
-
|
НС-130
|
FIRC-130 асбобининг созловчи клапани байпасидаги қулф
|
0.0
|
Даст.
|
-
|
FIRC-200
|
Сўрувчи Е-1 идишдаги босим
|
50.0
|
Авто.
|
Лок.
|
FIRC-210
|
ТК-1 компрессор чиқишида газ босими
|
50.0
|
Авто.
|
Лок.
|
Дискрет бошқарувчи параметрлар (калитлар)
Калит номи
|
Асбоб-ускуна вазифаси
|
Калитнинг ҳолати
|
HV-001
|
Е-1 да ишчи газ чизиғидаги ажраткич
|
Очиқ
|
HV-002
|
ТК-1 қабул қилувчи қувурдаги ажраткич
|
Очиқ
|
HV-003
|
ТК-1 чиқиш қувуридаги ажраткич
|
Очиқ
|
HV-004
|
Газни компрессордан машъалага ташлаш
|
Берк
|
HV-010
|
Буғни турбинага узатиш чизиғидаги ажраткич
|
Очиқ
|
HV-020
|
Х-1 совиткичга сув узатиш чизиғидаги ажраткич
|
Очиқ
|
BV-130
|
Ростловчи FV-130 клапанининг ажраткичлари
|
Очиқ
|
Стандарт тадбирлар
Совуқ старт
Умумий мулоҳазалар
«Совуқ старт» машқи марказдан қочма компрессорнинг хавфсиз ва тўғри ишга туширилиши учун зарур ҳаракатлар кетма-кетлигини ўрганишга имкон беради.
Газни сиқиш узелигача ва кейин жараён кечиши бўйича зарур қурилма ишга туширишга тайёр ва барча энергетик тизимларга кириш мумкин, деб фараз қилинади.
Шунингдек, қуйидаги тизимлар ишга тушириш учун тайёр ҳолатда тургани ҳам фараз қилинади:
Ишчи газни узатиш учун асбоб-ускуна;
Сиқилган газни қабул қилиш учун идиш;
Умумий вазифани бажарувчи завод тизимлари:
Завод ва асбоб ҳавоси;
Буғ ва совитувчи буғни узатиш тизимлари;
Дренажли ва машъалали тизимлар;
Вентиляция тизими.
Қуйида санаб ўтилган ишга туширишдан олдинги барча операциялар бажарилгани ва компрессорлаш узели ишга туширишининг бошланишига тайёр эканига ишонч ҳосил қилинг.
Ишга туширишдан олдинги операциялар:
Ишга тушириш схемасини текшириш ва тиқин(қопқоқ)ларни олиб ташлаш.
Қувурларнинг ўтказувчанлигини босим борлигини албатта назорат қилиб, бутун технологик занжир бўйича текшириш.
Назорат ўлчаш асбоблари (НЎА) ҳаво қурилмасига технологик ҳаво, буғ, сувни қабул қилиш.
Қурилманинг ишлаш қобилиятини текшириш, обкатка, вентиляция тизимини ишлашга тайёрлаш.
НЎА ни текшириш ва ишга тушириш (барча ростлагичлар ростловчи клапанлари берк ҳолатда дастаки режимда бўлишлари керак).
Компрессиялаш узели иши билан боғлиқ барча хизматлар ходимларини кирита бошлаш тўғрисидаги хабарнома.
Қуйида ишга тушириш тадбири, яъни сиқилган газ узелини ишга туширишда Сизнинг ҳаракатларингиз кетма-кетлиги баён қилинади.
Тадбир
Ажраткичларни очинг: HV-001 ни ишчи газ чизиғида, HV-010 ни буғнинг турбина томон чизиғида, HV-020 ни сувнинг Х-1 совуткичга бориш чизиғида.
Х-1 совуткичга сув беринг. Бунинг учун HС-002 қулфни 50% га очинг.
Қуйида FIRC-120 регулятор (ростлагич) нинг компрессор байпасидаги FV-120 клапанини тахминан 35% га очинг.
Е-1 идишда 2.0 кг/см2 босимни ҳосил қилиш учун ишчи газни узатиш чизиғида PIRC-200 ростлагичнинг PV-200 клапанини қўлда 10-15%га очинг.
PIRC-200 ростлагични автоматик режимга ўтказинг.
Компрессорни ишга тайёрланг: қабул қилувчи ва чиқариб ташловчи қувурларда HV-002 ва HV-003 ажраткичларни очинг.
Компрессорни ишга туширинг: компрессор турбинасига буғ узатиш чизиғида PIRC-210 ростлагичнинг PV-210 клапанини қўлда 25-30%га очинг. (Буғ камроқ узатилганда помпаж юзага келиши мумкин.)
Буғ узатишни кўпайтириб, компрессор чиқишидаги босимни 12 кг/см2 га етказинг ва PIRC-210 ростлагични автоматик режимга ўтказинг.
Агар юқори тезли сигнализацияси пайдо бўлса (датчик XIR-700), у ҳолда компрессорнинг тезлигини 12000 айл/мин дан юқори оширмасдан туриш учун PIRC-210 ростлагич учун уставкани камайтиринг.
FIRC-130 ростлагичнинг клапан тўпламида ростловчи клапаннинг BV_130 ажраткичларини очинг. Сиқилган газ сарфининг FIRC-130 ростлагичининг FV-130 клапанини 60000,0 нм3/соат қийматгача аста-секин очинг. Бир вақтда FIRC-120 ростлагич клапани билан компрессор байпаси бўйича газ сарфини нолгача камайтиринг.
ТК-1 компрессоридан газ сарфи регламентдаги қийматига етганда FIRC-130 ростлагични автоматик режимга ўтказинг.
Х-1 совуткичдан кейин сиқилган газнинг ҳароратини TIR-330 датчикнинг кўрсатиши бўйича назорат қилинг. У тахминан 55-60 градус бўлиши керак. Зарур бўлганда Х-1 да сув узатилишини ўзгартиринг.
Сарф ростлагичи FIRC-120 ни 50000,0 нм3/соат га ўрнатиб, ўтказинг. Бу миқдор газнинг бир қисмини антипомпаж чизиғи бўйича юбориш зарур бўладиган компрессор орқали ўтказиладиган газ сарфининг минимал қийматини белгилайди.
Компрессиялаш узели меъёрдаги иш режимига чиқарилган.
Меъёрдаги тўхтатиш
Умумий мулоҳазалар
«Меъёрдаги тўхтатиш» машқидан мақсад-компрессорни тўғри ва хавфсиз ўчириш учун ҳаракатлар кетма-кетлигини ўрганиш.
Одатда компрессиялаш узелини тўла тўхтатиш асосий қурилмани режали таъмирлашни ўтказиш учун ёки раҳбариятнинг кўрсатмасига мувофиқ ишлаб чиқариш заруриятига кўра амалга оширилади. Барча манфаатдор хизматлар бўлажак ўчириш тўғрисида хабардор қилинишлари зарур.
Тадбир
FIRC-130 ростлагични дастаки режимга ўтказинг ва ростлагич клапанини беркитиб, газ ўтказишни тўхтатинг.
Сўрувчи идишдаги PIRC-200 босим ростлагичини дастаки режимга ўтказинг ва унинг клапанини беркитинг.
Газнинг бир қисмини едириш учун FIRC-130 ростлагичнинг клапанини бироз очинг.
Е-1 идишдаги босим 0,5-0,7 кг/см2 гача камайганда FIRC-130 ростлагичнинг FV-130 клапанини ва клапанли йиғмадаги BV-130 ажраткичларни беркитинг.
Сиқилган газ босимининг PIRC-210 ростлагичини дастаки режимга ўтказинг ва компрессорни тормозлаш (тўхтатиш) учун турбинага узатилаётган газни қўлда аста-секин камайтириб боринг.
Компрессор тўхтагунча PV-120 клапанни беркита боришда давом эинг.
Компрессорнинг қабул қилувчи ва чиқарувчи қурилмаларидаги (трубопроводларидаги) HV-002 ва HV-003 ажраткичларни беркитинг.
HV-001, HV-010, HV-020 ажратгичларни ва HC-002 қулфни беркитинг.
FIRC-120 ростлагичлини дастаки режимга ўтказинг ва компрессор бойкасидаги унинг клапанини бутунлай беркитинг.
ППК байпасидаги HC-003 қулфини очиб, E-1 идишдаги босимни камайтиринг.
HV-004 ажраткич ёрдамида компрессордаги босимни машъалага ўтказинг.
Компрессиялаш узели тўхтатилди ва унга техник хизмат кўрсатилишидан олдин ювиш ва тозалаш учун тайёр бўлди. Аппаратларни таъмирлашга тайёрлаш операциялари моделлаштирилмайди ва корхонада амал қилувчи йўриқномаларга мувофиқ бажарилиши керак.
Aim.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |