Ўрмончилик ” фанидан ўҚув-услубий мажмуа



Download 2,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/160
Sana06.06.2022
Hajmi2,59 Mb.
#640754
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   160
Bog'liq
Мажмуа Ўрмончилик

Таянч сўз ва иборалар: 
Қўшимча фойдаланиш, овчилик, асаларичилик, 
чорвачилик. балиқчилик, доривор ўсимлик хомашёсини етиштириш, 
ўтин сифатида фойдаланиш. 


124 
Ўрмон фонди ерларида ўрмон билан қопланмаган ва ўт ўсимликларга 
бой ерлардан яйлов сифатида фойдаланиш ёки пичан тайёрлаш мумкин. 
Ўрмон ерларини чорва боқиш учун ажратиш ҳамда пичан тайёрлашни амалга 
ошириш ўрмондан қўшимча фойдаланишнинг асосий турларидан 
ҳисобланади.
Ўзбекистонда умумий яйловлар майдони 2 392 262 (Икки миллион уч юз 
тўқсон икки минг икки юз олтмиш икки) гектар ҳисобида бўлиб, унинг 3050 
(уч минг эллик) гектари пичанзорлар ҳисобланади. 
Асосий яйловлар тоғли ҳудудларга тўғри келади: жумладан, Қашқадарё 
вилоятида яйловлар майдони 74 386 (етмиш тўрт минг уч юз саксон олти) га, 
Наманган вилоятида 84 900 (саксон тўрт минг тўққиз юз) га, Сурхондарё 
вилоятида 69 575 (олтмиш тўққиз минг беш юз етмиш беш) га, Жиззах 
вилоятида 50 846 (эллик минг саккиз юз қирқ олти) га тоғ яйловлари 
мавжуддир. 
Чўл-саҳро ҳудудида ўрмон фонди ерлари асосан чўл яйловлари 
сифатида фойдаланилади. Улар Қорақалпоғистон Республикасида 564 375 
(беш юз олтмиш тўрт минг уч юз етмиш беш) га, Навоий вилоятида 1353 560 
(бир миллион уч юз эллик уч минг беш юз олтмиш) га, Бухоро вилоятида 183 
958 (бир юз саксон уч минг тўққиз юз эллик саккиз) гани ташкил этади. 
Яйловлардаги ўт қопламида чорва учун фойдали ва тўйимли ўт 
ўсимликлар кўплаб ўсади, ўрмон яйловларидаги ўт ўсимликлар биомассаси 
ўрмон типи, тупроқ унумдорлиги ва ёритилганлик каби омилларга чамбарчас 
боғлиқ бўлади. 
Ўрмон остида 1 гектар майдонда 3-5 центнер ўт ўсимликлар ҳосили 
бўлса, 0,5-0,6 тўлиқликка эга ўрмонда ўт ҳосилдорлиги 10-20 центнерни 
ташкил этади. Ўрмон тўлиқлиги 0,4 гача бўлган ўрмон ерлари ўт 
ўсимликларга бой ҳисобланади. Бу ерларда 40-50 центнергача ўт ҳосили 
бўлади. Очиқ ерлардаги ва ўрмон оралиғидаги очиқ майдонларда ўт 
ҳосилдорлиги 90-100 центнер миқдорига етади. Барча пичан тайёрланадиган 
майдонлар уч тоифага – вақтинчалик, доимий ва мелеоратив пичанзорларга 
ажратилади. 
Ўрмон кесилгандан сўнг очилиб қолган майдонлар ва келгусида 
маданий ўрмонлар барпо этиш режалаштирилаётган ўрмон ерлари 
вақтинчалик пичанзорлар дейилади. 
Кейинги 10 йиллар мобайнида пичан тайёрланадиган ўрмон ерлари 
доимий пичанзорлар сифатида ўрмон хўжалигининг ташкилий хўжалик 
режасига киритилади. Пичан тайёрланадиган майдонлар мелиоратив фонд 
ҳисобидан ҳам барпо этилади, яъни ботқоқланган ерларни қуритиш, 
таназзулга юз тутган ерлар ҳолатини яхшилаш, рекультивация қилиш 
ҳисобига амалга оширилади. 
Доимий пичанзорлар шартнома асосида узоқ муддатга (10-15 йилгача) 
фойдаланиш учун берилади. Пичанзорлардан фойдаланувчи пичанзорнинг 
ҳосилдорлигини оширишга қаратилган фитомелиорация тадбирларини 
ўтказиши лозим. 


125 
Сифати ўртача бўлган яйлов ўтлари тўйимлилиги жиҳатидан яхши 
пичан билан тенг қимматлидир. Яйловдаги ғалладош дуккакдош ўтлар 
аралашмаси тўйимлилиги жиҳатидан қарийб сули донига тенг келади. 
Табиий пичанзор ва яйлов ўсимликлари тўртта группага: Ғалладош ўтлар, 
дуккакдош ўтлар, ҳар хил ўтлар аралашмаси ва қиёқларга бўлинади. Бундан 
ташқари пичанзор ва яйловларнинг типлари бўлиб, улар жойнинг рельефи, 
ўсимликлар таркиби ва ҳосилдорлигига қараб аниқланади. Масалан дарё 
бўйларидаги қайир ерларда қайир ўтлоқлари, сув айиргичларда сувсиз 
ерларда ўсадиган ем-хашак ўтзорлари жойлашган. 
Ўсимликлар ўз таркибида маълум касалликларга шифо бўла оладиган, 
киши организмига шифобахш таъсир кўрсата оладиган биологик фаол 
моддаларни синтез қилади ва сақлайди. Шу сабабли уларнинг доривор 
ўсимликлар деб аталади ва тиббиётда қўлланилади. Биологик фаол моддалар 
ўсимликларнинг ҳамма органларида бир хил миқдорда тўпланмайди,улар 
асосан ўсимликларнинг ер остки органларида – илдизи, илдизпояси, туганаги 
ёки пиёзида йиғилса, баъзилари аксинча, ер устки қисмида – барги, гули, 
меваси, уруғи, пўстлоғида тўпланади. 
Доривор хом-ашё тайёрлаш ва улар асосида дориларни тайёрлаш ёки 
уларни соф ҳолда ажратиб олиш учун ўсимликларнинг айнан шу биологик 
фаол бирикмалар кўп йиғилган органларидан фойдаланилади. Дори 
тайёрлаш, дори препаратлари ёки соф ҳолдаги дори моддалар олиш учун 
ишлатиладиган биологик фаол бирикмаларга бой бўлган ўсимлик органлари 

Download 2,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish