Ўрмончилик ” фанидан ўҚув-услубий мажмуа



Download 2,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/160
Sana06.06.2022
Hajmi2,59 Mb.
#640754
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   160
Bog'liq
Мажмуа Ўрмончилик

Таянч сўз ва иборалар: 
Асосий фойдаланиш мақсадида дарахт кесиш
ялпи кесиш, тайёргарлик ишлари, бевосита кесиш, тор, ўртача ва кенг 
лесосека.


121 
тупроқ шароити ва бошқа факторларга боғлиқ. Агар Ўрмонни кесилган 
жойда хаётчан ёш дарахтлар бўлса, ёғочни тракторда тросочоклар масламаси 
билан судрашда пасекалар тор бўлиши керак. Бунда пасеканинг кенглиги 
дарахтнинг уртача баландлигига тенгдир. Ҳар бир пасеканинг уртасидан 
ёғочларни ташиб чикиш учун йулкалар қолдирилади. Ёгочларни йулда 
ортиладиган майдонгача якин жойдан кесиб йикитабошланади. Дарахтни 
агдарган ишчи 50м масофага кетгандан сўнг, ёки у бошқа йулга ўтганда ён 
шохлари кесилади ва ёғочнинг уч қисми билан судрашади. 
Ёгочни йикитишдан олдин иш жойи тайёрланади: ёғочнинг киялиги 
аникланади, курик новдалар, шохлар аникланади, дарахтни йиқилиш томони 
белгиланади, кесишнинг усули танланади, дарахтнинг йиқилишига халакит 
бераётган ёш дарахтлар олиб ташланади, киш фаслида. Кор тозаланади ва 
зичланади (тунка атрофидаги кор). Кайтиш учун йулка тайёрланади, юқорида 
жойлашган калин илдизлар кесилади.Кесенини дарахт йиқиладиган 
томондан танасини қисман аралашдан бошлашади
Бу қисман кесишнинг шакли ҳар хил. қисман кесишни битириб 
йикитувчи енги дарахт танасининг карамакарши томонига ўтиб асосий 
кесишни бошлайди. қисман кесиш билан асосий кесиш оралигида ёғоч 
қисман кесилмай келдирилади, у дарахтни керакли йуналишда ёгдаришга 
ёрдам беради. 
Ёгочни керакли йуналишда йикитиш учун куйидаги масламалар 
қўлланилади:ричаглар (дасталар), каналар белкуракчалар, гидроканаллар, 
гидродомкратлар. 
Ёгочни йигитишда икки ишчи дарахтларни туртиб юбориш учун 
йикитувчи санчки (вилка) ишлатилади. 
Ўрмонни аста-секин кесиш асосий фойдаланишнинг кесишлари бўлиб, 
унда пишиб этилган дарахтзор бир неча усулда кесилади. Бу кесишларда 
табиий тикланишга шароит яратилади ва ёки серҳосил Ўрмонни бир ёки икки 
сиснф (класс) ёшлик даврида шакллантирилади. 
Бундай кесишнинг олиб борилишида ҳар хил усуллар бир меёрда -аста-
секин ёки кесилган майдонда уруғ берувчи дарахтлар қолдирилиб, ёки гуруҳ-
гуруҳ аста-секин кесишлар қўлланилади. Бир меёрда аста-секин (бир 
текисли) кесиш киска вақтлидир: пишиб етилган Ўрмон бир класс ёшида 
кесилиб 20 ёил мобайнидаёш Ўрмонзор шаклланади. Гуруҳ-гуруҳ аста-секин 
кесиш узоқ вақтли бўлиб она дарахтлар 30-40 йил ичида кесилади, яъни бир 
синф ёшидан ошади. 
Бир текис аста-секин уруғлатувчи дарахтлар қолдирилиб кесишда 
дарахтлар 2-4 усулда, кетма-кет ва бир текисда уларни сийракштиришади. 
Турт усулда классик аста-секин она дарахтларни кесишда, ишончли уруғидан 
ўсиб чиққан ёш дарахтзор пайдо бўлади, сўнгра шох-шаббалари бир-бирига 
тегиб тўлиқ Ўрмонзор тикланади. Бундай кесишлар куйидагича бўлади: 
тайёргарлик, уруғлантирувчи, ёруглантирувчи ва тозаланувчи. Биринчи 
усулда дарахтзорни саруруғ беришига тайёрлашади, бунинг учун Ўрмон 
яхшилаб ёруглантирилади. Куёш нурлари сийраклашган шох-шаббалар 


122 
орасидан ўтиб тупроқ ўтисдаги барг, новдаларни тезрок чиритади, 
уруғларнинг униб чикиш учуну яхши микроиқлим вужудга келади. 
Тайёргарлик усулида ёғоч қисмининг 25% кесилади, асосан куриб чириб 
бараётган, ўта пишган ва ҳосил камрок бўлган дарахтлар кесилади. 
Уруғлантирувчи усулда одатда уруғланган йилда Ўрмон кесилади, 
шунда уруғлар ўсиб чикиши учун яхши шароит яратилади. Дарахтларни 
кесиш жараёнида тупроқ юмшалади, зарарланади (киш фаслидан ташкари) 
Ўрмон чириндиси юлиниб кетади ва уруғлар қисман ёпилади (қумилади). Бу 
усул тайёргарлик усулидан 4-5 йил кейин бажарилади. Бу даврда ёғоч 
захирасининг яна 25% кесилади, асосан ёмонлари ва қисман яхшилари. 
Ёруглантириш усулининг мақсади - ёш Ўрмон дарахтларини ёруғлик 
билан туларок таъминлашдир. Бу усулни уруғлар униб чиққандан 4-5 йил 
кейин қўлланилади. Бу усулда ёғоч захирасининг яна 25% кесилади, асосан 
ёмонлари, қисман яхши дарахтлар кесилади. Она дарахтлар шох-
шаббасининг тигизлиги, зичлиги, тўлиқлиги) 0,3-0,4гача келтирилади. 
Тозалаш ёки охирги усул ёруглантириш усулидан 4-5 йил кейин 
қўлланилади. Бунда бакувватлашиб. Колган ёш дарахтлар катта дарахтлардан 
озод қилинади (бушатилади), чунки бу даврда уларнинг ҳимоясига мухтожи 
бўлмайдилар. 
Гуруҳ-гуруҳ аста-секин кесишда дарахтлар маълум жойларда кесилади, 
одатда ёш дарахтлар бор жойда. 
Гуруҳ-гуруҳ танлаб кесишда ҳар бир гектарда 5-6та ёш дарахтлар 
туплами танлаб олинади. Биринчи усулда пишган дарахтлар кесилади (ёш 
дарахтлар тунида) ва шох-шаббалари кучли ривожланган, фаўтли дарахтлар 
10-20м кенгликда, ёғоч запасининг 15% кесилади. Аста секин кесишнинг 
афзаллиги-Ўрмон экинзорлари сунъий равишда барпо этилишига эхтиёж 
бўлмайди, бунда кесиш даври 10-30 йилга кискаради Ўрмоннинг таркибий 
қисмининг сифати яхшиланади. Бу услда Ўрмон маълум майдонда тухтовсиз 
қолади ва узининг функциясини бажаради, ҳосилдорлиги ошади бунинг учун 
ёш дарахтларга шароит яратилади. Бу усулнинг камчиликлари: урмнни 
кесиш ишларида иш унумдорлигининг камайиши, шу сабабли ёғочнинг 
таннархи юқорирок бўлади (янги равишда Ўрмонни кесишга нисбатан). 
Ёгочларни йигиш учун очик жойларда омборхоналар ташкил этилади. 

Download 2,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish