Саволлар:
1.
Ёнғоқмевали ўрмонзорларни парвариш мақсадида кесиш ишларида
мевасининг мазали хусусияти эътиборга олинадими?
2.
Ёнғоқмевали ўрмонзорларнинг қайси ёшида ёруғлик тушуриш
мақсадида дарахтлар кесилади?
3.
Ёғочнинг кучсиз ва кучли равишда кесишни кўрсатиб беринг.
ЎРМОН ИҲОТАЗОРЛАРИДА КЕСИБ ПАРВАРИШЛАШ
Режа:
1.
Ихотазорларнинг ўрмончиликдаги аҳамияти
2.
Ихота ўрмонзорларининг кесиб парваришлашнинг мақсади.
3.
Ихота ўрмонзорларининг кесиб парваришлашнинг усуллари.
Иҳотазорлар қуйидаги вазифаларни бажаради.
Таянч сўз ва иборалар:
Иҳотазор турлари, иҳотазорларнинг тузилиши,
кесиш
усуллари,
кесиш
босқичлари,
кесиш
давомийлиги,
сийраклаштириш, қаторли кесиш, ялпи кесиш.
113
-
Барпо этилган иҳота дарахтзорлар кучли ва ўртача шамол эсувчи
минтақа ҳудудлари ҳаво ҳароратини ўзгартириб беради.
-
Бир иҳота дарахтзори билан иккинчи иҳота дарахтзори оралиғида
шамол кучини 60-70% камайтириши натижасида буғланишни 25-33%
камайиб, нисбий намликни оширади.
Юқоридагилар ҳисобига иҳота дарахтзорлар оралиғида мўътадил ҳаво
буғ заррачалари вужудга келиб, ёш пахта кўчатларини нормал ривожланиши
учун имкон яратади.
-
Кеч кузда, қишда ёққан қорларни оралиқ масофада бир текисда
тақсимлайди ва уларнинг аста - секин эриши натижасида тупроқнинг 2 - 3
метр чуқурликдаги қатламларида сув захиралари йиғилади.
-
Шунинг учун ҳам лалмикор ерларда барпо этилган иҳота дарахтзорлар
юқоридаги омилларга асосан оралиқ масофаларда микроиқлимлар вужудга
келтириб, ғалла ўсимлигининг нормал ўсиши учун шароит яратиб беради.
-
Дала
майдонларида
барпо
этилган
дарахтзорлар
нафақат
ҳосилдорликни оширади, балки ер ости сувлари ҳаракатини бир меъёрда
бошқариб туради.
Ер остидаги сувларнинг босим орқали юқорига кўтарилиши оқибатида
тупроқнинг шўрланишга имкон бермайди.
Ўзбекистон Республикасини умумий ер майдони 44,7 млн. гектар бўлиб,
жумладан 28,1 млн гектари қишлоқ хўжалик экинлари экишга яроқли
ерлардир. Ана шу ерлардан 20 млн. гектари шамол эрозиясидан шикаст
топган ерлар. Республикадаги 4,2 млн гектар суғориладиган майдонларнинг
73,5 фоизи яъни 2,5 млн.гектари кучли ва ўртача шамол эрозиясига учраган.
Шунинг учун у ерларда пахта, ғалла ва бошқа қишлоқ хўжалик экинларининг
ҳосилдорлиги камайиб кетмоқда.
Лалмикор ерларимиз 1 млн. гектарга яқин бўлиб, асосан кучли ва ўртача
шамол эсувчи минтақаларда жойлашган. Бу ерларда ҳам кучли
шамолларнинг эсиб туриши, ёзнинг иссиқ кунларида ҳароратнинг ошиб
кетиши, буғланишнинг ўта юқори бўлиши туфайли ҳосилдорлик гектарига 3-
4 центнерга камайиб кетмоқда.
Республикамиз аҳолисининг озиқ овқат маҳсулотларига бўлган
эҳтиёжини тўла қондириш учун суғориладиган ва лалмикор ерларимизда
иҳота дарахтзорларини барпо этмасдан, ҳосилдорликни шу куннинг талабига
жавоб берадиган даражага кўтариш мушкул. Бу ишнинг ғоят муҳимлигини
эътиборга олган қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги узоқ муддатли режасида
суғориладиган ва лалми ерларнинг алмашлаб экиш дала атрофларига 111
минг гектар майдонга иҳота дарахтзорлари барпо этиш режалаштирган. Бу
режа босқичма - босқич амалга оширилади. 1998 йилгача суғориладиган ва
лалми ерларнинг 20% дан ортиғида иҳота дарахтзорлари барпо этилган.
Демак, ҳали иҳота дарахтзорлари экиладиган майдонларнинг қарийб 80% га
яқин амалга ошириладиган асосий муоммалардан бири бўлиб турибди.
Суғориладиган ерларда барпо этиладиган иҳота дарахтзорлари қуйидаги
вазифаларни бажаради.
114
-
Барпо этилган иҳота дарахтзорлар кучли ва ўртача шамол эсувчи
минтақа ҳудудлари ҳаво ҳароратини ўзгартириб беради.
-
Бир иҳота дарахтзори билан иккинчи иҳота дарахтзори оралиғида
шамол кучини 60-70% сўндириши натижасида буғланишни 25-33%
камайтиради ва нисбий намликни оширади.
-
Юқоридагилар ҳисобига иҳота дарахтзорлар оралиғида мўътадил ҳаво
буғ заррачалари вужудга келиб, ёш пахта кўчатларини нормал ривожланиши
учун имкон яратади.
-
Кеч кузда, қишда ёққан қорларни оралиқ масофада бир текисда
тақсимлайди ва уларнинг аста - секин эриши натижасида тупроқнинг 2 - 3
метр чуқурликдаги қатламларида сув захиралари йиғилади. Бу сув
заҳираларидан ўсимликлар ўз ривожланишида фойдаланади.
-
Лалмикор ерларнинг иқлими ҳаддан ташқари иссиқлиги ва
буғланишнинг юқори даражадалиги туфайли экилган ғалла ўсимликларининг
донлари яхши етилмайди. Натижасида ҳосилдорлик камайиб кетади.
-
Шунинг учун ҳам лалмикор ерларда барпо этилган иҳота дарахтзорлар
юқоридаги омилларга асосан оралиқ масофаларда микроиқлимлар вужудга
келтириб, ғалла ўсимлигининг нормал ўсиши учун шароит яратиб беради.
Айниқса, ғалла донининг сутлик вақтидаги иссиқ гармсел, қисқа муддат
ичида катта зарар келтиради.
-
Дала
майдонларида
барпо
этилган
дарахтзорлар
нафақат
ҳосилдорликни оширади, балки ер ости сувлари ҳаракатини бир меъёрда
бошқариб туради.
-
Ер остидаги сувларнинг босим орқали юқорига кўтарилиши оқибатида
тупроқнинг шўрланишга имкон бермайди. Чунки, дарахтлар илдизлари
орқали юқорига кўтарилаётган сувларни шимиб, барглари буғлатиши
натижасида ерлар шўрланишдан холи бўлиб туради.
-
Ҳавога буғланган сувлар ўша атроф муҳитни табиатини, иқлимини
юмшатиб, қишлоқ хўжалик экин майдонларидаги пахта, ғалла ва бошқа
-
қишлоқ хўжалик экинларини нормал ривожланишига қулай шароит
яратиб беради.
-
Шу билан бирга ерларнинг гидрологик ҳолатларини бир меъёрда
ушлаб туради. Бу эса, хўжаликларда унумли ерларни унумсиз ерларга
айланиб қолишнинг олдини олишда катта аҳамиятга эгадир.
-
Иҳота дарахтзорлари билан ҳимояланган боғ ерларида ҳимоясиз
ерларга нисбатан қор 3 - 5 баробар кўп тўпланади.Шу туфайли боғ тупроғи
ортиқча музламайди ва тупроқ ҳамда ҳавонинг нами ҳимоясиз ерлардагига
(ёзда 30 - 40%) нисбатан ортиқ бўлади. Натижада, эрта баҳордаги қора
совуқлар ҳимоя қилинган мевали дарахтларнинг гулларига, бир йиллик шох -
шаббаларига шикаст етказмайди.
-
Ўрмон иҳота дарахтзорларининг инсон саломатлиги учун ғоят зарур
бўлган соф кислородни етказиб беришда ҳам катта аҳамиятга эгадир. Дарахт
баргларининг бамисоли бир фабрика ёки кимё лабораторияси деб атасак асло
муболаға бўлмайди. Яшил барглар кўзга кўринмас тешикчалари орқали ҳаво
таркибидаги карбонад ангидридни сўраб олади. Карбонад ангидрид қуёш
115
нури таъсири остида парчаланиб, глюкоза ва кислородга ажралади.
Глюкозалар дарахт таналари, шохлари ва илдизларининг нормал
ривожланишига озуқа бўлиб хизмат қилади. Кислород эса ҳавога чиқади. Бир
гектар ердаги ўрмон дарахтлари бир соатда 200 киши нафас олиш мумкин
бўлган кислород ишлаб чиқаради.
Ўрмон ва ҳимоя дарахтзорлари ҳаво таркибини яхшилабгина қолмай,
балки ҳавони турли зарарли газлардан, чанглардан, қурумлардан
фильтрлайди. Завод ва фабрикалар кўп бўлган шаҳарларда, туман
марказларида бир квадрат километр ерга 25 - 30 тонна қурум ёки чанглар
тўпланиши мумкин. Дарахт шохчаларидаги япроқлар эса ана шу қурумларни,
чангларни ўзида ушлаб қолади. Завод - фабрикалар кўп бўлган, аҳоли зич
жойлашган ерларга дарахтлар қалин ўтказиш мақсадга мувофиқдир.
Иҳота дарахтзорларда парваришлаш мақсадида дарахт кесишнинг
мақсади.
•
1. Турли ноқулай иқлим шароитларига чидамли биологик чидамли
дарахтзорлар етиштириш.
•
2. Ушбу дарахтзорларни ҳимоя функцияларини ошириш.
4.
Ўрмон кам ерларда ёғоч материаллари олиш.
Шу сабабли парваришлаш кесишда чидамли турлар асосида узоқ вақт
яшовчи асосий турдан иборат яшовчанлиги юқори ўрмон иҳотазорларини
шакллантириш даркор. Энг яхши дарахтлар юқори ярусдан танланади.
Ўрмон полосаларда кесишлар жой рельефи ва уларнинг ҳолатига кўра
ўтказилади. Сув айирғичларда парваришлаш натижасида уларни сувни
тақсимловчи функциялари оширишга қаратилган тадбирлар ўтказилади.
Лекин кесишдан сўнг уларни тўлиқлилиги 0,6-0,7 дан кам бўлмаслиги керак
Дарё бўйларида шох-шаббалари яхши ривожланган, илдизлари ерости
суви яқин чуқур тарқаган қалин дарахтзорлар шакллантирилади. Уларни
тўлиқлилиги 0,7-0,8 дан кам бўлиши керак эмас.
Қумли жойлардаги ўрмон полосаларида – минерал озиқнинг камлиги ва
ернинг гидрологик хусусиятлари ҳисобга олинади. Ушбу дарахтзорларда ҳам
0,7 тўлиқлик сақланади.
Ёруғлаштириш уларни шох-шаббаси бирлашгандан сўнг амалга
оширилади. Ўрмон парвариши асосий турларни яхши ўсишини таъминлаши
ҳамда полосалар орасидаги қишлоқ хўжалиги экинларини ривожланиши
учун қулай шароитларни юзага келтириши лозим.
Шамол кучли эсадиган ҳудудларда шамол ўтказувчи баландлигини 1/10
қисмига тенг дарахтзорлар шакллантирилади: бунда улар қалинлиги 2,5 минг
дона/км бўлади. Кўндаланг кесими 3,3 минг дона пастки очиқлик 2 марта
кўпайтирилади. Шамол ўтказувчи иҳота шакллантириш учун буталар кесиб
ташланади.
Парваришлаш мақсадида кесиш уларни тузилишни ушлаб туришга
ёрдам беради. Дарахтларни қуйидаги шохлари 2-3 ёшлигидан кесилади,
дарахтни 1/3 қисмигача танаси ёнлама шохлардан тозаланади. Агар полоса
116
дарахтлари баландлиги 4-5 м бўлса ер сатҳида 2 м гача тозаланади, агар 6-9 м
бўлса-2.5м гача тозаланади.
Панжарасимон ўрмон иҳотазорларини шакллантириш учун иҳота
ичидан дарахтлар танлаб, териб кесилади ва қолган дарахтлар орасида
очиқлик қолдирилади. Бу ҳолатда тўлиқлилик 0,6-0,7 дан кам бўлиши керак
эмас. Юқориги ярусдаги алоҳида дарахтларни қирқиш билан бир қаторда
пастки қисмда жойлашган қалинлашиб кетган буталар ҳам кесилади.
Юқори ярусда панжарасимон ҳолатни юзага келтириш учун турли
дарахт турларидан фойдаланилади.
5-6 ёшидан бошлаб ёруғлаштириш усули қўлланилади, 8-10 ёшида
тозалаш, яъни биринчи галда эгизак дарахтлар, қуриётган ва касалланган
дарахтлар кесилади.
Шамол ўтказмайдиган қалин иҳотазорларда парваришлаш асосан яхши
санитар ҳолатини сақлашга қаратилган бўлиши керак. Бу полосаларда
буталар ҳам қирқилмайди, бу қор йиғилишини таъминлайди.
Ўрмон иҳотазорларида регуляр кесишларни йўқлиги дарахтларни тез
ўсиб тарвақайлаб кетишини ва иҳота полосаси структурасини ўзгаришига
олиб келади.
Қалинлашиб кетган ўрмон иҳота ўзининг ҳимоя функцияларини –ўрмон
ролини бажармай қўяди, ихота ўрмонни шамолдан ҳимояловчи функцияси
пасаяди.
Парваришлаш мақсадида кесишларни ўз вақтида ўтказиш ўрмон
иҳотани чидамлилигини ва ўзоқ вақт давомида яшовчанлигини таъминлайди
ва қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлигини оширади.
Қирқиш усули билан ишлов беришдан асосий мақсад қуйидагилардан
иборат:
а) Қирқиш усули асосан дарахтларнинг бўйига, энига яхши ўсиб
ривожланишини тезлаштириш ҳамда ҳимоя вазифасини яъни қишлоқ
хўжалик экинлари ҳосилдорлигини оширишдаги ҳизматини ошириш;
б) Қирқиш усули билан ҳимоя иҳота дарахтзорларига шакл бериш,
уларнинг шамол кучини 70-80 фоиз сўндирувчи тузилишларни вужудга
келтириш;
в) Лалми ерлардаги иҳота дарахтзорларининг санитар ҳолатни ушлаб
туриш, чидамлилигини ошириш ва турли табиий офатларга /кучли
шамолларга, иссиқ гармселларга, изғирин совуқларга, кучли буғланишга/
бардош бераоладиган ҳолатини ошириш.
г) Хўжаликларни бироз бўлса ҳам ёғочга бўлган эҳтиёжини қондириш.
Суғориладиган ва сувсиз ерларда барпо этилган ҳимоя ўрмон иҳота
дарахтзорларига қирқиб ишлов беришда уларнинг қуйидаги ҳолатлар билан
таъминлашни кузда тутилади.
Дарахтларнинг
ёруғлик
билан
таъминланиши.
Ҳимоя
иҳота
дарахтзорлар барпо этилгач суғориладиган ерларда 3-4 лалми ерларда 5-6
йилдан кейин дарахт шоҳлари қатор билан қатор оралари ҳамда қатордаги
оралиқда бир-бири билан туташа бошлайди. Бу пайтда дарахтларга шоҳ-
шаббаларини кўкрак баландлигига қадар қирқиб шакл берилади ва ўрта
117
қатордаги асосий тез ўсувчи дарахтларни меъёрий ривожланишига имконият
яратилади. Бу усулда қирқиб ишлов бериш суғориладиган иҳота
дарахтзорларда 6-8 лалми ерларда 10-12 йилдан кейин бошланади. Аввал
қатордаги қуриган, касалланган, ўсишдан жуда орқада қолган дарахтларнинг
30-40 фоизи 10-15 сантиметрли тўнкаси қолдирилиб қирқилиши керак.
Бундай қирқишда тўнкадан келгуси йили яхши навдалар ўсиб чиқади. Ўсиб
чиққан навдалар бақувватлашгач, 3 йилда яна 30-40 фоизи қирқилади. Бу
усул кейин яна 3 йилдан кейин такрорланади. Қатор ердаги дарахтлар
шундай тарзда янгиланиб боради ва иҳота дарахтзорларининг ҳимоя
вазифаси сақланиб тузилади.
Сийраклаштириш усулида ишлов бериш. Бу усулда қирқиб ишлов
беришлар суғориладиган ҳимоя ўрмон иҳота дарахтзорларда 12-15, лалми
ерларда 15-18 йиллар кейин бошланади.
Сийраклаштириш тадбирий чоралари дарахт ва буталардан ташкил
топган иҳота дарахтзорларида дастлаб,15 фоизи қирқилади. Асосий ва
ёрдамчи
дарахтзорлардан
ташкил
топган
иҳота
дарахтзорларни
сийраклаштиришда эса дастлаб 16-25 фоизи қирқилади. Бунда ўрмон
иҳоталари иккинчи даражали дарахтлар қирқилади. Яъни биринчи ярусли
бўлиб ўсаётган дарахтларга шох-шаббалари туташиб кетган бўталарнинг
қуриган ва касалланганларни қирқиб, унинг тузилиши яхшиланади ва яхши
ўсиш учун имқоният яратилади.
1.
Ҳимоя ва ширкат хўжаликлари далаларида барпо этилган иҳота
дарахтзорларига қирқиш усулида ишлов бериш ишлари албатта,
мутахассислар иштироқида олиб борилиши керак.
2.
Иҳота дарахтзорларда дастлаб қаторда жуфт бўлиб ўсаётгандан бири
қирқиб олиниши керак..
Бунинг учун қирқиладиганлари олдиндан белгиланиб тамга босиб
чиқилиши зарур Қирқишни эса иложи борича, механизмлар ёрдамида олиб
бориш чорасини топиш лозим. Акс ҳолда қўл кучидан фойдаланилади.
Дарахтлар ва бута таналари қирқилганда уларнинг тўнкалари ер сатҳидан 10-
15 см юқори чиқиб туриши керак.
Иҳота дарахтзорлари ўсаётган бўлсаю, лекин ҳолати қониқарсиз, шох-
шаббалари бир-бирига туташиб кетиб, уларнинг қатор ораларига ишлов
беришнинг имкони бўлмаса тупроқ аэрациясини ёмонлаштиради, сув
ўтказувчанглик хусусиятини йўқотади. Натижада ўсимликларнинг тепа
қисми қурий бошлайди ва мутлоқо ўсишдан тўхтайди.
Бу
соҳада
шуни
унутмаслик
керакки,
агар
қаторларга
жойлаштириладиган бир турдаги ниҳоллар ўрнига бошқа турдаги бута
дарахтларини экиб юборилса бу дарахтлар 4-6 йилдан кейин яхши ўсиб
ривожланадиган дарахтларга салбий таъсир қилади. Бунга йўл қўймаслик
учун дарахтларни бошқаларнинг ўсишига имкон ьермаганларини олиб
ташлаб, қатор ва қатордаги дарахтлар оралигига кузда 20-27 сантиметр
чуқурликда ағдармасиз плуг билан ишлов берилиб баҳор фаслида 1-2
118
маротаба культивация қилинса, дарахтларнинг яхши ўсиб ривожланишига
имкон яратилади.
Кўп йиллик илмий кузатишлардан маълумки, жамоа ва ширкат
хўжаликлари далаларида ҳимоя иҳота дарахтзорлари барпо этиш учун
қуйидагиларга амал қилиш тавсия этилади:
1. Аввало жамоа ва ширкат хўжаликлари сувли ва сувсиз ерларда барпо
этиладиган иҳота дарахтзорлар лойиҳадагирежага асосан ташкил этилиши
керак.
2. Асосий ва ёрдамчи иҳота дарахтзорлари майдонларнинг тупроқ,
иқлим ва жугрофий жойлашишга қараб, барпо этилиши керак. Умумий кўчат
экиладиган майдоннинг 2 фоизини суғориладиган, 2,5-3 фоизини лалми
ерлар ташкил этилса мақсадга мувофиқ бўлади. Бошқача қилиб айтганда,
суғориладиган экин майдонини муҳофаза этиш учун 1000 гектар ерга 200
гектар иҳота дарахтзорлари, 1000 гектар лалми яъни муҳофаза этиш учун 25-
30 гектар иҳота дарахтзорлари ташкил этиш кифоядир.
Do'stlaringiz bilan baham: |