Тупроқ физикаси


Мустақил ишлаш учун саволлар



Download 9,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet105/226
Sana08.03.2022
Hajmi9,2 Mb.
#486499
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   226
Bog'liq
И Туропов, Б С Камилов ва бошкалар Тупрок физикаси дарслик Тошкент

Мустақил ишлаш учун саволлар: 
1.
 
Тупроқнинг сув режими деганда нимани тушунасиз? 
2.
 
Тупроқнинг сув режимининг қандай турларини биласиз? 
3.
 
Даврий ювиладиган сув режими деганда нимани тушунасиз? 
4.
 
Ювилмайдиган сув режими деганда нимани тушунасиз? 
5.
 
Терлайдиган сув режими қайси минтақа тупроқлари учун хос? 
6.
 
Тоғ минтақаси тупроқларининг сув режими қайси типга мансуб? 
7.
 
Тоғ олди минтақаси тупроқларининг сув режими қандай? 
8.
 
Тўқ тусли бўз, типик бўз, оч тусли бўз тупроқларнинг сув режими 
қандай? 
9.
 
Чўл зонаси тупроқларининг сув режими қандай? 
10.
 
 Тупроқ 
сув режимининг ирригацион типи ва унинг ғўза 
ривожланишига таъсири қандай? 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


164 
III-БЎЛИМ. ТУПРОҚ ГАЗСИМОН ҚИСМИНИНГ ФИЗИКАСИ 
 
VII-боб. Тупроқнинг ҳаво хоссалари ва режими 
§7.1. Тупроқнинг ҳаво хоссалари
 
Тупроқ ҳавоси унинг асосий таркибий қисмларидан бири. У тупроқ ҳосил 
бўлиш жараѐнида ва ўсимлик ҳаѐтида муҳим аҳамиятга эга. Ўсимликнинг 
тупроқ ҳавосига талаби жуда катта. Шунинг учун ҳам тупроқнинг ҳаво 
таркибини ўрганиш унинг миқдорини бошқариш чораларидан бири 
ҳисобланади. Тупроқнинг газсимон фазаси унинг қаттиқ ва суюқ фазалари
шунингдек, унда яшаѐтган ҳар қандай организмлар билан ҳар доим мураккаб 
муносабатда бўлиб туради. 
Тупроқ ҳавоси тўғрисидаги биринчи маълумотни 1824 йилда Буссенго 
берган. Буссенго ва Леви (1853 йилда) тупроқ ҳавоси таркибий қисмларининг 
қуйидаги диапазонда тебраниб туришини кўрсатиб бердилар: умумий ҳаво 
ҳажмига нисбатан фоиз ҳисобида: 
О - 10,35-20,03; N - 78,8-80,24; СО

- 0,74-9,74 
В.Петтенкофер 1871 йилда тупроқдаги СО
2
миқдори тупроқнинг пастки 
қатламларида орта боради, бу эса ўз навбатида, унда мавжуд бўлган органик 
қолдиқларнинг чириш жараѐни билан боғлиқ бўлишини кўрсатади. 
П.С.Коссович (1904) фикрича, тупроқ ҳавоси таркибидаги карбонат 
ангидрид гази фақатгина микроорганизмлар фаолияти натижасида эмас, балки 
ўсимликларнинг илдиз системалари томонидан ажралиб чиқадиган СО
2
гази 
ҳисобида ҳам ошишини кўрсатиб берди. Масалан, горчица илдизи вегетация 
давомида бир гектарида 2250 кг СО
2
ажратади. 
А.А.Кудрявцева (1927) кўп йиллик олиб борган текширишлар натижасида 
тупроқ ҳавосидаги кислород, агарда атмосфера ҳавоси билан алмашиниб 
турмаса ўсимликлар ва микроорганизмлар ҳаѐтини таъминлай олмаслигини 
кўрсатади. 
Ўтган асрнинг 30-йилларидан кейин тупроқ ҳавосини ўрганиш билан 
Н.А.Качинский, Ф.Ю.Гельцер, П.В.Вершинин, Н.П.Поясов, И.Б.Ревут ва 
бошқалар шуғулландилар. Улар тупроқнинг унумдорлиги унинг ҳавоси ва ҳаво 
режимини ўсимликларнинг талабига монанд ҳолда бошқариш билан чамбарчас 
боғлиқ бўлар экан, деган хулосага келдилар. 
Тупрок ғовакларининг сув билан банд бўлмаган қисмида ҳаво сақланади. 
Ҳаво асосан атмосфера ҳавоси билан узвий боғлиқ бўлсада, лекин тупроқ 
кислородни боғловчи ва карбонат ангидрид (СО
2
) ҳосил қилувчи асосий манба 
бўлганлиги учун элементар таркиби ва моддаларнинг миқдори жиҳатдан 
тупроқ ҳавоси атмосфера ҳавосидан кескин фарқ қилади, атмосфера ҳавоси 
ўртача қуйидаги таркибга эга (ҳажмига нисбатига % ҳисобида): 
N (азот)-78,10; 
О (кислород)-20,90; 
СО
2
(карбонат ангидрид) - 0,03; 
Нодир газлар (озон, аргон ва бошқалар) 0,09. 


165 
Тупроқ ҳавоси эса қуйидаги таркибга эга (умумий ҳажмига нисбатан фоиз 
ҳисобида): 
N (азот) - 79,0; 
О (кислород) - 20,3; 
СО
2
(карбонат ангидрид)- 0,15 - 0,65; 
Тупроқ ҳавоси дастлаб таркибида кислороднинг озлиги ва карбонат 
ангидриднинг кўплиги билан атмосфера ҳавосидан фарқ қилади, Тупроқнинг 
юза қатламларида карбонат ангидриднинг ўртача миқдори 0,04 % бўлса, 
чуқурроқ, қатламларида ўртача 0,3 ва ҳаттоки захкаш ерларда 3 % гача бўлади. 
Тупроқ ҳавосида карбонат ангидрид кўпайиши билан унда кислород камаяди. 
Бундан ташқари озми - кўпми аммиак, метан, этан, водород сульфит (Н
2
S) ва 
бошқа газлар ҳам бўлиши мумкин. Тупроқ ҳавосининг бундай ўзгаришига 
асосий сабаб, биринчидан, ўсимлик илдизларининг нафас олиши бўлса, 
иккинчидан 
тупроқ 
микроорганизмларининг 
ҳаѐтий 
фаолиятидир. 
Микроорганизмлар иштирокида ўсимлик ва ҳайвонлар қолдиғи парчаланар 
экан, 
уларнинг 
таркибига 
кирувчи 
органик 
бирикмалар 
дастлаб 
оксидланадилар. Бундан ташқари кислород микроорганизм ва бошқа 
жониворларнинг нафас олиши учун сарфланади. Бунда энг олдин 
углеводларнинг микроорганизмлар иштирокида қуйидагича парчаланиши 
кузатилади: 
С
6
Н
12
О
6
→3СО
2
+3СН
4
яъни, бунда карбонат ангидрид ҳамда метан ҳосил бўлиб тупроқ 
ҳавосининг ўзгаришига олиб келади. 
Тупроқ ҳавосида учровчи NН
3
, Н
2
S, СН
3
СН
4
каби газлар эркин 
кислороди бўлмаган ерда органик ва минерал моддаларнинг ачиши натижасида 
ҳосил бўладиган маҳсулотлардир. Шуни айтиш керакки, тупроқ ҳавосининг 
таркиби ўсимлик хилига, об-ҳаво шароитига ва йил фаслларининг 
алмашинишига қараб ўзгариб боради. Сизот суви узоқ жойлашган лалмикор 
ерларнинг (типик бўз тупроқлар) тупроқ ҳавосида СО
2
газининг энг кўп 
миқдори кеч баҳор ва ѐз ойининг бошларига тўғри келса, дарѐ ѐқаларидаги 
террасаларда ҳосил бўлувчи сизот суви яқин жойлашган ўтлоқи ва ботқоқ 
тупроқларнинг ҳавосида эса СО
2
гази эрта баҳордан то кеч кузгача муттасил 
кўпдир. 
Ҳақиқатан ҳам лалмикор ерларда СО
2
гази, асосан, ўсимлик ва 
микроорганизмларнинг нафас олишидан ажралиб чиқса, ўтлоқи ва айниқса, 
ўтлоқи ботқоқ тупроқларда СО
2
гази, асосан ўсимлик ва ҳайвон 
қолдиқларининг кислородсиз (анаэроб) шароитда парчаланишидан ҳосил 
бўлади. 
Тупроқнинг ҳавосининг физикавий хоссалари унинг ҳаво сиғими, 
аэрацияси, ҳаво ўтказувчанлиги ва бошқа шунга ўхшаш кўрсаткичлар билан 
ифодаланиши мумкин. 
Тупроқнинг 

Download 9,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish