160
бошқа воситалардан қатъий назар, дала нам сиғимига нисбатан 70-75 % оз ѐки
кўп бўлиши мумкин эмас. Юқори ҳосил олишнинг энг муҳим омилларидан
бири ғўза ўсув давридаги суғоришлар сонини вегетация даврига қараб
белгилашдир.
Тупроқда намлик ва иссиқлик етарли бўлганда чигит 8-10 кундан сўнг
униб чиқа бошлайди. Намлик етарли бўлмаганда эса чигит униб чиқиши
чўзилиб кетади. Бу эса кўчатларни текис чиқмаслигига ва ғўзанинг нотекис
ривожланишига олиб келади. С.Н.Рижовнинг маълумотларига кўра, чигит тўла
ва сифатли униб чиқиши учун керак бўлган намликнинг қуйи
чегараси
тупроқдаги намликнинг дала нам сиғимига нисбатан 70 % га тенг бўлган
миқдор ҳисобланади. Намлик бундан кам бўлган вақтда тупроқнинг сув сақлаш
кучи ортади, натижада чигит ва илдизларга намликнинг бориши секинлашади.
Чигитнинг тўла униб чиқиши учун зарур бўлган намликнинг қуйи чегараси
тупроқнинг таркибига қараб турлича бўлади.
Кузатишлар натижасида шу нарса аниқландики, агар тупроқ намлиги
юқоридаги даражадан пасайиб кетса, чигитнинг униб чиқиши кечикиб кетади.
Бундай вақтларда ғўзани чигит суви бериш йўли билан ундириб олиш мумкин.
Ғўзани биринчи суғориш муддати тупроқдаги намнинг миқдорига ва
ўсимликнинг ҳолатига қараб белгиланиши зарур. Биринчи сувни меъѐридан
олдин ѐки кейин бериш пахта ҳосилдорлигига салбий таъсир кўрсатади.
Ғўза гуллагунча уни ўз вақтида суғориб туриш унинг ўсиши,
ривожланиши ва кўсакларининг очилиши даражасини тезлаштиради.
Шунинг учун ҳам биринчи суғоришнинг оптимал муддатини аниқлаш
катта аҳамиятга эга. Ғўзанинг бу даврда сувдан қолиши ўсимлик ўсиши ва
ривожланишини секинлаштиради, ҳосилнинг кеч тўпланишига ва маҳсулотнинг
сифатига таъсир қилади. Гуллашгача бўлган даврида меъѐридан кўп сув бериш
тупроқнинг зичланишига ва совушига, ниҳолларнинг
заиф ва секин
ривожланишига олиб келади.
Пахта даласида ҳосил учун сарфланадиган сувнинг умумий миқдори
(илдизлар ѐйиладиган қаватда сарф бўладиган сув бу ҳисобга кирмайди)
ўсимлик сарфлайдиган сув билан тупроқдан буғланиб кетадиган сувдан иборат.
Агар даланинг умумий сув сарфини 100 % деб олсак, бунинг 60-80 % ини
ўсимлик сарфласа, қолган 20-40 % тупроқдан буғланиб кетади. Тупроқ
қанчалик яхши ишланган, агротехника тадбирлари юқори сифатли қилиб
ўтказилган бўлса, сув тупроқдан шунчалик кам буғланади, ундан ўсимлик жуда
яхши фойдаланади.
Ғўзанинг ўсув даврида далаларнинг суткалик сув сарфи турличадир. Сув
дастлабки пайтларда оз сарфланиб сўнгра кўпая боради, одатда, ғўза ѐппасига
кўсак туга бошлаган даврда энг кўп сув сарфлайди.
Кейинчалик эса далада
сарфланадиган сув миқдори анча камаяди. Масалан, сизот суви чуқур
жойлашган типик бўз тупроқларда гектаридан олинган ҳосил 30-35 ц бўлганда
пахта даласининг ҳар суткада сарфлайдиган сувининг ўртача миқдори: ғўза
шоналаѐтганда 18-20 м
3
бўлса, ѐппасига гулга кирганда 50-55 м
3
, ҳосил
161
тугаѐтганда 85-90 м
3
, ҳосил пиша бошлаганда 45-50 м
3
, ѐппасига пишганда 25-
30 м
3
бўлади (28-расм).
Пахта майдонларида сув сарфи миқдорининг ўзгаришидаги бу қонуният
бошқа хил тупроқ-иқлим ва мелиоратив шароитда ҳам қайд қилинади.
Республикамизнинг пахта етиштирадиган ҳудудларининг иқлим
шароитлари бир хил эмас. Шу муносабат билан мазкур ҳудудларда тушадиган
ѐғин-сочин миқдори, тупроқнинг намланиш даражаси, ундан сарфланадиган
сув миқдори ва ҳ.к. ўзгаради. Масалан, Қорақолпоғистонда ўртача йиллик
ҳарорат 10
0
С, Тошкентда 13,5
0
, Термизда -17
0
С ни ташкил этади. Бинобарин,
бундай шароитда тупроқнинг исиш даражаси
ундан сарфланадиган сув
миқдори бир хил кўрсаткичга эга бўлмайди. Бу маълумотлар асосида
Ўзбекистоннинг пахта етиштирадиган ҳудудлари 3 та зонага бўлинади:
шимолий туманларда - бунга Қорақолпоғистон, Хоразм тумани: марказий зона
Тошкент, Фарғона водийси, Самарқанд, Жиззах. Сирдарѐ туманлари; жанубий
зона – бунга Бухоро, Навоий, Сурхондарѐ, Қашқадарѐ туманлари киради ва бу
минтақалар учун суғориш меъѐрини белгилашда қуйидаги коэффициентлар
қабул қилинади: шимолий минтақа учун 0,8; марказий минтақа – 1,0; жанубий
минтақа – 1,2. Масалан, Марказий минтақа туманлари учун ғўзанинг йиллик
суғориш меъѐри 5000 м
3
деб белгиланган бўлса, бу меъѐр шимолий минтақа
туманлари белгиланган бўлса, бу меъѐр шимолий минтақа
туманлари учун
5000х0,8=4000 м
3
, жанубий минтақа туманлари учун 5000х1,2=6000 м
3
ни
ташкил этади. Дарҳақиқат, шимолий пахта етиштириладиган ҳудудларда иқлим
бирмунча салқин ва нам бўлганлигидан бу ерларда ғўзанинг сувга бўлган
эҳтиѐжи марказий, айниқса жанубий минтақалардагига қараганда анча камдир.
Do'stlaringiz bilan baham: