26-расм. Қўриқ типик бўз тупроқларнинг сув режими
(Н.Атаханов маълумоти)
Типик бўз тупроқлар минтақаси ясси адирлардан иборат. Шунинг учун
бундай ерларда тупроқнинг ювилишига, намнинг беҳуда сарфланишига қарши
кескин чора тадбирлар кўрилмоғи лозим. Бунинг учун ўрим-йиғимдан кейин ер
дарҳол кўндалангига шудгорланиши зарур. Акс ҳолда сув эрозияси кучаяди ва
тупроқда нам кам тўпланади. Ер шудгорлаб қўйилса, ѐз бўйи қизиган пастки
тупроқ қатламларидаги нам кузга бориб совиѐтган қатламларга буғ бўлиб
кўтарилади, қуюқлашиб сувга айланади. Ёғин-сочин даври бошлангунга қадар,
тупроқнинг ҳайдалма қатламида бироз нам тўпланади. Бу кузги дон
экинларининг совуқ тушгунча униб чиқишини, биринчи ѐмғирлардан кейин
157
бақувват бўлиб ўсишини таъминлайди. Бундай майсалар совуққа анча чидамли,
илдиз системаси кучли, яхши ривожланган бўлади.
27-расм. Лалми типик бўз тупроқларнинг сув режими
Ер етилиши биланоқ енгил бороналаш тупроқ қатламларининг ҳаво
алмашинувини, ѐғин сувларининг тупроққа яхши сингишини таъминлайди,
тупроқнинг юза қатламидаги намнинг шамол, ҳарорат таъсирида буғланиб
кетишини камайтиради.
Шундай агротехник тадбирлар қўлланилган жойларда тупроқнинг 2 м ли
қатламида ўсув даврида ҳам ўсимлик ўзлаштира оладиган нам жамғармаси
етарли бўлади. Бунда ер сатҳининг қандай бўлишидан қатъий назар эрта
баҳорда 2 м ли тупроқ қатламида 420-480 мм ѐки гектарига 4200-4800 тонна
(метр куб) нам тўпланади. Фаол намлик гектарига 23 тоннадан 3000 тоннагача
етади. Бундай шароитда ҳар гектаридан 22 ц дон ҳосили, 24 ц гача озиқабоп
сомон олинади. Ҳайдалмаган қўриқ ерларнинг ҳар гектаридан ўриб олиш
мумкин бўлган пичан миқдори (қуруқ вазнда) 54 ц га етди.
Оч тусли бўз тупроқларнинг сув режими.
Бўз тупроқлар зонасида оч
тусли бўз тупроқлар тарқалган майдон ўзининг текислиги, ѐғин-сочинларнинг
энг кам миқдорда бўлиши ҳамда ҳаво ҳарорати энг юқори, аксарият-тупроқдан
сарфланадиган сувнинг энг катта кўрсаткичга эга бўлиши билан
ҳарактерланади.
Оч тусли бўз тупроқ об - ҳавонинг келишига қараб 40 - 120 см гача
чуқурликда намланади. Оч тусли бўз тупроқларда ўсимлик фойдалана
олмайдиган намлик тўқ тусли ва типик бўз тупроқлардагига нисбатан 1,5-2
баравар кам. Бу эса, албатта, тупроқ механик таркибининг енгиллиги, нам
сиғимининг бир мунча кичик бўлиши билан боғлиқдир.
Тупроқда қиш ва эрта баҳорда тўпланган нам ҳаво исиши билан буғланиб
камаяди ва май ойининг биринчи ўн кунлигида тупроқнинг устки 0,5 м ли
қатламида ўсимлик ўзлаштира оладиган фойдали намдан асар ҳам қолмайди.
Дон ва бошқа экинлардан юқори ҳосил етиштириш учун Ўзбекистон
шароитида оч тусли бўз тупроқларни суғоришга тўғри келади.
158
Do'stlaringiz bilan baham: |