Тупроқ физикаси



Download 9,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/226
Sana08.03.2022
Hajmi9,2 Mb.
#486499
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   226
Bog'liq
И Туропов, Б С Камилов ва бошкалар Тупрок физикаси дарслик Тошкент

 
 
 


152 
§6.2. Ўзбекистон тупроқларининг сув режими 
 
Республикамиз МДҲнинг энг жанубида жойлашганлиги туфайли ѐғин-
сочинлар миқдори йилига ўртача 80-50 мм ни ташкил этади (бунда тоғли 
ҳудудлар истисно қилинади), тупроқдан сарфланадиган сувнинг миқдори эса 
бир неча баробар кўпдир (бир йилда 1000 мм ва ундан ортиқ). Бироқ, 
Ўзбекистон катта географик кенгликда тарқалганлиги, ҳар хил ландшафт 
(геоморфология) га ҳамда ўсимликлар қопламига эга бўлганлиги сабабли 
хилма-хил тупроқ типи ва ўсимлик қопламига эга. Бироқ, шуни таъкидлаш 
керакки, суғорилмайдиган ва шартли суғориладиган ерларни намлайдиган 
асосий сув манбаи ѐғин сочиндир. Масалан, тоғ зоналаридаги ўрмон 
тупроқлари баҳорги ѐғин - сочин вақти чуқур қатламларигача (хатто 7 
метргача) намланиб, ўсимликларнинг ривожланиши учун етарли миқдорда нам 
заҳирасига эга бўлади. Бундай шароитда ўсимлик илдизи ривожланадиган 
қатламдаги (0,5 м чуқурлиқдаги) намлик июль ойининг охиригача етади. 
Тоғ олди ҳудудларда ѐғин-сочин тоғли ҳудудларга нисбатан бирмунча 
кам бўлганлиги сабабли тупроқларнинг намланиш чуқурликлари бирмунча 
кичик бўлади. Бу ҳудудларда кенг тарқалган типик бўз тупроқ қатламининг 
ўсимлик илдизлари максимал даражада тарқалган қисмда тупроқ суви 
танқислиги май ойининг охири, июнь ойининг бошларида кескин сезилади. 
Паст текисликларда оч тусли бўз тупроқларда, айниқса чўл минтақаси 
тупроқларида ѐғин-сочин миқдори янада камайганлиги туфайли тупроқларнинг 
намланиш чуқурлиги 20-100 см гача (баъзида бу кўрсаткичдан бироз ортиқ) 
бўлади, ўсимлик ўзлаштира оладиган нам миқдори май ойининг биринчи ўн 
кунлигидаѐқ сарфланиб бўлади, нам етишмаслиги туфайли ўсимликлар 
қовжираб, қуриб қолади. Шу сабабдан бу ерларда эфемер (бир йиллик) ўтлар 
ўсади, айрим ҳолда улар ҳаттоки тўлиқ қатлам ҳосил қилмайди, кўпинча 
пакана, нимжон, бўлади. Шунинг учун бундай майдонларда озуқабоп ўтлар кам 
бўлади. 
Ўзбекистон ҳудуди тоғ, тоғолди - адир ва чўл паст текисликларига 
бўлинган. Агарда ушбу бўлинишга тупроқларнинг тарқалиши нуқтаи назаридан 
қарамоқчи бўлсак, бунда тоғли ўлкаларда – тоғ тупроқлари, ўрмон каштан 
қўнғир тупроқлари ва бошқалар: тоғолди – адирларда - қисман тўқ тусли, 
асосан типик ва оч тусли бўз тупроқлар: чўл паст текисликларда - тақирлар, сур 
тусли қўнғир, қумлоқ ва қумли саҳро тупроқлари ва бошқалар тарқалган. 
Ўзбекистонда 1960 йиллардан бошлаб лалми бўз тупроқларни, айниқса 
уларнинг сув режимини ўрганиш бўйича чуқур ва ҳар томонлама илмий 
изланишлар олиб борилган. Буларга мисол қилиб Ҳ.М.Абдувохидовнинг (1964) 
қўриқ ерлар бўз тупроқлари бўйича, В.Умарованинг (1962) шудгор ва қўриқ 
ерлар бўйича, С.Н.Рижов, Л.Н.Побережскийларнинг (1966), С.М.Маманиѐзов, 
А.С.Милосердоваларнинг (1974) Ўзбекистоннинг турли лалми минтақа бўз 
тупроқларининг сув тартиботи бўйича олиб борган илмий изланишларини 
келтириш мумкин. 


153 
А.С.Милосердова (1978) Ўзбекистоннинг лалми тепалик - текислик 
минтақалари бўз тупроқларининг сув тартиботини ўрганди. Кузатилган 
майдонларнинг (Зарафшонда Ғаллаорол тумани ялангдашт тупроқ иқлим 
округида Зомин тумани) юқори қисми (профили) типик бўз тупроқларга 
мансублиги аниқланди. Ғаллаоролнинг ювилган пастлик майдонлари бўз-
ўтлоқига, Зомин тумани тупроқлари эса аллювиал - гидроморф бўз тупроқларга 
киритилди. Ўрганилган ҳудуд тупроқ қопламининг бир жинсли бўлмаганлигига 
боғлиқ равишда рельефнинг тепалик ва пастлик элементлари тупроқлари сув 
тартиботида сезиларли тафовутлар белгиланди. Юқориги майдонлар 
тупроғининг сув тартиботи импермацид типга киритилди. Атмосфера 
ѐғингарчиликлари бу шароитларга тупроқни қурғоқчил йиллар 20-40, 20-60 см 
гача намгарчиликли йиллар эса 100-120 см чуқурликгача намлайди. 
Ғаллаорол туманининг пастлик майдонлари бўз-ўтлоқи тупроқларининг 
сув тартиботи десуктив - терловчи типга киритилди. Мазкур шароитларда 
атмосфера ѐғингарчиликлари юза жойлашган ер ости сизот сувларига капилляр 
найлар орқали қўшилиб кетади ва бутун намлик сарфи тупроқнинг 1,5-2 метрли 
қатламидан кетади-ю ер ости сизот сувларининг капилляр найлари одатдаги ва 
намгарчиликни йиллар 200 см чуқурликда жойлашади. Ёзги даврда кучли 
қуришга тупроқнинг фақатгина метрли қатлами дучор бўлади, бунда намлик 3 
м гача чуқурликка тушиб кетади. 
Аллювиал-гидроморф шароитли бўз тупроқларнинг сув тартиботи икки 
ѐқлама жойлашади. Бинобарин, атмосфера ѐғингарчиликлари етарлича бўлган 
йилларда десуктив терловчи, қурғоқчил йилларда эса импермацид типда 
жойлашган. 
А.Султонов (1979) Ангрен ҳавзаси тоғ жигарранг тупроқлари, қўриқ ва 
лалми тўқ тусли бўз тупроқларининг кимѐвий таркиби, сув-физик хусусиятлари 
ҳамда сув тартиботини рельеф шароитларига боғлиқ равишда батафсил ўрганиб 
чиқди. Сув тартиботи йил давомида ўрганилди. Тупроқ намлиги вегетация 
даврида ҳар декадада бир марта, йилнинг бошқа мавсумларида эса ҳар ойда бир 
марта 700-1000 см гача чуқурликда ўрганилди. Изланишлар натижасида 
муаллиф аниқлашича, 200 см чуқурликдан бошлаб тўқ тусли бўз тупроқлар 
профилида етарлича катта миқдорда сувда эрувчан тузлар мавжуд бўлиб, у 
мазкур тупроқларнинг сув тартиботига муайян даражада таъсир кўрсатади. 
Тупроқнинг ҳарорат тартиботига суғоришнинг таъсири тўғрисида айрим 
маълумотлар Пахтаоролдаги Бош геофизик обсерваторияси экспедицияси 
(1953) материалларида келтирилади. 

Download 9,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish