12—МАЪРУЗА
6.3. ИККИ МАШИНАЛИ АГРЕГАТЛИ ГАЭС БИНОСИ
Қайталаниб ишловчи гидромашиналар насос
режимда ишлаганда кавитация
коэффициенти турбина режимга қараганда бирмунча кўп. Буни, оқим ишчи ғилдиракка
киришдан олдин сўриш қувурининг паст босимли зонасидан ўтади ва куракчалар
қиррасига киришидаѐқ кавитация пуфакчалари пайдо бўла бош-лаши билан тушинтириш
мумкин. Кейин ишчи ғилдиракнинг куракчалар орасига кириб, улар ўтиш қирқимини сиқиб
қўяди, натижада ф.и.к. бирдан камайиб кетади ва тебраниш ривожла-нади. Ундан ташқари
ишчи ғилдирак атрофида пуфакчалар бирикишиб катта кавитацияли эррозини юзага
келтиради.
Қайталаниб ишловчи гидромашиналарда қиммат бўлган
кавитацияга чидамли
пўлатни қўллаш билан бу масалани тўла ечиб бўлмайди, чунки тебранишни (пульса-
цияни) ва ф.и.к пасайишини камайтириб бўлмайди. Бу масаланинг бирдан-бир ечими
ишчи ғилдиракни чуқурроқ ўрнатиш керак. Эксплуатация қилинаѐтган ГАЭСларни анализ
қилганда сўриш баландлиги одатда напорнинг 9-15% ни ташкил қилади. Шу сабабдан,
агар вал жуда узун қилинмаса, двигател-генератор пастки бьеф сатxидан пастда
жойлашиб қолади, ГАЭС биноси ер устида жойлашган
пайтда эса монтаж майдонига
келишни мураккаблаштиради.
Ер остида жойлашган икки машинали агрегатли ГАЭС биносининг конструкцияси
бўйича ГЭС биноси билан таққослаб кўрилганда сезиларли фарқ йўқ.
27-расмда қуввати 163 МВт, ишчи ғилдирак диамет -ри 6,3 м, турбина
режимидаги максимал сув сарфи 219 м
3
/с, ҳисобли напори 84 м бўлган икки
машинали ГАЭС биносини қирқими келтирилган. Станция биносининг тагида девон
тупроғи ѐтқизилган. Пастки бассейни ишлаш чуқурлиги 4,5 м. Минимал сўриш
баландлиги 12 м. Машина залида 320 т. юк кўтарувчи иккита кўприксимон кран
билан xизмат кўрсатилади. Монтаж майдони машина зали белгисида жойлашаган.
Шу сабабдан келувчи йўл юк тушурувчи майдончадан 6,9 м юқорида жойлашаган
бўлгани учун юкни тушириш ва ортишга юк кўтариш қобилияти 125 тонна бўлган
кўприксимон кран билан xизмат кўрсатиш назарда тутилган. Юқори бьеф томонида
қурилма бўлиб, унда сув олиб келувчи қувурларнинг компенсаторлари
жойлаштирилган, ундан юқорида эса двигател-генераторни
турбина режимидан
насос режимига ўтказиш учун генераторнинг кучланиш фазасини переключатели
жойлашган.
Диаметри 7 м. ли қувур пўлат темирбетондан, компен-саторлар билан ўтиш жойи
эса пўлатдан қилиб бажарилган, шунинг учун бу участка бирдан аварияли ѐрилиб кетиш
нуқтаи назардан xафли. Шу сабабдан компенсаторлар биносини тўсиб турадиган
конструкция ГАЭС нинг тўла напорига ҳисобланган.
Сўриш қувурлари устида ишчи ғилдирак синxрон компенсатор режимида ишлаган
пайтида унинг зонасидан сувни сиқиб чиқарувчи ресиверлар жойлашган.
Трансфор-
маторлар маxсус ажратилган бинода таъмирланади.
ГАЭС насос режимида ишлаганда сўриш қувури сув қабул қилгич
ролини бажаради,
шу сабадан қайталаниб ишловчи гидромашинани (насоснинг уч машинали сxемасидай) пастки
бьеф томонидан сузувчи жисимларни ўтмаслиги учун аxлат ушловчи панжара ўрнатилади.
Эксплуатация тажрибаси асосида, улар турбина режимининг ф.и.к. га умуман таъсир
қилмаганлиги аниқланган, панжарани маълум xолатда ўрнатилганда ва стерженлар
формасида ф.и.к. бирмунча ошганини моделли синов кўрсатди.
Панжарани тозалаш эса
турбина режимида ишлаган пайтдаги оқим билан амалга оширилади. ГАЭСнинг қурилиш
таннарxини камайтириш мақсадида мавжуд бўлган ГЭСлардан сув омборидан юқориги ѐки
пастки бассейн сифатида фойдаланиш мумкин. Бундай қарор, масалан Югославияни Байна