166
таркиби енгил, ғовакли тупроқларда катта бўлади. Механик таркиби оғир
бўлган структурасиз зич тупроқларда ҳаво сиғими паст бўлади.
Умумий ҳаво сиғими капилляр ҳамда нокапилляр сиғимлардан
ташкил
топган бўлади.
Тупроқнинг
капилляр ҳаво сиғими
деб қуруқ ҳолатдаги тупроқларнинг
майда капилляр найчалари орасида маълум миқдордаги ҳавони сингдириш ва
ушлаб қолиш қобилиятига тушунилади. Капилляр ҳаво сиғими қанча катта
бўлса тупроқдаги ҳавонинг ҳаракати шунча секинлашади.
Нокапилляр ҳаво сиғими
. Нокапилляр ғовакликни ташкил қилувчи ва
тупроқ қатламлари оралиғидаги ҳар хил ғовакликлар,
тешиклар ва турли хил
жониворларнинг инлари тупроқнинг ҳаво режимига таъсир қилади.
Тупроқ қатламлари капилляр намлик билан тўйинган вақтда нокапилляр
ғовакликлар мавжуд бўлган тупроқ маълум миқдордаги ҳаво миқдорига эга
бўлади.
Нокапилляр ҳаво сиғими
деб тупроқнинг сув билан капилляр намлик
даражасигача тўйинган вақтида маълум даражада эркин ҳавони ўзида ушлаб
туриш қобилиятига айтилади. Нокапилляр ва капилляр ҳаво сиғимлари
ўртасидаги нисбат тупроқнинг ҳаво-физикавий
хоссаларининг энг асосий
кўрсаткичларидан ҳисобланади. Структурали тупроқ ҳар доим маълум
миқдорда нокапилляр ғовакликка эга бўлади. Тупроқда намлик кўп бўлган
тақдирда ҳам бу ғовакликлар тупроқ ҳавоси билан тўлиб, тупроқ ичини ҳаво
билан таъминлайди.
Тупроқ аэрацияси
. Ҳажмга нисбатан фоиз ҳисобида
ифодаланган ва
тупроқда ушланиб турадиган ҳавонинг хақиқий миқдорига тупроқ аэрацияси
дейилади.Унинг миқдори тупроқдаги ғоваклик ва намликнинг фарқи билан
белгиланади. Тупроқдаги намликнинг ошиши
билан аэрация камайиб боради,
чунки бундай шароитда тупроқ ҳажмининг кўп қисми сув билан банд бўлади.
Тупроқ қуруқ ҳолатда бўлганда аэрациянинг максимал даражасига эришилади.
Тупроқ аэрацияси захоб ерларда зовурлар қазиб ва қувурлар ѐтқизиб қуритиш,
суғориш ва ерни чуқур ҳайдаш каби мелиоратив ҳамда агротехник чораларни
қўллаш натижасида ўзгариши мумкин.
Тупроқлар ҳам нафас олади, яъни 1 м
2
ер ҳар суткада ўртача 10 литр
атрофида СО
2
гази чиқариб, шунча кислородни (О
2
) сингдириши мумкин.
Тупроқ ташқарига қанчалик СО
2
гази чиқарса,
унда шунчалик биологик
жараѐнлар тез ва яхши кетаѐтган бўлади. Тупроқнинг атмосфера ҳавосига СО
2
гази чиқариш тезлиги ва миқдорига қараб бу тупроқларда кетаѐтган биологик
жараѐнларнинг шиддатли ѐки суст эканлигини биламиз. Шиддатли биологик
жарѐнда ҳаво яхши алмашинувчи ғовак, бир оз нам чириндига бой тупроқларга
хос бўлиб, бундай тупроқларда ўсимликлар ҳаммавақт ўзини жуда яхши сезади.
Зич, сернам ва структурасиз тупроқларда эса тупроқ ҳавосини
атмосфера
ҳавоси билан алмашиниши қийин бўлгани учун СО
2
ва бошқа газларнинг
миқдори жуда ошиб кетиб ўсимликларни заҳарлайди.
Текширишлардан маълум бўлишича, 1 м
2
тупроқ юзасидан 15
0
С да
кунига 7-10 л карбонат ангидриди ажралиб чиқади. Тупроқнинг 20 см ли
қатламидан ажраладиган СО
2
гази 1,5 соат давомида атмосфера чиқмаса унинг
167
тупроқдаги концентрацияси 1,5 марта, 14 соат давомида эса 10 мартадан кўпроқ
ортади. Н.П.Поясов томонидан олиб борилган дала тажрибаларида 48 соат
давомида тупроқдан атмосферага чиқадиган СО
2
газини бартараф қилсак,
мазкур газнинг тупроқ ҳавосидаги концентрацияси 4,2 % ни, кислород миқдори
эса 13,5 % ни ташкил этади.
Бизнинг ҳисобимиз бўйича мазкур тажриба майдонининг 1 м
2
юзасидан 1
соат давомида 35 мл, карбонат ангидрид гази (СО
2
) ажралиб чиқади.
Хуллас, тупроқда СО
2
газининг ҳосил бўлиши ва кислороднинг (О
2
)
истеъмол қилиниши тупроқнинг ҳарорат ҳолатига боғлиқ бўлиб, бу жараѐннинг
бориши эса ўз навбатида ундаги микроорганизмлар
фаолияти билан
белгиланади. Шуни таъкидлаш керакки, микроорганизмлар ва ўсимликлар
фаолиятида тупроқ ҳавосининг роли катта. А.А.Кудрявцевнинг стерил
шароитдаги тажрибаларида 1 г нўхатнинг қуруқ массасини ҳосил қилиш учун
унинг илдизлари орқали 1,2-1,6 мг, 1 г маккажўхори учун эса – 0,35 мг
кислород истеъмол қилинади. Бу миқдор дала шароитида (стерил бўлмаган
ҳолда) яъни микроорганизмлар фаолияти бартараф қилинмаган шароитда 67
мг/г кислороднинг сарфланишини кўрсатади. Демак,
микроорганизмлар
ўсимликларга нисбатан кўп миқдорда кислородни истеъмол қилар экан.
Микроорганизмлар кислородни истеъмол қилишга бўлган муносабатига қараб
қуйидаги турларга бўлинади:
Do'stlaringiz bilan baham: