Тупроқ физикаси


§7.2. Тупроқнинг ҳаво ўтказувчанлиги ва режими



Download 9,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet108/226
Sana08.03.2022
Hajmi9,2 Mb.
#486499
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   226
Bog'liq
И Туропов, Б С Камилов ва бошкалар Тупрок физикаси дарслик Тошкент

§7.2. Тупроқнинг ҳаво ўтказувчанлиги ва режими 
Тупроқнинг қатламлари орқали ҳавони ўтказиш қобилиятига тупроқнинг 
ҳ
аво ўтказувчанлик хоссаси
дейилади. Бу муҳим хосса туфайли қатламлардаги 
тупроқ ҳавосининг алмашиниши учун қулай шароит туғилиб, аэрация 
яхшиланади. Натижада тупроқ ҳавосида кислород кўпайиб, карбонат ангидрид 
камаяди. Донадор структурали тупроқларда ҳаво ўтказувчанлик, айниқса, яхши 
бўлади, чунки агрегатлар оралиғида нокапилляр йирик ғовакликлар агрегат 
зарралари орасида эса капилляр ғовакликлар бўлади. Шу сабабли структурали 
тупроқларда сув ва ҳаво режими мўътадил бўлади. 
Тупроқдаги кислород
. Тупроқ ҳавоси ўсимликнинг илдиз системасини 
ва униб чиқаѐтган уруғларни кислород билан таъминлаб туради. Кислород 
етарли миқдорда бўлмаганда тупроқнинг ―нафас‖ олиши қийинлашади ва 
ўсимликнинг эркин ўсиши учун имкон бермайди. Аэрациянинг яхшиланиши 
билан тупрокда кислород кўпаяди ва аэробактериялар фаолияти кучаяди, 
ўсимликларнинг илдизи яхши ўсади, тупроқнинг сув ва озиқ режимлари 
яхшиланади, ҳосилдорлик юқори бўлади. 
Тупроқ ҳавосида кислород 20 % атрофида бўлса, ўсимлик ҳаѐти учун 
мўътадил шароит вужудга келади. Бунда аэрация жараѐни яхшиланади, 
ўсимлик ҳаѐтининг бошқа омиллари ҳам меъѐрлашади ва тупроқнинг 
унумдорлиги ошади. 
Тупроқдаги карбонат ангидрид
. Тупроқ ҳавоси таркибидаги карбонат 
ангидрид тупроқдаги ҳар хил жараѐнлар натижасида пайдо бўлади. 
Маълумки, тупроқда узлуксиз равишда бораѐтган ҳар хил жараѐнлар 
туфайли жуда кўп миқдорда СО
2
ажралиб атмосферадаги О
2
ўрнини тўлдириб 
боради. Карбонат ангидриднинг тупроқ ҳосил қилиш ва нураш жараѐнларининг 
боришидаги геокимѐвий роли ҳам жуда катта. Шунинг учун бирламчи 
минералларнинг емирилиши, карбонатлар ва фосфатлар эрувчанлик 
даражасининг кўтарилиши ва тўпланиши жараѐнлари тупроқ ҳавоси 
таркибидаги СО
2
нинг миқдорига боғлиқ. СО
2
нинг жуда кўп миқдорда макро 


170 
ва микроорганизмларнинг фаолияти, органик моддаларнинг емирилиши ва 
оксидланиши туфайли пайдо бўлади. Карбонат ангидриднинг учдан бир 
қисмигача бўлган миқдори кўп йиллик ва бир йиллик ўсимликларнинг 
илдизлари орқали ажратилади. Тупроқ ҳавоси таркибидаги СО
2
нинг биологик 
аҳамияти ғоят катта. 
Агарда СО
2
нинг тупроқ ҳавосидаги миқдори 1 % ошиб кетса, 
уруғларнинг униб чиқиши ва илдиз системасининг ривожланиш жараѐни 
секинлашади. Иккинчидан эса СО
2
нинг тупроқдан атмосферанинг қуйи 
қатламларига узлуксиз ўтиб туриши ўсимликларнинг ривожланиши ва 
фотосинтезини тезлаштиради. 
Агар ҳаво таркибидаги СО
2
миқдори 0,03 % га тенг бўлса, 
ўсимликлардаги СО
2
га бўлган талаб максимал даражада қондирилмайди. 
Демак, атмосфера ҳавоси таркибидаги СО
2
нинг миқдорини тупроқ ўз вақтида 
узлуксиз тўлдириб турмаса (Нейберг) атмосферадаги СО
2
35 йилдан кейин 
мутлақо тамом бўлиши мумкин. 
Фишер ўсимликлар истеъмол қиладиган СО
2
нинг 90 % тупроқдан 
ажралиб чиққан бўлиб, фақат 10 % и гина атмосфера ҳавосининг таркибини 
ташкил қилар экан. Н.И.Горбуновнинг маълумотига қараганда (1957) беда 
экилган дала ҳар куни 25 м қалинликдаги атмосфера таркибидаги СО
2
нинг 
истеъмол қилиб улгурар экан. 
Хуллас, тупроқ ҳавосида атмосфера ҳавосига нисбатан кислород ҳамма 
вақт оз, карбонат ангидрид эса кўп бўлади. Диффузия жараѐни туфайли 
атмосфера кислороди билан тупроқдаги карбонат ангидрид узлуксиз 
алмашиниб туради. Ҳарорат ва барометрик босимнинг ўзгариши ҳам тупроқ 
аэрацияси жараѐнининг муҳим омилларидан ҳисобланади. Қуѐш нури 
таъсирида тупроқнинг устки чириндили қатлам ҳароратининг кундузи 
кўтарилиши ва кечаси пасайиши натижасида маълум даражада газ 
алмашиниши рўй бериб туради, чунки ҳарорат пасайиши билан атмосфера 
ҳавосининг бир қисми тупроқ қатламига ўтади. Ёмғир сувлари ва оқар сувлар 
тупроқ қатламидаги ҳавони сиқиб чиқаради. Шамол ҳам ана шу газ 
алмашинишларидан биридир. Шамол таъсирида бўладиган аэрация унинг 
тезлиги, рельефи, структураси ва ерни ишлаш ҳарактерига кўра ҳар хил бўлади. 
Газ алмашинишининг бу омиллари хусусиятларига кўра ўзаро яқин ва 
биргаликда таъсир этади, бироқ диффузия жараѐни тупроқ қатламларида 
узлуксиз бўлиб турадиган аэрациянинг энг муҳим ва асосий омили 
ҳисобланади. Тупроқдаги микроорганизмлар ва ўсимлик илдизлари кислородни 
сингдириб СО
2
чиқариши натижасида газ алмашиниши, айниқса кучаяди. 
Шунингдек, тупроқда яшайдиган жониворлар ҳосил қилган ғоваклар ҳам газ 
алмашинишини анча осонлаштиради. 
Тупроқда 
ҳаво 
режимининг 
оптимал 
ва 
мўътадил 
бўлиши 
ўсимликларнинг меъѐрида ўсиб ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Шунинг 
учун ҳам тупроқдаги ҳарорат ўсимликлар ва микроорганизмлар ҳаѐти учун 
етарли миқдорда бўлишига жиддий эътибор бериш керак. Тупроқнинг механик 
ва органик таркибини, структураси ва қовушмасини яхшилаш, ҳаво режимини 


171 
қулай шароитга келтиради. Шунингдек, экин майдонларини ўз вақтида сифатли 
қилиб ишлаш, қатқалоқни юмшатиш, экин майдонларини чопиш ва 
культивация қилиш сингари агротехник тадбирлар ҳам аэрацияни ва ҳаво 
режимини сезиларли даражада яхшилайди. Сернам ва ботқоқ тупроқларда эса 
ерларни қуритиш ва сизот сувлари сатҳини пасайтириш сингари мелиорация 
тадбирлари қўлланилади. 
Чигит экиш даврида тупроқнинг устки (0-20 см ли) қатламида СО
2
нинг 
миқдори тупроқ ҳавоси ҳажмининг 0,2 % га тенг бўлиб, пастки қатламларда 1 
% ни ташкил этади. Биринчи суғоришдан сўнг (23.VI) СО
2
нинг миқдори юқори 
қатламларда 1,2 % пастки қатламларда эса 1,3-1,8 % бўлиши кузатилган. 
Иккинчи ва учинчи суғориш олдидан карбонат ангидриднинг миқдори 
юқори қатламларда 0,2-0,6 ва пастки қатламларда 1,6 % камайиб кетган. 
Хулоса қилиб айтганда, суғориладиган гидроморф тупроқларда учраб 
турадиган ғўзанинг ―кузги‖ сўлиш касаллиги унинг учун ноқулай бўлган 
тупроқ ҳаво режимига боғлиқдир. Ҳаво режимининг бузилиши эса ғўза 
агротехникаси қоидаларига риоя қилмаслик натижасида келиб чиқади. Шунинг 
учун ҳам сизот сувлари яқин бўлган жойларда коллектор ва дренаж 
системасини яхшилашга қаратилган мелиоратив ишларни сифатли қилиб 
ўтказиш зарур. Текширишлар вилтнинг тарқалиши эскидан суғориладиган 
типик бўз ва ўтлоқ тупроқларда кўп, янги ўзлаштирилган типик бўз 
тупроқларда эса анча кам эканлигини кўрсатади. 
Ҳар қандай тупроқ типи ҳам қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши 
воситасига айлангандан сўнг унинг физик, кимѐвий ва бошқа хоссалари кескин 
ўзгаради. Бундай тупроқларда хоссаларнинг ўзгариш даражасини шу 
тупроқнинг қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига ўтган даври билан 
белгиланади. Шу сабабларга кўра эскидан суғориладиган типик бўз 
тупроқларнинг ҳайдалма ва ҳайдалма ости қатламларида тупроқ зичлиги юқори 
кўрсаткичларга эга бўлиб, бу тупроқ аэрациясини секинлаштиради. Тупроқ 
ҳавоси таркибидаги кислороднинг миқдори 0-10 см даги қатламда 19,8-19,3 % 
ни, 75-100 см қатламда эса 19,0-17,8 % ни ташкил этади. Тупроқ ҳавосидаги 
кислороднинг минимал миқдори ғўзанинг жадал ривожланиш даврига тўғри 
келади. 
Кўпчилик 
мутахассисларнинг 
маълумотларига 
қараганда, 
ўсимликларнинг яхши ривожланиши учун СО
2
нинг тупроқ ҳавосидаги 
миқдори 1 % дан ошмаслиги керак. Шундай қилиб, эскидан суғориб 
келинадиган типик бўз тупроқларда аэрациянинг ѐмонлашиши натижасида 
патоген микрофлоранинг ривожланиши учун қулай шароит яратилади, бу ўз 
навбатида, ҳар хил касалликларга чалинишига олиб келади. 

Download 9,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish