Тупроқ физикаси


Тупроқнинг иссиқлик сиғими



Download 9,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet111/226
Sana08.03.2022
Hajmi9,2 Mb.
#486499
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   226
Bog'liq
И Туропов, Б С Камилов ва бошкалар Тупрок физикаси дарслик Тошкент

Тупроқнинг иссиқлик сиғими.
 
Тупроқнинг иссиқлик сиғими унинг 
иссиқликни ютиш қобилиятини билдиради. 
Тупроқнинг иссиқлик сиғими икки хилда бўлади: 
1.
Тупроқнинг солиштирма иссиқлик сиғими (
с)

2.
Тупроқнинг ҳажмий иссиқлик сиғими (
с
ҳ
)

1 кг қуруқ тупроқни 1

С га иситиш учун керак бўлган иссиқлик 
миқдорига тупроқнинг солиштирма иссиқлик сиғими (
с)
дейилади ва уни 
Ж/кг

С бирликда ўлчанади. Тупроқшунослик фанида эса тупроқ солиштирма 
иссиқлик сиғимини кал/г 

С бирликда ўлчаш кенг тарқалган. 
1 м

қуруқ тупроқни 1

С га иситиш учун керак бўлган иссиқлик 
миқдорига тупроқнинг ҳажмий иссиқлик сиғими (
с
ҳ
) дейилади ва уни Ж/м
3

С 
бирликда ўлчанади. Тупроқшуносликда 
с
ҳ
ни кўпинча кал/см
3

С бирликда 
ўлчанади. Тупроқнинг солиштирма ва ҳажмий иссиқлик сиғимлари ўзаро 
қуйидагича муносабатда боғланган: 



с
с
х

бу ерда,

 
- тупроқ қаттиқ фазасининг зичлиги. 
Демак, тупроқ солиштирма иссиқлик сиғимини тупроқ қаттиқ фазасининг 
зичлигига кўпайтириб, тупроқнинг ҳажмий иссиқлик сиғимини ҳисоблаш 
мумкин. Тупроқ солиштирма иссиқлик сиғимини калориметр ѐрдамида 
аниқланади. 
Тупроқ намлигининг дала шароитида учраб турадиган чегараларида 
намлик ўзгариши билан ҳажмий иссиқлик сиғим 3-4 марта ўзгарса, тупроқ 
намлигининг худди шу чегараларида айнан шу вақтда 

эса 100 мартадан ҳам 
ортиқ ўзгариши мумкин. 
Тупроқнинг иссиқлик ўтказувчанлиги
.
 
Тупроқнинг кўпроқ исиган 
қатламларидан камроқ исиган қатламларига иссиқлик узатиш хоссасига унинг
 
иссиқлик ўтказувчанлиги 
дейилади. Иссиқлик ўтказувчанлик ўлчови бўлиб 
иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти 

хизмат қилади. 
Қалинлиги 1 м бўлган қатлам чеккаларидаги ҳароратлар 1

С га фарқ 
қилганда, қатламнинг 1 м
2
юзидан 1 с давомида ўтадиган иссиқлик миқдори, 
шу қатламнинг иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти 

га тенг бўлади. 
Иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти Ж/м.с·
о
С = Вт/м·
о
С ва кал/см.с·
о
С 


175 
бирликларда ўлчанади. 
Тупроқнинг иссиқлик ўтказувчанлиги унинг физик хоссаларига, яъни 
механик таркибига, тупроқдаги ҳаво таркибининг ўзгаришига, намлигига ва 
тупроқ ғоваклигига, минералогик таркибига, тупроқдаги органик моддаларнинг 
миқдорига ҳамда сув ва ҳавонинг ҳажмий улушларига боғлиқ. Тупроқда сув ва 
ҳаволарнинг ўзаро муносабати узлуксиз ўзгариб турганлиги учун 

ҳам вақтга 
нисбатан ўзгаради. 
Тупроқ майда заррачаларининг иссиқлик ўтказувчанлиги тупроқ 
ҳавосининг иссиқлик ўтказувчанлигидан 100 марта, сувнинг иссиқлик 
ўтказувчанлиги эса ҳавоникидан 24 марта кўпдир. Шунинг учун ҳам нам 
тупроқларнинг иссиқлик ўтказувчанлиги қуруқ тупроқларникига қараганда ҳар 
доим юқори бўлади.
Тупроқнинг асосий иссиқлик-физик хусусиятлари (иссиқлик сиғими, 
иссиқлик ўтказувчанлиги) дан ташқари ҳосилавий иссиқлик-физик хоссалари 
ҳам мавжуд бўлиб, улар тупроқнинг ҳарорат ўтказувчанлиги ва иссиқликни 
ўзлаштирувчанлигидир.

Download 9,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish