Тупроқ физикаси


§8.6. Рельеф, ўсимликлар ва қор қопламининг тупроқ



Download 9,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet119/226
Sana08.03.2022
Hajmi9,2 Mb.
#486499
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   226
Bog'liq
И Туропов, Б С Камилов ва бошкалар Тупрок физикаси дарслик Тошкент

 
§8.6. Рельеф, ўсимликлар ва қор қопламининг тупроқ
ҳароратига таъсири
 
Маълумки рельеф шароитлари тупроқ ҳароратига ва фаол ҳароратлар 
йиғиндисига (10
0
С юқори) ҳам ўз таъсирини кўрсатади.
Бирор жойнинг рельефи деганда ўша жойдаги ер юзасининг турлича 


184 
шакллари (горизонтал текислиги, қиялиги, ботиқлиги, дўнглиги ва ҳ.к.) ни 
тушунамиз. Турлича рельефли ерларга тушадиган қуѐш радиациясининг 
миқдори ҳар хил бўлади. Натижада турлича рельефли жойлардаги тупроқ ҳам 
ўзига тушувчи қуѐш радиациясини оз ѐки кўп даражада ютади ва исийди. 
Демак, жойнинг рельефи тупроқнинг ҳарорат режимига катта таъсир 
кўрсатади. Рельеф шаклига, ѐнбағирларнинг дунѐнинг қайси томонига 
қараганлигига ва уфққа нисбатан қиялик даражасига боғлиқ равишда 
тупроқнинг исиши ва совиши ҳар хил даражада бўлади. 
Шимолий ярим шарда жанубга қараб нишаб бўлган ѐнбағирларга тушувчи 
тўғри қуѐш радиацияси энг кўп бўлганидан, жанубий ѐнбағирдаги тупроқ энг кўп 
исийди, шимолга қараган нишаблардаги тупроқлар энг кам исийди. Жанубга 
қараган ѐнбағирларнинг ѐтиқ ерга нисбатан қиялиги қанча катта бўлса, у шунча 
кўп исийди. Ҳаво очиқ куни кундуз давомида ғарбий ѐнбағирга қуѐш радиацияси 
қанча тушса, худди шундай қияликдаги шарқий ѐнбағирга ҳам ўшанча қуѐш 
радиацияси тушади. Аммо, қиялик даражалари бир хил бўлган ғарбий ѐнбағир, 
шарқий ѐнбағирдан кўпроқ исийди. Чунки, шарқий ѐнбағирда иссиқликнинг бир 
қисми эрталаб тупроқ ва ўсимликдаги шудрингни буғлантиришга сарфланади. 
Ғарбий ѐнбағирга эса қуѐш радиацияси асосан тушдан кейин шудринг йўқ вақтда 
тушади ва шунинг учун ѐнбағир кўпроқ исийди. 
Иқлимшунос олимларнинг маълумотига кўра, жанубга қараган 
ѐнбағирдаги 20 см чуқурликда 10
0
С ли ўртача ойлик тупроқ ҳарорати 
горизонтал ердаги ўшанча чуқурликдагига қараганда 5-10 кун эрта келади, 
шимолга қараган ѐнбағирдаги ўшанча чуқурликда эса 5-10 кун кечикиб 
эришади. 
Ёнбағирдаги яланг тупроқ эса ўсимлик билан қопланган тупроқдан 
кўпроқ исийди. Масалан, Ю.И. Чирков маълумотига асосан, ҳозирги Санкт-
Петербург шаҳри яқинидаги қиялик даражаси 20-22
0
бўлган жанубий ва 
шимолий қияликлардаги яланг ва ўсимлик билан қопланган ѐнбағирлардаги 
тупроқлар ҳароратлар фарқи, июл ойида яланг ерларда 10 см чуқурликда ўртача 
16
0
га, ўт билан қопланган ерларда эса жанубий ва шимолий ѐнбағирлардаги 10 
см чуқурликда тупроқлар ҳарорати фарқи ўртача 7
0
га тенг бўлган. 
Ўсимликлар қоплами тушувчи қуѐш радиациясининг маълум қисмини 
тўсиб қолади. Шунинг учун ўсимликлар тагидаги тупроқ юзига очиқ ердаги 
қараганда қуѐш радиацияси оз тушади ва тупроқ кам исийди. 
Умуман олганда, ўсимликлар тагидаги тупроқ ҳарорати ѐзда очиқ 
ердагидан пастроқ, қишда эса иссиқроқ бўлади. Ўрмондаги тупроқ ҳароратига 
ўрмон пардаси кучли таъсир кўрсатади. Ўр-мон пардаси кундузи қуѐш 
радиациясининг анча қисмини тўсиб қолади, кечаси эса самарали нурланиш 
сабабли тупроқнинг ортиқча совишига йўл қўймайди. 
Бундан ташқари ўрмондаги тупроқ ҳароратига хазон тўшамаси таъсир 
қилади. Хазон тўшамасининг иссиқлик ўтказувчанлиги тупроқникидан кам. 
Шунинг учун хазон тўшамаси баҳорда тупроқнинг исишини секинлаштиради, 
кузда эса тупроқнинг совишини кечиктиради.
Ўрмондаги тупроқ устки қопламининг ҳарорати ѐзда очиқ даладаги 


185 
тупроқникидан пастроқ бўлади. Тупроқ юзидан чуқурлик ошган сари эса бу 
фарқ камая боради. 
Йилнинг совуқ вақтида эса ўрмондаги тупроқ устки қатламининг 
ҳарорати очиқ даладагидан иссиқроқ бўлади, чунки хазон тўшамаси ва қор 
қоплами тупроқнинг иссиқлик йўқотишини камайтиради. Ўрмондаги тупроқ 
даладагига нисбатан камроқ чуқурликда музлайди. Тупроқ ҳароратига қор 
қоплами ҳам таъсир қилади.
Қиш пайтида яланг ердаги тупроқ юза қатламининг ҳарорати, қор 
қатлами остидаги ўшанча чуқурликдаги тупроқ ҳароратидан паст бўлади. 
Қалинлиги 30 см дан ошмаган қор қоплами кузги экинларнинг қиш пайтида 
совуқ урмаслигига (ѐки совуқ уришни камайтиришга) олиб келади. Қорнинг, 
айниқса ғовак қорнинг иссиқлик ўтказувчанлиги жуда кам. 
Шунинг учун тупроқнинг пастки қатламларидан юқорига йўналган 
иссиқликни қор қоплами ушлаб қолади. Натижада экин (буғдой, арпа) ларнинг 
илдизи жойлашган чуқурликларда ҳарорат кескин пасайиб кетмайди ва 
ўсимлик нобуд бўлмайди. Дарахтларнинг қишловига фақатгина қор 
қатламининг қалинлиги эмас, балки унинг зичлиги ҳамда далалардаги қор 
қатламининг ѐтиш хусусияти ҳам таъсир қилади. Очиқ ерларда кучли шамоллар 
қорни анча масофаларга учириб кетади, натижада далаларда қор қоплами бир 
хил қалинликда бўлмайди. Бунинг оқибатида қор қатлами юпқа бўлган ерларда 
экинларнинг зарарланиши рўй беради. 

Download 9,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish