Тупроқ физикаси


§8.3. Тупроқ юзаси ҳароратининг суткалик ва йиллик ўзгариши



Download 9,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet116/226
Sana08.03.2022
Hajmi9,2 Mb.
#486499
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   226
Bog'liq
И Туропов, Б С Камилов ва бошкалар Тупрок физикаси дарслик Тошкент

 
§8.3. Тупроқ юзаси ҳароратининг суткалик ва йиллик ўзгариши
 
Биз ушбу бобнинг бошида тупроқ юзасининг ҳарорати, асосан, радиацион 
балансга боғлиқ эканлигини айтганмиз. Радиацион баланс катталиги эса сутка 
ва йил давомида ўзгарганидан тупроқ юзасининг ҳарорати ҳам сутка ва йил 
давомида ўзгариб боради. 
Тупроқ юзаси ҳароратининг сутка давомида ўзгаришининг боришини 
унинг 
суткалик ўзгариши
дейилади. Тупроқ юзаси ҳароратининг суткалик 
ўзгариши 1 та минимум (энг оз қиймат) га ва 1 та максимум (энг юқори қиймат) 
га эга. Тупроқ юзаси ҳароратининг минимал қиймати ҳаво очиқ куни эрталаб 
қуѐш чиқиши олдидан кузатилади. Бу вақтда радиацион баланс ҳали манфий, 
тупроқ билан ерга яқин ҳаво қатламлари орасидаги иссиқлик алмашиниш жуда 


179 
кам бўлади. Қуѐш чиққандан кейин бироз вақт ўтгач радиацион баланс мусбат 
ишорага ўтади ва қуѐшнинг уфқдан баландлиги ошган сари ортиб боради, 
натижада тупроқ ҳарорати ҳам ортиб бориб. ўзининг максимал қийматига 
маҳаллий вақт билан соат 16 ларда эришади. Сўнгра радиацион баланснинг 
камая бориши сабабли тупроқ юзасининг ҳарорати пасайиб бориб. эрталаб 
қуѐш чиқиши олдидан минимум қийматига тушиб қолади. 
Тупроқ юзаси ҳарорати суткалик ўзгаришининг кўрсатилган тарзда 
бориши булутлик, ѐғингарчилик ва шамоллар таъсирида ўзгариши мумкин. 
Бунда тупроқ ҳароратининг максимуми ва минимуми бошқа вақтларга 
сурилади. 
Сутка давомида тупроқ юзаси ҳароратининг энг катта ва энг кичик 
қийматлари айирмасини 
суткалик ўзгаришининг амплитудаси
дейилади. 
Масалан, тупроқ юзаси ѐзда кундузи 50

С га тенг, кечаси эса 20

С гача совиган 
бўлса, тупроқ ҳарорати суткалик ўзгаришининг амплитудаси 50

-20

=30

га 
тенг бўлади. 
Тупроқ юзаси ҳароратининг суткалик ўзгариши амплитудасига 
қуйидагилар таъсир қилади: 
1. Йил фасллари. Ёзда амплитуда энг катта, қишда эса энг кам бўлади. 
2. Жойнинг географик кенглиги. 
Тупроқ ҳароратининг суткалик ўзгариши амплитудаси, асосан, қуѐшнинг 
тушки пайтдаги баландлиги билан аниқланади. Экватордан қутб томон 
силжиган сари, яъни географик кенглик ошган сари қуѐшнинг тушки пайтдаги 
уфқдан баландлиги камая боради. Шунинг учун кенглик ошган сари амплитуда 
ҳам камаяди. Энг катта амплитудалар субтропик чўлларда кузатилади. Чўлда 
қум кундузи кучли қизийди, кечаси эса самарали нурланиш катта, демак қум 
юзаси кучли совийди. Натижада қум юзаси ҳароратининг суткалик ўзгариши 
амплитудаси 50-60

гача етади. Энг кичик амплитудалар қутбга яқин 
мамлакатлар тупроғида учрайди. 
3.
Булутлик.
Булутли кунда тупроқ юзаси ҳароратининг суткалик 
ўзгариши амплитудаси, ҳаво очиқ кундагидан анча кам бўлади. 
4. Тупроқнинг иссиқлик сиғими ва иссиқлик ўтказувчанлиги.
Амплитуда тупроқ иссиқлик сиғими ва иссиқлик ўтказувчанлигига 
тескари мутаносиб боғланган. Тупроқнинг иссиқлик сиғими қанчалик катта 
бўлса, у кундузи шунча кам исийди ва кечаси шунча кам совийди, демак 
ҳарорат тебраниши амплитудаси ҳам кам бўлади. 
Амплитуданинг иссиқлик ўтказувчанликка боғлиқлиги ҳам худди шундай 
хусусиятга эга. 
5.
Тупроқ ранги.
Тўқ тусли тупроқлар юзаси ҳароратининг суткалик 
ўзгариш амплитудаси, ѐрқин тупроқникидан катта. Чунки, тўқ тусли тупроқлар 
кундузи қуѐш радиациясини ѐрқин тупроқдан кўп ютади ва бунинг оқибатида 
кучли исийди, ѐрқин тупроқ эса кам исийди. Кечаси тўқ тусли тупроқ ѐрқин 
тупроқдан кучли совийди, қуруқ ва ғовак тупроқ юзасининг ҳарорат ўзгариши 
амплитудаси нам ва зич тупроқникидан катта. 
6. Ўсимлик ва қор қоплами.
Ўсимликлар қоплами тупроқ юзаси 


180 
ҳароратининг суткалик ўзгариш амплитудасини камайтиради. Чунки, ўсимлик 
қопламидан ўтишда қуѐш радиацияси анча миқдорда озаяди ва тупроқни кам 
қизитади, кечаси эса тупроқнинг узун тўлқинли нурланишини ўсимликлар 
тўсиб қолади, натижада тупроқ кам совийди. Қор қопламининг иссиқлик 
ўтказувчанлиги жуда кам. Шунинг учун қиш вақтида қор қоплами тупроқнинг 
жуда ҳам совиб кетишдан сақлайди. 
Умуман, қор ва ўсимлик остидаги тупроқ ҳарорати амплитудаси очиқ 
ердагидан кичик бўлади. 
7.
Жойнинг рельефи.
Жанубга қараган ѐнбағирлар кундузи текисликка 
қараганда кучлироқ қизийди. Шимолга қараган ѐнбағирлар эса энг кам исийди, 
ғарбий ѐнбағир эса шарқий ѐнбағирдан кўпроқ исийди. Тупроқ ҳароратининг 
ўзгариш амплитудаси ҳам уларга мос равишда ўзгаради. 
Тупроқ юзаси ҳароратининг йил давомида ўзгаришини
йиллик ўзгариши 
деб 
юритилади. 
Тупроқ ҳароратининг йиллик ўзгариши ҳам худди суткалик ўзгариши 
каби асосан радиацион баланснинг йиллик ўзгариши билан боғланган. 
Тупроқ юзасининг ўртача ойлик ҳароратининг энг катта қиймати 
шимолий ярим шарда июл-август ойларига, энг оз қиймати эса январ-феврал 
ойларига тўғри келади. 
Йил давомидаги тупроқ юзаси ўртача ойлик ҳароратларининг энг катта ва 
энг кичик қийматлари орасидаги айирмани тупроқ ҳароратининг 
йиллик 
ўзгариш амплитудаси
дейилади. 
Тупроқ юзаси ҳароратининг йиллик ўзгариш амплитудасига жойнинг 
географик кенглиги, рельефи, ўсимлик ва қор қоплами, тупроқнинг иссиқлик 
сиғими ва иссиқлик ўтказувчанлиги, тупроқ ранги ва булутликлар таъсир 
қилади. Тупроқ юзаси ҳароратининг йиллик ўзгариш амплитудаси, географик 
кенглик ошган сари ортади (суткалик ўзгариш амплитудаси эса географик 
кенглик ошган сари камаяди). 
Масалан, 10

шимолий кенгликда, амплитуда 3

С га, 30

кенгликда 10

С 
атрофида, 50

кенгликда эса ўртача 25

С га тенг. Қуруқликларнинг қутбий 
ҳудудларида эса йиллик амплитуда 70

С дан ҳам катта бўлади. 

Download 9,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish