172
ангидрид газининг ҳосил бўлиш жадаллиги ва кислородга бўлган эҳтиѐж
сезиларли даражада тупроқ ҳарорати ҳамда микробиологик жараѐнларнинг
даражасига боғлиқдир. Карбонат ангидрид газининг ҳосил бўлиш
тезлиги ва
кислороднинг камайиши тупроқ намлигига боғлиқ ҳисобланади, қуруқ
тупроқларда бу жараѐн анча секинлашиши ѐки бутунлаш тўхташи кузатилади.
Кўпчилик олимларнинг таъкидлашича, тупроқ ҳавосидаги СО
2
нинг
миқдорига ўсимлик илдизларининг нафас олиши катта таъсир кўрсатади.
Н.Т.Константинованинг (1950) тадқиқотларига кўра, тупроқларни торф,
ѐғоч қипиғи, гўнг билан мульчалаш тупроқда оптимал ҳаво
режими
яратилишига имкон яратади. Тупроқлар мульчаланганда СО
2
ни
ошиши
ўсимликларнинг фотосинтетик жараѐнларига ижобий таъсир этиб, тупроқда
СО
2
нинг танқислигини бартараф этишга ѐрдам беради.
А.Каримов (1963) нинг тадқиқотларида аниқланилишича, ғўзани кўмир
чанги ва қора қоғоз билан мульчалаш тупроқ ҳавосида мульчаланмаган
вариантларга нисбатан СО
2
миқдорини бир неча баробарга оширади. Бу эса ўз
навбатида фотосинтез жараѐнларининг тезлашишига, ассимиляция
органларини
кўпайишига ва ғўзанинг ҳосилдорлигини ортишига таъсир этади.
Р.Абдурахимовнинг
(1966)
таъкидлашича,
тупроқларни
нефт
чиқиндилари билан мульчалаш ғўзани экиш вақтида ва 4-5 чин барглари ҳосил
бўлгунча тупроқнинг ҳайдалма ва ҳайдалма ости қатламининг ҳаво режимини
яхшилайди.
Юқорида келтирилганлардан кўриниб турибдики, ҳаво режими тупроқ
иқлимининг асосий элементи ҳисобланиб Ўзбекистон
шароитида етарлича
ўрганилмаганлигини ҳисобга олган ҳолда Тошкент воҳасида тарқалган
суғориладиган ўтлоқи тупроқлар шароитида ғўза экишда тупроқ ҳаво режимига
полиэтилен плѐнка билан мульчалашнинг таъсирини ўрганиш бўйича
тадқиқотлар олиб борилди (Халикулов, Турапов, 1977). Тадқиқот натижалари
қуйидаги 29-расмда келтирилган.
Олинган маълумотларга кўра, назорат ва мульчаланган вариантларда О
2
ва СО
2
газларининг йиғиндиси 21 % дан ошмайди. Полиэтилен плѐнка
билан
мульчалаш тупроқ ҳавоси таркибига сезиларли таъсир этганлиги кузатилди.
Мульчаланган вариантда ғўзанинг бутун вегетацияси давомида СО
2
миқдорига
нисбатан О
2
миқдори кам бўлди, назорат вариантида эса 0-30 см қатламда О
2
миқдори 20 % атрофида бўлганлиги кузатилди.
Эрта баҳорда қуйи қатламлар томон кислород миқдори кескин камайиб,
карбонатлар миқдори эса ошиб боради. Кейинги даврларда (30.05 дан 10.09
гача) кислород миқдори назорат вариантида 0-50 см қатламда 19,3-20,6 %,
пастки қатламларларда эса бу кўрсаткич камлигича қолади, бошқа ҳолатларда
эса 17,7 % дан камлиги кузатилди.
СО
2
миқдори мульчаланган майдонларда вегетация давомида 0-10 см
қатламда 0,3-1,8, 10-30 смда 0,4-5,6, 30-50 смда 0,6-6,8 ва 50-70 см қатламда эса
0,8-10,2 % оралиғида ўзгариб туради. Фақат
сентябрь ойида мульчаланган
майдондаги О
2
ва СО
2
нинг миқдори назорат майдонидаги миқдорига яқин
бўлганлиги кузатилди.
173
Назорат ва мульчаланган майдонларда ғўзанинг вегетация давомида СО
2
нинг ҳосил бўлиши тупроқ ҳароратига боғлиқ ҳолда ўзгариб турди. Айниқса, бу
ҳолат май ойида яққол намоѐн бўлади, яъни тупроқ юзаси бир текис плѐнка
билан қопланганлиги боис плѐнка остида тупроқ ҳароратининг ошади ва тупроқ
микроорганизмлари фаолиятининг кучайишига қулай имконият яратади. Ғўза
ниҳоллари пайдо бўлиши билан уларнинг униб чиқиши учун ҳар бир уяларда
тешиклар ҳосил қилинади, бу эса СО
2
концентрациясининг кескин камайишига
олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: