Тупроқ физикаси


-расм. Пахта далаларида бир суткада сарфланадиган сувнинг ўртача



Download 9,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/226
Sana08.03.2022
Hajmi9,2 Mb.
#486499
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   226
Bog'liq
И Туропов, Б С Камилов ва бошкалар Тупрок физикаси дарслик Тошкент

 
28-расм. Пахта далаларида бир суткада сарфланадиган сувнинг ўртача 
миқдори (В.Е.Ерѐменко маълумоти). 


162 
Ғўзанинг суғориш режими ва миқдори тупроқнинг суви физик хоссасига 
ҳам боғлиқ бўлади. Масалан, шағал-тош ѐки қум қатлами юза (30-50 см 
чуқурликда) жойлашган ерларда ғўзани оз меъѐр билан тез-тез суғориб туриш 
керак. Шағал-тош ѐки қум қатлами чуқур жойлашган ерларда тупроқнинг 
механик таркибига кўра қуйидагича табақаланади: енгил тупроқларда 600-700 
м
3
, оғир тупроқларда 900-1100 м
3
сув сарфланади. 
Ерларнинг ишланганлик даражаси ва тупроқнинг унумдорлиги ҳам 
суғориш режимига катта таъсир кўрсатади. Ер қанча унумдор бўлса, ҳосил ҳам 
шунча кўп, демак, пахта етиштириш учун ҳам ўсув даврида сарфланадиган 
сувнинг умумий миқдори (суғориш меъѐри) ҳам кўп бўлади. Аммо, бу ҳолда 
маҳсулот бирлигини (масалан, ҳар центнер пахтани) ҳосил қилишга сувнинг 
нисбий сарфи ҳамма вақт оз бўлади. 
Ғўзани суғориш меъѐрини ва уни мавсумий тақсимлашда жойнинг 
гидрогеологик шароитига (сизот сувларининг сатҳига) катта эътибор берилади. 
Сизот сувларининг сатҳига қараб қуйидаги гуруҳ тупроқлар ажратилади: 

Сизот сувлари чуқур жойлашган (4 м дан пастда) майдонлардаги 
автоморф
тупроқлар. Бунда сизот сувлари тупроқ ҳосил бўлиш 
жараѐнида деярли иштирок этмайди, айниқса, тупроқнинг юқориги 
илдизлар тарқалган қисмида сизот сувининг сарфи бўлмайди. Ғўзани 
сув билан таъминлаш 100% суғориш суви ҳисобига бўлади. 

Сизот сувлари 2-4 м чуқурликда жойлашган майдонда ўткинчи (
ярим 
гидроморф
) тупроқлар. Сизот сувларидан ғўза вегетациясида 
сарфланган сув умумий сув сарфининг 10 % ини ташкил этади. 

Сизот сувлари 1-2 м чуқурликда жойлашган майдонда 
гидроморф
тупроқлар. Ғўза вегетациясида сизот сувларидан сарфланган сув 30 % 
ни ташкил этади. 

Сизот сувлари 0,5-1 м чуқурликда жойлашган майдонда 
ботқоқ
тупроқлар. Бунда деярли 50 % сув сизот сувлари ҳисобига ғўза 
вегетациясида иштирок этади. 
Масалан, типик бўз тупроқлар минтақасида (1) ғўзани суғориш учун 
йиллик меъѐр 6000 куб метр белгиланган бўлса, бу минтақадаги ўткинчи 
тупроқларда (2) йиллик суғориш меъѐри 6000х0,9=5400 м
3
, гидроморф 
тупроқлар (3) учун 6000х0,7=4200 м
3
, ботқоқ тупроқлар (4) учун 6000х0,5=3000 
м
3
ни ташкил этади. 
Суғориш меъѐрини бундай табақалаштириш ўз навбатида оқар сувларни 
тежайди ва катта иқтисодий фойда келтиради. 
Тупроқнинг шўрланганлик даражаси ҳам ғўзани суғоришга катта таъсир 
кўрсатади. Тупроқда тўпланаѐтган тузлардан ѐшлигидаѐқ қийнала бошлаган 
ғўзани сизот сувлари ўша чуқурликда турган, лекин шўрланмаган ерлардагига 
қараганда эртароқ суғоришга ва мавсумда кўп сув сарфлашга тўғри келади. 
Ғўзанинг суғориш режимини белгилашда далаларнинг текислиги, чигит 
экишгача намлигининг даражаси, суғориш усуллари, шунингдек суғориш 
манбалари, 
режими 
ҳамда 
суғориладиган 
ерларнинг 
сув 
билан 
таъминланганлиги ҳисобига олинади. 


163 
Экин экишдан олдин ерлар яхши текисланиши, ѐғин-сочин ѐки яхоб 
сувлари таъсирида тупроқда уруғни бир текисда ўсиб чиқишини таъминловчи 
оптимал намлик жамғармасига эга бўлиш лозим. Бундай майдонларда одатдаги 
суғориш ишлари кечроқ бошланади. Ер рельефининг тузилишига, сизот 
сувларининг сатҳига ва уларнинг минераллашганлигига, сув манбаларининг 
режими ҳамда суғориладиган ерларнинг сув билан таъминланганлик 
даражасига қараб ғўзани суғоришнинг прогрессив усулларидан фойдаланиш 
лозим. Масалан, сизот сувлари 1-2 метр чуқурликда жойлашган бўлса ғўзани 
сунъий (ѐмғир усулида) суғориш тавсия этилади ва ҳ.к. 
Хуллас, экинларни, жумладан ғўзани суғориш режимини ишлаб 
чиқаришда тупроқ-иқлим ва бошқа хўжалик омиллари инобатга олиниши 
лозим. Асосий вазифа - тупроқда маданий ўсимликларни яхши ривожланишини 
ҳамда юқори ҳосил беришини таъминловчи сув режимини вужудга келтириш 
лозим. 

Download 9,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish