Тупроқ физикаси


Чўл минтақаси тупроқларининг сув режими



Download 9,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet102/226
Sana08.03.2022
Hajmi9,2 Mb.
#486499
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   226
Bog'liq
И Туропов, Б С Камилов ва бошкалар Тупрок физикаси дарслик Тошкент

Чўл минтақаси тупроқларининг сув режими. 
Чўл тупроқлари 
республиканинг ѐғин-сочин жуда кам бўладиган паст текисликларида 
тарқалгандир. Чўл зонаси тупроқларига тақир, тақирсимон (тақирли) кулранг, 
қўнғир ва қумли тупроқлар киради. 
Бу минтақа тупроқларидаги (Я.Носиров, Е.Қаршибаев) табиий намлик 
ҳаp қандай ўсимлик учун ҳам камлик қилади. Ёғин-сочин, асосан, эрта баҳорда 
ѐғади, йиллик ѐғин миқдори 110-120 мм дан ошмайди. Бундай намгарчиликда 
тупроқнинг юза қатламигина намланади. Тақир тупроқлар деярли 
намланмайди. Тақирсимон тупроқларнинг намланиш чуқурлиги ѐғин-сочин мўл 
бўлган йилларда ҳам 40 см дан ошмайди, намланиш чуқурлиги ўртача 25-30 см 
ни ташкил этади. Тақир ва тақирсимон тупроқларнинг юза намланишига ѐғин-
сочин миқдорининг камлиги, шунингдек бу тупроқларнинг сув ўткузувчанлик 
қобилиятининг кам бўлиши туфайлидир. Масалан, тақир тупроқлар 5 см 
қалинликдаги сувга бостирилиб, бир сутка турганида ҳам тупроқнинг атиги 5-6 
см ли юза қатлами намланади. Тушган ѐғин-сочиндан тақирларнинг юза 
қатлами тезда бўкиб, ўзига хос сув ўтказмайдиган юпқа парда ҳосил қилади. 
Бундай пайтларда сувнинг жуда оз қисми тупроққа сингиб, асосий қисми 
ҳавога буғланиб кетади. 
Сур тусли қўнғир тупроқларнинг намланиш чуқурлиги ѐғин-сочин 
миқдорига ва кўпинча механик таркибга боғлиқ бўлиб 40-120 см атрофидадир. 
Республикамизнинг шимолий ҳудудларидаги қўнғир тупроқлар бирмунча 
чуқурроқ (60-70 см), жанубий ҳудудларидаги тупроқлар эса 40 см чуқурликда 
намланади. Қумли тупроқлар 40 см дан 200 см гача намланиши мумкин, лекин 
кўпинча 100 см чуқурликгача намланади. 
Умумий сув жамғармасининг миқдори чўл тупроқларида ҳар хил, бунинг 
асосий сабаби ѐғин-сочин миқдорининг кўп-озлигига, тупроқларнинг сув 
ўтказувчанлигига, айниқса, гранулометрик таркибининг хилма-хиллигига 
боғлиқ бўлади. Лекин, чўл минтақаси тупроқларининг сув жамғармаси барибир 
жуда оз ва ўсимликлар дунѐсининг сувга бўлган талабини қондиришдан анча 
узоқда туради. Шунинг учун ҳам чўл минтақасида ўсимлик дунѐсигина эмас, 
балки ем-хашак ўтларнинг ҳосилдорлиги ҳам жуда кам (1-2 ц/га). 
Чўл ўсимликлари қишдаѐқ ўса бошлайди, баҳорги ѐмғирда етилади, ѐғин-
сочин тугаши билан май ойи бошларида пишиб вегетация даврини тугатади. 
Лекин, чуқур илдиз отган кўп йиллик янтоқ, саксовул, шувоқ, исириқ каби 
ўсимликларнинг вегетация даври август ойигача давом этади. Чунки, уларнинг 
илдиз тизими тупроқнинг ҳар йил намланадиган қатламидан жуда ҳам чуқур 
жойлашади. 
Қиш ва баҳор мавсумларида чўл тупроқлари, кўпинча, умумий нам 
сиғимининг ярмигача намиқади. 
Ёғин-сочин даврида тупроқнинг юза қатламларидагина фаол намлик 
бўлиши мумкин. Ёғингарчилик даври тугагач тупроқнинг бу қатлами шамол, 
иссиқлик таъсирида ва ўсимликлар воситасида бир кундаѐқ қуриб қолади. 
Умуман, чўл тупроқларининг 0-30 см ли қатлами март-апрелда сўлиш намлиги 
даражасидагина намланади. Июнь-июлда уларнинг намлик даражаси сўлиш 


159 
намлигидан жуда паст бўлади. Лекин, шўр тупроқли шароитга мослашган 
ўсимликлар бу намликда ҳам ўсади. 
Кечаси, айниқса қуѐш чиқишидан бироз олдин чўл тупроғининг намлик 
даражаси кундузгига нисбатан икки баравар ортади. Бу шабнам (конденсат 
одатда чўл зонасида кундузи-кечаси ўртасидаги кескин ҳароратлар градиенти 
таъсирида вужудга келади) жазирама ѐз пайтларида чўл ўсимлигининг бирдан-
бир ҳаѐт манбаи ҳисобланади. 
Шундай қилиб, чўл тупроқларнинг сув режими бу зонада фақатгина 
суғориб деҳқончилик қилиш мумкинлигини кўрсатади. Чўл зонаси тупроқлари 
фақатгина ноқулай сув режимига эга бўлиб қолмасдан, бу тупроқ таркибида 
чиринди моддаси жуда кам (0,5-0,8% атрофида) бўлиб, улар албатта, у ѐки бу 
даражада шўрлангандир. Бундан ташқари чўл тупроқлари зонасида 
қурғоқчилик кенг тарқалган. Шунинг учун ҳам чўл зонаси тупроқларининг 
унумдорлигини ошириш фақатгина уларнинг сув режимини бошқаришга 
қаратилган бўлмасдан, балки чўл тупроқларининг бутун хосса ва 
хусусиятларини яхшилашга қаратилган комплекс тадбирларни қўллашни 
тақозо қилади. 

Download 9,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish