Тупроқ физикаси


Тоғ зонаси тупроқларининг сув режими



Download 9,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/226
Sana08.03.2022
Hajmi9,2 Mb.
#486499
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   226
Bog'liq
И Туропов, Б С Камилов ва бошкалар Тупрок физикаси дарслик Тошкент

Тоғ зонаси тупроқларининг сув режими. 
Тоғ зонаси тупроқларининг 
ривожланиши, уларнинг такомиллашиши, тарқалиши, кимѐвий таркиби, физик-
кимѐвий хоссалари ва физикавий хусусиятлари тўғрисидаги маълумотлар 
адабиѐтларда кам ѐритилган. Тоғ минтақаси тупроқларининг сув режимини 
ўрганиш ва уни асосли бошқариш катта илмий ва ишлаб чиқариш аҳамиятига 
эга. Тоғ тупроқларининг сув режимини ўрганиш ҳали чуқур ўрганиш зарур 
бўлган муаммоларга киради. 


154 
Ўрмон тоғ қўнғир тупроғи ва каштан тупроқларининг сув режимини 
ўрганиш бўйича олинган маълумотларга кўра, ўрмон қўнғир тупроқлари 
тарқалган ерларда ѐғингарчиликнинг ўртача йиллик миқдори 800-1000 мм га 
етади. Бу вақтда тупроқ анча чуқур (ўртача 4 м гача) намланади. 
Тупроқдаги нам ўсимликларнинг вегетация даврида қисман сарфланади. 
Баҳорда тупроқнинг 0 - 2 м ли қатлами 500 - 680 мм га етади, лекин кузга бориб 
тупроқнинг 2 м ли қатламида 260-290 мм нам қолади. Сувнинг бир қисми 
тупроқ қатламларидан силжиб, пастлик жойларда ер бетига булоқ бўлиб 
чиқади. 
Каштан тупроқли минтақада ҳам ѐғин - сочин кўп бўлади, бу тупроқлар 
чуқур қатламларгача намланади. 
Я.Носиров, Е.Қаршибоевларнинг ―Новгарзон‖ метеостанциясининг 
маълумотларига қараганда, 1969 йили каштан тупроқ зонасида йиллик ѐғин -
сочин миқдори 1636 мм га етган. Бу эса ўртача йиллик ѐғин миқдоридан икки 
баробар кўпдир. Натижада тупроқнинг намланиш чуқурлиги 5-6 м дан ҳам 
ошган. Одатда, бу зонада тупроқнинг намланиш чуқурлиги ѐғин миқдорига 
қараб, 1,5-2,5 м атрофида ўзгариб туради. Бу зонада энг кўп нам апрел ойида 
тўпланади. Бу даврда 2 м ли қатламдаги нам-миқдори ерларнинг нишаблигига, 
қуѐш нурининг ер юзасига тушиш бурчагига қараб 567-607 мм га етади. 
Шимолга қараган қияликда тупроқдаги фаол нам 286 мм ни, ғарбга 
қараган қияликда эса 361 мм ни ташкил этади. 
Сентябр ойида тупроқнинг устки (2 м ли) қатламида актив намлик деярли 
қолмайди. Шу пайтдан бошлаб ўт-ўлан ва бута ўсимликларнинг вегетация 
даври тугайди. 
Вегетация даврида тушадиган ѐғин-сочин миқдори 255 мм атрофида 
бўлади. Бу эса йиллик ѐғин миқдорининг 37% ини ташкил этади. Қолган ѐғин-
сочин куз, қиш, асосан баҳорга тўғри келади. Демак, каштан тупроқнинг 2 м ли 
қатламида бутун ѐз бўйи ўсимлик ўзлаштира оладиган нам бўлади. 
Август ойида сезиларли даражада қурғоқчилик бўлиб, тупроқнинг 30 см 
ли қатламидаги нам миқдори сўлиш намлиги даражасидан ҳам пасайиб кетади. 
Бундай зонада арча дарахтлари яхши ривожланади, чунки улар шундай сув 
режимига мослашган бўлади. Умуман, жигарранг тупроқ зонаси қалин 
арчазорлар, буталар ва бўлиқ ўт-ўланлар билан қопланган бўлиб, чорва учун 
маҳсулдор яйлов ҳисобланади. Бу зонадаги сой, дара ва текис майдончаларга, 
унча тик бўлмаган қиялик жойларга мевали дарахтларни экиб, юқори ҳосил 
олиш мумкин. Бундай жойларга ўрикзор, ѐнғоқзор, олчазор, бодомзорлар 
ташкил этиб, қимматбаҳо қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш ҳам 
мумкин. 

Download 9,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish