Тупроқ физикаси



Download 9,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/226
Sana08.03.2022
Hajmi9,2 Mb.
#486499
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   226
Bog'liq
И Туропов, Б С Камилов ва бошкалар Тупрок физикаси дарслик Тошкент

ювиладиган, даврий 
ювиладиган, ювилмайдиган ва терлайдиган
сувлар. А.А.Роде сув режими 
классификациясини янада ривожлантириб, унга 
музлаган сув режими
ва 
ирригацион сув режими
типларини қўшди.
Ювиладиган сув режими
- ўрмонзор вилоятларга хосдир, бу ерда ѐғин 
миқдори буғланишга қараганда кўп. Шунинг учун тупроқ сернам бўлади, бу эса 
нураш ва тупроқ пайҳон бўлиш жарѐнида вужудга келади ҳаракатчан 
маҳсулотларнинг устки горизонтлардан пастга ювилиб тушишига сабабчи 
бўлади. Бу режимда тупроқ-грунтнинг жуда катта қатламида ѐғин-сочин 
сувининг трансформацияси кузатилади. Характерли томони шуки, тупроқнинг 
вертикал профилида бир йил эмас, балки кўп йиллар давомида пастга оқувчи 
сувлар устунлик қилади. Тупроқ қатламидаги намлик кўрсаткичи унинг юқори 
қисмида ўсимликларни сўлиш намлиги даражасига яқин келмайди. Бу сув 
режими ўзига хос тупроқ типини – подзол ѐки подзоллашган тупроқларнинг 
шаклланишида энг асосий омил ҳисобланади. 
Даврий ювиладиган сув режими
- ўрмон-дашт ва даштлардаги 
текисликларнинг паст ерларидаги ишқорсизланган қора тупроқлар, ўтлоқи қора 
тупроқ ва ўтлоқи каштан тупроқлар учун ҳарактерлидир. Бу режимда тупроқ 
баҳорда ва ѐзнинг биринчи ярмида қор ва ѐмғир сувлари шунингдек
атрофидаги баландликлардан оқиб келган сувлар таъсирида чуқур намланади. 
Ер бетидаги сувлар, кўпинча, сизот сувларга бориб қўшилади ва даврий 
равишда тупроқнинг чуқур қисминигина ишқорсизлантиради. Қурғоқчил иссиқ 
ойларда сув кўтарилади. Бу сув режимида ҳам сизот сувлари чуқурлигигача 
бўлган қатлам иштирок этади. Тупроқ вертикал профилига намлик кўрсаткичи 
тўла нам сиғими даражасидан ўсимликни сўлиш намлиги кўрсаткичи ўртасида 
тебраниб туради. Умуман олганда, куз, қиш, баҳор фаслларида тўпланган сув 
жамғармаси маданий ўсимликларни вегетацияси давомида етарли миқдорда сув 
билан таъминлайди. 
Ювилмайдиган сув режимида
- дашт, қуруқ дашт ва чўл зоналаридаги 
сизот сувлари чуқурда жойлашган ҳамда уларнинг тупроғи қуруқ иқлимли 
тупроқларга хосдир. Бу сув режимида тупроқ қатлами бошдан оѐқ 
намланмайди. Тупроқлар ѐғин миқдорига қараб, чўлларда 10-40 см дан бўз 
тупроқли зонада 1-2 м гача ва қора тупроқли зонада 2-4 м гача намланади. 
Умуман, бу сув режимида қатнашган сувлар сизот сувлари билан бирлашмайди. 


150 
Ёғин-сочин миқдори кам бўлганлиги сабабали тупроқ устки қатлами (1-
1,5 м) сув алмашиши билан банд бўлади. Намлик кўрсаткичи ДНС дан ЎСН 
ўртасида тебраниб туради. ЎСН билан ҳарактерланадиган қатлам 0-40 см ни 
ташкил этиб, одатда, ѐз ойларида кузатилади. Табиий нам билан мазкур 
майдонлар таъминланмаган. Бу майдонларда қурғоқчилик хавфи кутилади. 
Терлайдиган сув режими
- сизот сувлари юза жойлашган тупроқларга 
хосдир. Бунда ѐғин-сочин ва сизот сувлари асосий манба ҳисобланади. Сизот 
суви муттасил юза жойлашганда тупроқ ҳамма вақт нам ҳолда туради, 
бирмунча чуқурроқ жойлашганда эса, сизот суви юзада бўлган даврдагина 
капиллярлар орқали нам келиб туради. Сизот сувлари сатҳи пасайганда 
капиллярлардан нам бутунлай кўтарилмай қўяди ѐки жуда кам кўтарилади, 
тупроқ маълум чуқурликкача қуриб қолади. Бу сув режимида буғланиш ва 
транспирацияга ѐғин сувидан кўра кўпроқ сув сарф бўлади. Мазкур майдонлар 
табиий намлик билан жуда паст даражада таъминланган бўлади. Шунинг учун 
ҳам тупроқдаги намлик кўрсаткичи, асосан, сизот сувларидан келадиган 
капилляр сувлар ҳисобига ўзгариб боради. Борди-ю, сизот суви чуқур 
жойлашган бўлса тупроқнинг намлиги ЎСН даражасидан ҳам пастга тушиб, МГ 
кўрсаткичига яқин келиб қолади. Бундай шароитда тупроқ қурғоқчилиги 
вужудга келади. 
Музлаган сув режими
- шимолий совуқ вилоятлар тупроқларига хосдир. 
Музлаган қатламнинг ѐзда унча чуқур эримаслиги, сув ўтказувчанлигини ва ѐз 
даврида ҳароратнинг пастлиги ва ѐғингарчиликнинг кўплиги, буғланиш ва 
десукциянинг камлиги туфайли тупроқ йил бўйи жуда нам бўлиб туради. Йил 
давомида тупроқ-грунтнинг атиги 0,4-0,6 м қатлами сув алмашиниши билан 
банд бўлади.
Ирригацион сув режими
– суғориб деҳқончилик қилинадиган шароитда 
тупроқнинг қўшимча равишда намланиши натижасида рўй беради. Ўсиш 
даврида тупроқнинг кўплаб маротаба намланиши бу типдаги сув режимининг 
муҳим хусусиятидир.
Тупроқ сув режими типини ажратишда мазкур майдоннинг табиий нам 
билан таъминланганлик даражасини ҳисобга олиш зарур. Бу кўрсаткич 
қуйидаги формула ѐрдамида ҳисобланади: 
е = 
E
MA
бу ерда, 
е – маълум майдонни нам билан таъминланганлик кўрсаткичи; 
А-йиллик ѐғин-сочин миқдори мм сув устунида; 
Е-маълум майдондан йил давомида сарфланган сув миқдори, мм симоб 
устунида; 
М-тупроқни ѐғин-сочин сувларини ўзига қабул қилиш коэффициенти. 
Маълум майдонни нам билан таъминланганлик кўрсаткичи (е) 
тупроқнинг юзаси, структураси ҳолати ва ҳоказоларга боғлиқ ҳолда ўзгариб 
боради. 
Агарда: 


151 
е > 1 – бўлса 

Download 9,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish