Тошкент ирригация қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институти Бухоро филиали “Сув хўжалиги ва мелиорация” кафедраси
2-сонли мажлис баёнидан кўчирма
24.09. 2020 й
Қатнашдилар: И.Ж.Худайев кафедра мудири
Аъзолар: А.Қ.Жўраев, Д.Э.Нуров, Т.Ў.Тўраев, Х.Х.Сафарова, Л.Б.Исаева, М.А.Барнаева, З.З.Қодиров, И.Ш.Иноятов, O.У.Муродов, Ғ.Ш.Ҳамзаев, З.Ў.Аманова.
Кун тартиби:
Турли масалалар
Сув хўжалиги ва мелиорация кафедраси стажёр ўқитувчиси O.У.Муродовнинг “06.01.02- Мелиорация ва суғорма деҳқончилик” ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасини олиш учун “Такрорий экинларни етиштиришда ҳар хил чуқурликда жойлашган сизот сувларидан фойдаланиш самарадорлигини аниқлаш” мавзусидаги диссертация иши ҳамда илмий раҳбарини тасдиқлаш.
ЭШИТИЛДИ:
Кафедра мудири И.Ж.Худайев сўзга чиқиб Сув хўжалиги ва мелиорация кафедраси стажёр ўқитувчиси O.У.Муродовнинг “06.01.02- Мелиорация ва суғорма деҳқончилик” ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасини олиш учун “Такрорий экинларни етиштиришда ҳар хил чуқурликда жойлашган сизот сувларидан фойдаланиш самарадорлигини аниқлаш” мавзусидаги диссертация иши ҳамда илмий раҳбари тўғрисидаги маълумот билан кафедра аъзоларини таништирди. Кафедра аъзоларига диссертация мавзусининг асосномаси ҳамда ишчи дастури, шунингдек, илмий раҳбар қ.х.ф.н., доцент Т.У.Атақуловнинг диссертация ишига илмий рахбарлик қилиш бўйича розилик хати тақдим қилинган. O.У.Муродовнинг илмий мавзуси ва илмий раҳбарини факултет кенгашидан тасдиқлаб бериш сўралди.
Кафедрада мавзу кенг миқёсда муҳокама қилинди. Саволлар берилди. Саволларга тегишли жавоблар олинди. Кафедра йиғилиши
Қарор қилади:
1.Сув хўжалиги ва мелиорация кафедраси ассистенти O.У.Муродовнинг “06.01.02- Мелиорация ва суғорма деҳқончилик” ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасини олиш учун “Такрорий экинларни етиштиришда ҳар хил чуқурликда жойлашган сизот сувларидан фойдаланиш самарадорлигини аниқлаш” мавзусидаги диссертация иши ҳамда илмий раҳбари тўғрисидаги маълумот ахборот учун қабул қилинсин.
2. O.У.Муродовнинг “06.01.02- Мелиорация ва суғорма деҳқончилик” ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасини олиш учун “Такрорий экинларни етиштиришда ҳар хил чуқурликда жойлашган сизот сувларидан фойдаланиш самарадорлигини аниқлаш” мавзуси ва қ.х.ф.н. доцент Т.У.Атақуловнинг илмий раҳбарлиги тасдиқлансин.
3. Мавзуни тасдиқлаб бериш факултет Кенгашидан сўралсин.
Раис : И.Ж.Худайев
Котиб: М.А.Барнаева
Do'stlaringiz bilan baham: |