Тупроқ физикаси


Тоғ олди зонаси тупроқларининг сув режими



Download 9,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet100/226
Sana08.03.2022
Hajmi9,2 Mb.
#486499
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   226
Bog'liq
И Туропов, Б С Камилов ва бошкалар Тупрок физикаси дарслик Тошкент

Тоғ олди зонаси тупроқларининг сув режими.
Тўқ тусли бўз тупроқларнинг сув режими. 
Суғорилмайдиган қўриқ бўз 
ерларда ѐғин-сочин тупроқ намлигининг асосий манбаи ҳисобланади. 
Намланиш чуқурлиги ҳар йили иқлим шароитига қараб ўзгариб туради. 
Ёғингарчилик кам бўлган йиллар тўқ, тусли бўз тупроқ 1 м чуқурликкача, кўп 


155 
бўлган йиллари эса 2-3,5 м дан ҳам чуқурроқ, намланиши мумкин. Кўпгина 
тупроқнинг намланиш чуқурлиги 1,5 м дан ошади. 
Бу зонада ҳам тупроқда намнинг энг кўп тўпланган вақти апрель ойига 
тўғри келади. Сув айирғич - дўнгликларда 2 м ли қатламдаги намлик 440 мм ни 
ташкил этади, нишаби шимол томонга қараганда ѐнбағирларда 470 мм нам 
тўпланади. Бу давр сув айирғичдаги фойдали фаол нам миқдори 180 мм ни, 
шимолга қараган ѐнбағирда 290 мм ни ташкил қилади. Ўт-ўланлар сув 
айириғичдагига қараганда шимолга қараган ѐнбағирларда анча қалин ўсади, 
шунга кўра сентябрга келиб, ѐнбағирларда ўсимлик ўзлаштира оладиган нам 
деярли қолмайди. 
Тўқ тусли бўз тупроқларнинг устки (30 см ли) қатламидаги фаол нам 
миқдори июль ойигача етади. Кейинчалик камайиб, ѐғингарчилик даври 
бошлангунга қадар, ўсимлик ўзлаштира олмайдиган даражага тушиб қолади. 
Шуни айтиш керакки, қиш ҳар қанча сернам бўлмасин, агар баҳорда 
ѐғингарчилик кам бўлса, бунинг устига шамолли кунлар маҳсулдорлигига, 
айниқса, бошоқли дон экинларининг ҳосилдорлигига салбий таъсир этади. 
Демак, тўқ тусли бўз тупроқларда дон экинларининг ҳосилдорлиги март - 
апрель ойларидаги ѐғин -сочин миқдорига боғлиқ бўлади. Апрель ойида тупроқ 
чуқурроқ, намланса (тупроқнинг намлик даражаси юқори бўлса) яйловларда ем 
- хашак мўл бўлади. 
Тўқ тусли бўз тупроқлар зонасида ўртача йиллик ѐғин-сочин миқдори 600 
мм ни ташкил этади. Бунинг 80% қиш ва баҳор ойларига тўғри келади. Шунинг 
учун ҳам, апрель ойида тупроқ қатлами чуқур намиқиб, энг кўп нам тўпланади. 
Буғдойнинг пишиб етилиши учун баҳорда тупроқда тўпланган фаол 
намнинг қарийб ярми сарфланади. Кузатишларга қараганда, тупроқ 
қатламларидаги намнинг буғланиб сарф бўлиши ўримдан кейин кузгача давом 
этади. 
Тажрибага кўра, ѐнбағир кўндалангига ҳайдалганида тупроқда нам 
кўпроқ тўпланиб, бошоқли экинларнинг ҳосилдорлиги бирмунча ошади. 
Баҳорда 2 м ли тупроқ қатламидаги фаол нам миқдори 230 мм дан ошганда дон 
ҳосилдорлиги гектарига 8 ц, сомон 18-18,6 ц атрофида бўлган. 
Лалмикор зонада тупроқ намлигини оширишнинг ҳамда сақлашнинг яна 
муҳим бир агротехник тадбири - экин майдонлари унинг бегона ўтлардан 
тозаланиши ва тупроқ юзасининг доимо юмшоқ (ғовак) ҳолатда сақланишидир. 
Хуллас, тўқ тусли бўз тупроқларда йиллик ѐғин-сочин сувларини 
тупроққа тўлиқ сингишини таъминловчи шароит вужудга келтирилса, 
жамғарилган сувларнинг бекорга сарфланиши бартараф этилса, тупроқ табиий 
нами билан юқори ҳосил олиш мумкин. 
Типик бўз тупроқларнинг сув режими. 
Ўзбекистонда типик бўз тупроқлар 
анча кенг тарқалган, улар, асосан денгиз сатҳидан 300 - 800 м баландликдаги 
тоғ олди текисликлари, адир ва дашт зоналарини эгаллайди. Типик бўз 
тупроқларнинг катта қисми суғориладиган деҳқончилик билан банд, уларда 
экинлардан юқори ҳосил олишни таъминловчи озиқ ва сув режими яхши 
бўлганлиги учун хозирги вақтда бу ерлар бутунлай деҳқончилик системасига 


156 
жалб этилган. Юқори потенциал унумдорликка эга бўлган типик бўз тупроқлар 
зонасида - республикамизнинг асосий дон экадиган боғдорчилик хўжаликлари 
жойлашган. Бундай майдонларда хом ашѐ етказиш тупроқда мавжуд бўлган 
табиий намликни тежаб, сарфлашга асосланган бўлиб 
лалмикор дехқончилик 
тизими
деб юритилади. 
Типик бўз тупроқлар зонасида йиллик ѐғин - сочин миқдори 300 - 400 мм 
ни ташкил этади, тупроқнинг намланиш чуқурлиги 0,6-0,8 м га етади. 
Тупроқнинг энг нам пайти апрель ойи бошларига тўғри келади, бу вақтда сув 
айирғич тупроқларининг 2 м қалинликдаги қатламида нам миқдори 420 мм га 
етади, шундан 230 мм, ўсимлик ўзлаштира оладиган фойдали фаол нам 
ҳисобланади. Лекин, бу зонада ҳаво ҳарорати нисбатан баланд ва нисбий 
намлик паст бўлганлигидан фаол намлик май ойининг охирларига бориб 
батамом сарф бўлади. Июль ойига келиб тупроқнинг устки 1 м ли қатламидаги 
нам миқдори, ҳатто сўлиш намлигидан ҳам пасайиб кетади. Энг устки 40 см ли 
қатламида эса бундан хам кам бўлади. Типик бўз тупроқларда 50 см дан 
чуқурликда намлик бутун йил давомида паст кўрсаткичга эга бўлади. Бунинг 
асосий сабаби, ѐғин-сочинларнинг кўп, озлигига қараб табиий намланиш 
чуқурлиги бу тупроқларда 50-60 см дан (баъзи йилларда эса 70-80 см гача 
бўлиши мумкин) ошмайди (26, 27- расмлар). 

Download 9,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish