1-Kazus Давлат активларини бошқариш агентлиги вилоят ҳудудий бошқармаси, “АВС” МЧЖ ва ҳокимлик ўртасида 2018 йил 24 май куни Резинатехника бирлашмасига тегишли МТМ бино иншоотлари - давлат мулкини инвестиция мажбуриятлари эвазига “нол” харид қийматида сотиш бўйича олди-сотди шартномаси тузилган. Шартнома шартларига кўра, харидор шартнома кучга кирган кундан 12 ой муддат ичида 10.503.400.000 сўм миқдорда инвестиция мажбуриятларини келишилган график асосида киритиш, 68 та янги иш ўринлари яратиш ва бошқа мажбуриятларни олган. Олди-сотди шартномага 2019 йил 6 июнда қўшимча келишув тузилиб, график муддати 2019 йилнинг охиригача узайтирилган.
Шунингдек, Давлат активларини бошқариш агентлиги вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан объектда бир неча марта инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши мониторинг қилинган. Мониторинг натижалари бўйича 2019 йил 28 октябрдаги далолатномада объектда таъмирлаш ишлари олиб борилаѐтганлиги, бинонинг иккинчи қаватига Акфа ромлари ўрнатилганлиги қайд этилган. Худди шундай, 2020 йил 30 январдаги далолатномада таъмирлаш ишлари тўхтаб қолганлиги қайд этилган.
Давлат активларини бошқариш агентлиги вилоят ҳудудий бошқармаси олди-сотди шартномасини бекор қилиш, МЧЖни Резинатехника бирлашмасига тегишли МТМ бино-иншоотлари биносидан мажбурий кўчириш тўғрисидаги даъво талаби билан судга мурожаат қилган.
МЧЖ иштирокчилари мажбуриятларини, хусусан устав фондига улуш киритиш мажбурияти ҳуқуқий табиатини ёритинг. МЧЖ устав фондидаги улушнинг фуқаролик ҳуқуқий табиатини таҳлил қилинг (мулкми ёки мулкий ҳуқуқ). МЧЖ иштирокчисининг жамиятни бошқаришга бўлган ҳуқуқларини таҳлил қилинг. Олди-сотди шартномасининг муҳим шартлари нималардан иборат? Олди-сотди шартномасини бекор қилиш тартибини еритиб беринг. Мазкур вазиятда қандай шартномавий муносабатлар юзага келган? Инвестицион низоларни судда ҳал этишнинг ўзига хос жиҳатларини баён этинг? Давлат активларини бошқариш агентлиги вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан объектда мониторинг қилинганлигини асослаб беринг. Тарафлар ўз талабларини асослаш учун нималарни ва қандай далиллар билан исботлаши керак? Адолатли ечим берилиши учун нималар исботланиши талаб этилади?
МЧЖ иштирокчилари мажбуриятларини, хусусан устав фондига улуш киритиш мажбурияти ҳуқуқий табиатини ёритинг. МЧЖ иштирокчилари бир қатор мажбуриятларга эга. Хусусан улар:
“Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида” Қонунда ва жамиятнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган тартибда, миқдорда, усулларда ва муддатларда ҳисса қўшишлари;
жамият фаолияти тўғрисидаги сир тутилган ахборотни ошкор қилмасликлари шарт.
Жамият иштирокчиларининг қонун ҳужжатларида ва жамиятнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятлари ҳам бўлиши мумкин. Бу “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида” Қонуннинг 9-моддасида ўз ифодасини топган.
Жамиятнинг уставида белгиланган устав капитали (фонди) унинг иштирокчилари улушларининг номинал қийматидан иборат бўлади. Қонун бўйича, жамият иштирокчисининг жамият устав фондидаги (устав капиталидаги) улушининг миқдори фоизларда ёки каср кўринишида белгиланади. Жамият иштирокчиси улушининг миқдори унинг улуши номинал қиймати билан жамият устав фондининг (устав капиталининг) нисбатига тенг бўлиши керак. Жамият иштирокчиси улушининг ҳақиқий қиймати жамият соф активлари қийматининг унинг улуши миқдорига мутаносиб бўлган бир қисмига мос бўлади. Жамиятнинг устави билан жамият иштирокчиси улушининг энг юқори миқдори, шунингдек жамият иштирокчилари улушларининг нисбатини ўзгартириш имконияти чеклаб қўйилиши мумкин. Бундай чеклашлар жамиятнинг айрим иштирокчиларига нисбатан белгиланиши мумкин эмас. Кўрсатиб ўтилган қоидалар жамият таъсис этилаётганда унинг уставида назарда тутилиши, шунингдек жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг жамият барча иштирокчилари томонидан бир овоздан қабул қилинадиган қарорига биноан жамиятнинг уставига киритилиши, ўзгартирилиши ва ундан чиқариб ташланиши мумкин.
Жамият фақат кредит ташкилоти сифатида давлат рўйхатидан ўтказиладиган пайтга қадар унинг ҳар бир иштирокчиси таъсис ҳужжатларида кўрсатилган жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) ўз ҳиссасининг камида ўттиз фоизини киритиши шарт. Жамиятнинг ҳар бир иштирокчиси жамият тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган даврдан бошлаб, бир йил муддат ичида жамиятнинг устав фондига ўз ҳиссани тўлиқ киритиши шарт ҳисобланади ҳамда бу жамиятнинг ҳар бир иштирокчисига тақдим этиладиган гувоҳномада акс эттирилади. МЧЖ азъосига айланаётган ҳар бир шахс унинг устав капиталида белгилаб қўйилган миқдордаги ҳиссани, яъни иштирокчилик улушини қўшиш орқали жамият аъзосига айланиши мумкин. Жамиятнинг ҳар бир иштирокчиси бу фаолият турига таваккалчилик асосида кириб келади ҳамда иштирокчи таваккалчилиги унинг улуши миқдори билан чекланади.
Муассислар (иштирокчилар) қўшган ҳиссалар ёки улар сотиб олган аксиялар ҳисобига вужудга келтирилган, жамият ўз фаолияти жараёнида ишлаб чиқарган ва сотиб олган мол-мулк мулк ҳуқуқи асосида унга тегишлидир. Ишлаб чиқарилган моддий неъматлар унинг яратувчисига тегишли ҳисобланади, яъни унинг мулки саналади. “Мулкчилик тўғрисида”ги Қонуннинг 1-моддаси иккинчи хатбошисига кўра, мулкий ҳуқуқ мулкдор ўзига тегишли мол-мулкка ўз ихтиёрига кўра эгалик қилса, ундан фойдаланса ва уни тасарруф эца вужудга келиши мумкин. МЧЖ устав фондидаги улушлар жамиятнинг мулки ҳисобланади. Жамият иштирокчилари ушбу мулкка ўз ихтиёрига кўра эгалик қила олишмайди. Шунингдек, ушбу мулкдан фойдалана олмайди ва уни мустақил тасарруф эта олмайди. Бу мулк тасарруф этиш жамият аъзоларининг ҳуқуқи ҳисобланади. Шу сабабли МЧЖ устав фондидаги улушнинг ҳуқуқий табиати иштирокчига, яъни эгасига мулкий ҳуқуқ эмас, балки жамият иштирокчисига мулк ҳисобланади.
МЧЖ эгаларининг бошқарувдаги иштирокида «Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 8-моддаси амалий инструмент ҳисобланади. Унга мувофиқ, жамият низом жамғармасида камида 10 фоиз улушга эга аъзоси судга мурожаат қилиб, жамиятдан ўз мажбуриятларини бузаётган ёки ўзининг ҳаракатлари билан жамият фаолиятига тўсиқ бўлаётган ёхуд қийинлаштираётган аъзоларни чиқариб юборишни талаб қилиши мумкин.
МЧЖ аъзоси ўз улушини сотиши ёки низом жамғармасидаги ҳиссасини бошқа бирор усулда жамиятнинг бир ёки бир неча аъзосига тақдим этиши мумкин. Бунда, мазкур битимга алоқаси йўқ иштирокчиларнинг розилиги талаб қилинмайди. Шу билан бирга, ўз улушини жамият низомида тақиқланмаган бўлса, учинчи шахсга бериш мумкин. Бу ҳолатда жамият иштирокчилари ва жамиятнинг ўзи сотилаётган улушни учинчи шахсга таклиф этилган нархда харид қилиш борасида имтиёзли ҳуқуққа эга. Шу боисдан ҳам ҳиссасини сотувчи иштирокчи бошқа иштирокчиларни ва жамиятнинг ўзини ҳиссасини сотишга қилган қарори ва нархидан ёзма равишда огоҳ этади. Жамиятнинг бошқа аъзолари ёки жамиятнинг ўзи биринчи бўлиб харид қилиш ҳуқуқидан фойдаланишдан бош торца, ҳисса учинчи шахсга сотилиши мумкин.
МЧЖ иштирокчиларининг, яъни устав капиталининг ҳиссадорларининг ҳар бири жамиятни қандай бошқариш хусусида ўз фикрларини билдириш, овозлар бериш орқали ўз иштироки билан бошқарувда иштирок этиши мумкин.
Энди олдт-сотди шартномасига тўхталиб ўтсак. Фуқаролик кодекси 386-моддасига кўра, олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи еса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. Олди-сотди шартномасидаги асосий хусусият шуки, харидор тўлов эвазига бирор бир товарга эгалик ҳуқуқини сатувчидан сотиб олиши ҳисобланади. Сотувчининг мажбурияти товарни сотиб олувчига топширишдан иборат бўлса, сотиб олувчининг мажбурияти товарни қабул уилиб олиш ҳамда унинг учун белгиланган ва келишилган пул суммасини (баҳосини) тўлашдан иборат. Демак, олди-сотди шартномаси қуйидаги белгилари билан ифодаланади:
1. Олди-сотди шартномаси икки томонлама шартномалар туркумига киради. Шартнома бўйича тарафларнинг ҳар қайсисида муайян ҳуқуқ ва тегишли мажбурият пайдо бўлади. Сотувчи товарни топшириш мажбуриятини олади ва бунинг учун ҳақ олиш ҳуқуқига эга бўлади. Сотиб олувчи эса товарнинг қийматини тўлаш мажбуриятига ва сотилган товарнинг ўзига топширилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
2. Олди-сотди шартномаси консенсуал хусусиятга эга, чунки тузилган шартнома билан уни ижро этиш муддатлари ҳар доим ҳам бир-бирига мос келавермайди. Шартнома бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар, унинг қачон бажарилишидан қатъи назар, у тузилган пайтдан бошлаб юзага келади.
3. Олди-сотди шартномаси ҳақ эвазига тузиладиган шартномалардандкр, яъни сотиб олувчи қабул қилиб олган товар учун белгиланган ва келишилган пул суммасини (баҳосини) тўлаш керак.
4. Олди-сотди шартномаси тузишдан кўзланган асосий мақсад - товарга бўлган эгалик ҳуқуқини сотувчидан сотиб олувчига ўтказиш.
Олди-сотди шартномаси бўйича товарга бўлган эгалик ҳуқуқи ўзгармай қолиши ҳам мумкин. Сотувчи ва сотиб олувчи хусусий мулк ҳуқуқининг эки турли шаклдаги, яъни хусусий ва оммавий мулк ҳуқуқининг субъектларидан бўлса, сотилган товарга нисбатан эгалик ҳуқуқи ўзгаради, у сотувчидан сотиб олувчининг ихтиерига ўтади. Агар сотувчи ҳам, сотиб олувчи ҳам мулкка эгалик қилиш ҳуқуқига эга бўлмаса ва ўз фаолиятини ўзига бириктириб қўйилган оммовий давлат мулки асосида амалга оширса, олди-сотди шартномаси бўйича сотилган (ўтказилган) товарга нисбатан хўжалик юритиш ва оператив бошқариш ҳуқуқига эга бўлади (ФК 71, 72 ва 176-181-моддалар).
Олди-сотди шартномаси мустақил шартнома сифатида айрим тоифадаги турдош (чакана олди-сотди, маҳсулот этказиб бериш, товарлар этказиб бериш тўғрисидаги давлат констракти, контракция, энергия таъминати, кўчмас мулкни сотиш, корхонани сотиш) шартномаларидан ташкил топади. Турдош шартномалар ўз иқтисодий мазмунига кўра олди-сотди шартномасидан иборат. Уларнинг иқтисодий мазмуни товар-пул шаклида ҳақ эвазига амалга ошириладиган муносабатларнинг маълум бир доирасида махсус мақсадда фойдаланишга қаратилган бўлиши, уларда иштирок этувчи тарафларнинг ҳуқуқ ва бурчлари туфайли бир-биридан юридик мазмун жиҳатидан фарқланиши мумкин. Айрим турдаги товарларни сотиш ва сотиб олиш ўзига хос жиҳатлари ФК ва бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Казусда тарафлар ўртасида олди-сотди шартномавий муносабатлар вужудга келган. Бунда “АВС” МЧЖ давлат мулкини инвестиция мажбуриятлари эвазига “нол” харид қийматида сотиб олган. Бунинг эвазига “АВС” МЧЖга қуйидаги мажбуриятлар юклатилган:
харидор шартнома кучга кирган кундан 12 ой муддат ичида 10.503.400.000 сўм миқдорда инвестиция мажбуриятларини келишилган график асосида киритиш;
68 та янги иш ўринлари яратиш;
ва бошқа мажбуриятлар.
Шартномада келтирилган бандлар албатта бажарилиши керак. Шартноманинг нуфузи хам шунда. Шартноманинг бажарилмаслиги ўзига яраша жавобгарликни юзага келтириши мумкин.
Мониторинг (инглизча “мониторинг” – кузатиш, назорат қилиш) – маълум бир ходиса ёки жараённинг холатини кузатиш, хисобга олиш, баҳолаш ва истиқболини белгилаш ҳисобланади.
Казусда ҳам Давлат активларини бошқариш агентлиги вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан объектда мониторинг қилинганлиги келтирилган. Мониторинг ўтказилишдан мақсад шартномада келтирилган мажбуриятларнинг бажарилаётганини текшириш, ишлар қай тартибда кетаётганини кузатиш, “АВС” МЧЖга юклатилган мажбуриятларнинг бажарилган қисмини баҳолаш ва бажарилиши керак бўлганлари ёки кечикаётганларига сабабларни хар томонлама ўрганиш ва якуний қарорга келиш, яъни “АВС” МЧЖ шартнома шартларини бажаришига ишониш ёки уларга юклатилган мажбуриятларнинг бажарилишига кўзи етмаса шартномани бекор қилиш. Мониторинг ўтказиш хар томонлама фойдали хисобланади. Бунда енг биринчи навбатда томонларнинг манфаатлари химоя қилинади.
Исботлаш масаласига келсак, энг биринчи далил бу шартнома ва унда келтирилган мажбуриятлар хисобланади. Сабаби улар ўртасида тузилган шартномада томонларнинг қилиши керак бўлган харакатлари белгилаб қўйилган эди. Хусусан, “АВС” МЧЖ шартномада объектни “нол” харид қийматда олиш орқали 12 ой муддат ичида 10.503.400.000 сўм миқдорда инвестиция мажбуриятларини келишилган график асосида киритиш ва 68 та янги иш ўринлари яратиши керак эди.
Лекин МЧЖ мажбуриятларни бизга номаълум сабабларга кўра ўз вақтида бажара олмаганлиги учун олди-сотди шартномасига 2019 йил 6 июнда қўшимча келишув тузилиб, график муддати 2019 йилнинг охиригача узайтирилган. Худди шунинг учун, шартноманинг бажарилмай қолаётгани учун мониторинг қилинган эди. “АВС” МЧЖнинг шартнома бандларини бажаришда суистеъмолчиликка йўл қўйгани суд ишида албатта инобатга олиниши керак. Бу эса ўз навбатида Давлат активларини бошқариш агентлиги вилоят ҳудудий бошқармасининг даъво ариза суд томонидан қаноатлантирилишига ёрдам бериши мумкин.
Ўз навбатида, “АВС” МЧЖ хам иш юзасидан баъзи ваъжларни келтириши мумкин. Хусусан ўзига юклатилган мажбуриятларни ўзига боғлиқ бўлмаган холларга ёки узрли сабабларга кўра ўз вақтида бажара олмаётган бўлиши мумкин.