Б. Сапаров ф а л с а ф а



Download 4,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/125
Sana05.03.2022
Hajmi4,72 Mb.
#483338
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   125
Bog'liq
Фалсафа

Жамият ҳаѐтига 
цивилизация таъсири, 
цивилизация типлари
 


110 
фалсафий фан деб ҳисоблайди. Ибн Халдун тарихнинг ҳаракатида 
объективлашувнинг инсон устидан ҳукмини камайтирадиган, унинг 
эркинлиги ва ижодининг тантанасини қарор топтирадиган жараѐнларни 
аниқлашга ҳаракат қилади.
Тарихда мазмуннинг мавжудлиги ҳақидаги тасаввур, шунингдек Ўрта 
асрлар фалсафаси илк бор таърифлаб берган инсониятнинг тараққиѐти ғояси 
анча яшовчан бўлиб чиқди: у турли йўналиш ва оқимларга мансуб 
файласуфлар томонидан муайян фалсафий таълимотлар нуқтаи назаридан у 
ѐки бу тарзда талқин қилинган. Масалан, Маърифат даврида барча тарихий 
воқеаларга оқилоналик мезонига мувофиқ баҳо берилган. Мазкур концепция 
энг мукаммал кўринишда Д. Дидро ташаббуси билан яратилган 
«Энциклопедия»нинг фаол иштирокчиларидан бири, француз маърифатчиси 
Николай Кондорсе асарида ўз аксини топган. У ўзининг «Инсон тафаккури 
тараққиѐтининг тарихий манзарасига чизғи» деб номланган рисоласида 
кишилик жамиятининг барча жабҳаларига тафаккурнинг кириши ғоясини 
мазкур жамият ривожланишининг узоқ истиқболи сифатида асослашга 
ҳаракат қилади.
Тафаккурнинг тантанаси ғояси инсоният тарихининг мазмуни 
сифатида Гегель томонидан ҳам асосланган. У тарихга мутлақ руҳ, оламий 
Ақл тараққиѐти сифатида ѐндашган. Гегель фикрига кўра, мазкур тараққиѐт 
ўзининг алоҳида вазифасини адо этиши лозим бўлган айрим халқлар руҳи 
орқали амалга ошади. Унинг фикрича, тарихий жараѐн «ақлга мувофиқ», 
яъни тасодифлардан ѐки айрим шахсларнинг ўзбошимчалигидан қатъий 
назар ўзига йўл очадиган объектив қонуниятлар билан белгиланади. 
Тарихнинг мазмуни мутлақ руҳ ўзини ўзи англаб етишидадир
13
, деб қайд 
этади Гегель. 
Тарихнинг мазмунини аниқлаш борасидаги кейинги изланишлар 
амалда муайян идеал тажассуми сифатидаги тарихнинг мазмуни ҳақидаги 
тезиснинг кўринишлари ҳисобланади. Идеалнинг мазмуни ҳар хил, ҳатто 
қарама-қарши бўлиши мумкин: технократик иллюзиялар, оммавий истеъмол 
жамияти идеали, ахборот жамияти идеали, хусусий мулк ва эксплуатациясиз 
умумий тенглик жамияти ва ҳ.к. Тарихнинг мазмунини аниқлаш йўлидаги 
изланиш ранг-баранг эканлигига қарамай, унинг ҳар бир талқини аҳоли 
муайян қисмининг орзу-умидларига мосдир. Тарихнинг мазмуни 
тушунчасининг энг теран талқинларини ХХ аср файласуфлари – К.Ясперс 
таклиф қилган . У жаҳон тарихининг мазмунини даврларнинг умуминсоний 
алоқаларга асосланадиган мазмун жиҳатидан боғланишида кўради. Мазкур 
боғланишнинг мавжудлигини тарихнинг мазмунини акс эттирадиган дунѐвий 
вақт ўқи кафолатлайди. У Шарқ ва Ғарб маданиятларининг умумий асоси 
ҳисобланади. Ясперс жаҳон тарихида тилларнинг вужудга келиши, меҳнат 
қуроллари ихтиро қилиниши, оловдан фойдаланишга киришилиши каби тўрт 
босқичини фарқлайди: вақт ўқининг бошланиши Ҳиндистон, Хитой, 
Юнонистон , Марказий Осиѐ, Эрон буюк маданиятлари деярли бир вақтда 
13
Гегель Г. Наука логика. -М.: Наука, 1994. –С.89.


111 
вужудга келган милоддан аввалги 800 ва 200 йиллар оралиғидаги даврга мос 
келади. 
Европада 
фан-техника 
даврининг 
бошланиши 
мазкур 
маданиятларнинг давоми (маълум маънода эса уларнинг зидди) бўлган. 
Тўртинчи босқичда инсониятнинг бирлиги вужудга келади. Бу даврда 
жамият инсонга муносиб бўлган асослар ва тамойилларга мувофиқ 
ривожланади. Тоталитаризмдан бутунлай воз кечишга асосланган ҳуқуқий 
давлат мазкур бирликнинг кафили ҳисобланади. Тарихнинг мазмуни – 
умуминсоний маданиятни ва вақтўқининг аввалида шаклланган анъаналарни 
сақлаш ва ривожлантиришдадир.
Бугунги кунда жамиятнинг глобаллашуви муносабати билан тарихнинг 
мазмуни ҳақидаги масала яна кун тартибидан ўрин олмоқда. Замонлар ва 
халқлар алоқасини, халқлар ўртасидаги ҳамжиҳатликни қарор топтирадиган, 
аждодларнинг маънавий меросини сақлаш ва кўпайтиришни, ҳозирги 
авлодларнинг эркинлиги ва ижодий имкониятларини рўѐбга чиқаришни 
таъминлайдиган қадриятлар тизимига қараб мўлжал олувчи ғоялар яна 
муҳим аҳамият касб этмоқда.
XIX асрда фалсафадан социология ажралиб чиқа бошлади. Мазкур фан 
жамиятни тушунишга нисбатан фалсафий ѐндашувларни асосан тан олади ва 
айни вақтда ўз предмети ва тадқиқот методларига эга. Қуйида тарих 
фалсафасига оид қарашларни ўрганамиз.

Download 4,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish