Б. Сапаров ф а л с а ф а



Download 4,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/125
Sana05.03.2022
Hajmi4,72 Mb.
#483338
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   125
Bog'liq
Фалсафа

Таянч тушунчалар:
Жамият, ижтимоий фалсафа, ижтимоий ишлаб 
чиқариш, моддий ишлаб чиқариш, мулк, маънавий кичик тизим, ахборот ва 
коммуникация, индивидуал ва ижтимоий онг, ижтимоий психология, 
мафкура, ижтимоий кичик тизим, катта ижтимоий гуруҳлар, этник 
бирликлар, институтлар, ҳудудий гуруҳлар, ижтимоий макон, сиѐсат, 
цивилизация, маданият, тараққиѐт моделлари, ―ўзбек модели‖, Ҳаракатлар 
стратегияси, қадрият. 
Такрорлаш учун саволлар 
1.
Фалсафа тарихида жамият ҳақида мутафаккирларнинг қарашлари 
қандай?. 
2.
Жамият тушунчасининг моҳияти ва мазмуни ифодалаб беринг!. 
3.
Жамият ва цивилизация деганда нимани тушунасиз? 
4.
Жамият ва маданият тушунчаларига изоҳ беринг? 
5.
Жамият тараққиѐтига цивилизацион ѐндошувнинг моҳиятини қандай 
тушунасиз? 
6.
Тараққиѐтнинг ―Ўзбек модели‖ ва унинг ўзига хос хусусиятлари 
нималардан иборат? 
7.
Ҳаракатлар стратегиясининг асосий устувор йўналишларини изоҳлаб 
беринг? 
8.
Миллий ва умуминсоний қадриятларни изоҳлаб беринг? 
 


124 
8-МАВЗУ. ФАЛСАФИЙ АНТРОПОЛОГИЯ (ИНСОН ФАЛСАФАСИ) 
 
Режа:
1. Фалсафа тарихида инсон муаммоси.
2. Фалсафий антропологиянинг вужудга келиши ва ривожланиши. 
3. Инсоннинг биоижтимоий моҳияти.
 
Фалсафа инсонни оламнинг таркибий 
қисми сифатида ўрганади. Инсон шундай 
мураккаб ва кўпқиррали мавжудотки, унинг 
моҳияти яхлит бир бутунлик сифатида инсон, шахс, индивид, индивидуаллик 
тушунчалари орқали ифодаланади. Бу тушунчалар бир- бирига яқин ва 
маънодош бўлса ҳам, бир- биридан фарқланади. Фалсафа тарихида инсонга 
мурожаат этмаган, инсон моддий ва маънавий борлиғининг турли 
томонларини бевосита ѐки билвосита таҳлил қилмаган файласуф ѐки 
фалсафий йўналишни топиш деярли мумкин эмас. Аксарият фалсафий ва 
диний тизимлар катта олам ѐки макрокосмосга зид ўлароқ, инсонга 
микрокосмик ѐки кичик Коинот сифатида қараб, уни бутун оламни тушуниш 
калити деб ҳисоблаганлар. Файласуфлар инсон сирининг тагига етиш борлиқ 
жумбоғининг тагига етиш билан баробар эканлигини қайта-қайта англаб 
етганлар. Зеро Форобий айтганидек -‖Одамлар ўзларининг хос 
хусусиятларига ва табиий эҳтиѐжларига кўра жамият тузадилар. Уларнинг 
ҳаракат ва феълларини даставвал бора-бора одатларга айланадиган табиий 
қобилиятлар белгилайди‖
18
. Ўз-ўзингни англа ва шу орқали дунѐни 
англайсан. Дунѐни инсоннинг теран қатламларига кирмасдан сиртдан 
билишга бўлган барча уринишлар нарсалар ҳақида фақат юзаки тасаввур 
ҳосил қилиш имконини беради. Инсондан сиртга қараб юрадиган бўлсак, 
нарсалар моҳиятини ҳеч англай олмаймиз, зеро бу моҳият инсоннинг ўзида 
мужассамлашган.
Бу фикр қадимги мутафаккирларга ҳам яхши маълум бўлган. Унга 
турли кўринишларда Шарқда ҳам, юнон-рим фалсафий анъанасида ҳам дуч 
келиш мумкин. Хусусан, антик даврда Дельфидаги Аполлон ибодатхонасига 
кираверишда устунга ўйиб ѐзилган, ривоятларга қараганда Суқрот 
такрорлашни яхши кўрган «Ўз-ўзингни англа», деган ибора айниқса 
машҳур бўлган. Ажабланарлиси шундаки, орадан икки ярим минг йил вақт 
ўтгач, ҳозир ҳам бу фикр ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ. У нафақат нарсалар 
дунѐсини, балки инсон борлиғининг моҳиятини, инсон ва ижтимоий 
муносабатларнинг асл табиатини тушунишга ҳаракат қилаѐтган ҳар бир одам 
учун ўз-ўзини англашга чорловчи фикр бўлиб қолмоқда. Буни фақат шу 
билан изоҳлаш мумкинки, айни ҳолда ҳар бир янги авлод ўз даври ҳамда 
табиий-илмий ва фалсафий тасаввурларнинг тегишли даражаси нуқтаи 
назаридан ечишга ҳаракат қиладиган ўта мураккаб, «боқий» фалсафий 
масалалардан бири тўғрисида сўз юритилади. 
18
Ал-Фароби. Философия политики. – М.: 1989. – С.- 529.

Download 4,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish