Б. Сапаров ф а л с а ф а



Download 4,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/125
Sana05.03.2022
Hajmi4,72 Mb.
#483338
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   125
Bog'liq
Фалсафа

Қадриятларнинг инсон ва
жамият ҳаѐтидаги ўрни
 


122 
бойлигидан суриб чиқаришга ҳаракат қилинган эди. Бунга далил сифатида 
1959 йили Москвада «Хорижий ва миллий луғатлар давлат нашриѐти» 
томонидан чоп этилган, 40 мингдан ортиқ сўздан иборат «Ўзбекча – русча 
луғат»га ҳам «қадрият», «миллий тикланиш», «миллий онг», «миллий 
ифтихор» каби тушунчаларнинг киритилмаганини кўрсатиш мумкин». 
Айрим русча – ўзбекча луғатларда нафақат «қадрият», шунингдек 
«ценность» сўзи ҳам учрамаган. Аммо бу ўзбек тилида «қадрият», рус тилида 
«ценность» деган тушунчалар бўлмаган, шунинг учун улар луғатларга 
киритилмаган, деган маънони англатмайди. Олим «қадр», «қадрламоқ», 
«қадрли», «қадршунос», «қадрсиз», «қадршунослик», «қадр-қиммат» каби 
сўзларнинг моҳиятини очиб беради. 
Профессор Ж.Туленов фикрича, «Қадрият дейилганда, инсон ва 
инсоният учун аҳамиятли бўлган, миллат, элат ва ижтимоий гуруҳларнинг 
манфаатлари ва мақсадларига хизмат қиладиган табиат ва жамият 
ҳодисалари мажмуи тушунилади»
17

Тарих синовидан ўтиб қадрли бўлган нарсалар қадриятга айланади. 
Маънавият асосий тушунчалар изоҳли луғатида ѐзилишича «қадр-муайян 
қадриятнинг яъни бирон-бир нарса, воқеа, ҳодиса ѐки бирор идеалнинг инсон 
ва жамият учун қадри ва ижтимоий аҳамиятини англатадиган тушунча». 
Умуман, қадриятлар маълум бир халқнинг кўп минг йиллик тарихий-
маданий тажрибаси сифатида шаклланган турмуш тарзи, тафаккур маҳсули 
бўлиб дунѐга келади. «Қадрият» атамаси ўз маъносида мамлакатимиз 
мустақилликка эришгандан сўнг қўлланила бошланди. Қадрият моҳиятини 
фалсафий-аксиологик 
жиҳатдан 
тўғри 
тушунишда 
Қ.Назаровнинг 
мулоҳазалари эътиборлидир: «Қадрият» тушунчаси – воқеликнинг моддий, 
маънавий ва идеал тарзда зоҳир бўладиган турли-туман шакллари, 
кўринишлари, нарсалар, ҳодисалар, жараѐнлар, муносабатлар, турли 
сифатлар, хусусият, ахлоқ ва маънавийлик мезонлари ҳамда бошқаларнинг 
субъект учун ижтимоий аҳамияти ҳамда қадрини ифодалайдиган энг умумий 
аксиологик категория. 
Мустақиллик туфайли қадрият янгича моҳият касб этди. Бунинг учун 
тарих синовидан ўтиш, ҳар бир инсон, халқларнинг мақсад ва манфаатларини 
ифода этиш, тараққиѐтимизга халақит бермаслиги муҳим. Шу нуқтаи 
назардан қадриятлар ҳам ўзгариб, ривожланиб боради. 
Фикримизча, қадрият дейилганда, инсон ва инсоният учун аҳамиятли 
бўлган, айрим халқ, миллат, элат ѐки ижтимоий гуруҳнинг ўз тарихий 
тараққиѐт жараѐнида яратган, ўз манфаат ва мақсадлари йўлида тараққиѐтга 
хизмат қиладиган барча моддий ва маънавий бойликлар мажмуини тушунмоқ 
лозим. 
Ўзбек халқи маънавий ҳаѐтида миллий ва диний қадриятлар 
уйғунлигига алоҳида эътибор берадилар. Авлод ва аждодларимиз яратган 
қадрлаш мезонларининг тарихи энг қадимги нақллар, ривоятлар, ҳикоят, 
достонларга, яъни халқ оғзаки ижоди намуналарига бориб тақалади. 
17
Туленов Ж. қадриятлар фалсафаси.-Т.: Ўзбекистон, 1998.-Б.-12-13.


123 
Спитамен, Муқанна, Тўмарис ва Жалолиддин Мангуберди тўғрисидаги 
афсона ва достонларда ватанпарварлик, халқ ва юрт озодлиги учун 
фидойилик каби кўплаб умуминсоний қадриятлар тасвирланган. Маънавий 
меросимизнинг ѐрқин намунаси - ―Авесто‖ зардуштийликнинг муқаддас 
китлби бўлганлигидан унда бу диннинг қадриятлар тизими, қадрлаш 
мезонлари, ўша даврдаги миллий ғоялар ѐрқин ифодаланган.
Қадрлаш тўғрисидаги қарашлар ривожида VIII – XII асрлар катта 
аҳамиятга эга эди. Бу даврда араб истилоси амалга оширилган, ислом 
ҳукмрон динга айланган эди. Қуръон ва ҳадисларда таърифлаб берилган 
илоҳий қадрият ва қадрлаш масалалари халқимиз тарихи ва маданиятига 
таъсир кўрсатган. Бурҳониддин Марғинонийнинг ―Ҳидоя‖ асарида ахлоқий 
қадриятлар, шариатнинг ҳуқуқий асослари, оила – никоҳ масалалари, 
оилавий ҳуқуқий нормалар ва қадриятлар батафсил ѐритилган бўлиб, бугунги 
кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган.
Ёшлар, хусусан, талабалар ва ўқувчиларни маънавий баркамол авлод 
вакиллари сифатида тарбиялаш ва шакллантиришда қадр ва қадрлаш 
туйғуси, қадриятлар категорияси, уларнинг моҳияти, мазмуни, намоѐн бўлиш 
шакллари тўғрисидаги билимларнинг мажмуаси бўлган замонавий 
аксиология, яъни қадриятшуносликнинг асосларини ўрганиш ниҳоятда 
муҳим. Шу сабабдан умуминсониятнинг қадрлаш меъѐрлари борасида 
тўплаган ютуқларини умумлаштирган билим соҳалари имкониятидан 
фойдаланиш таълим- тарбия самарадорлигининг асосий мезонларидан 
биридир.

Download 4,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish