Мурожаатнома
тақдим этилди.
Тараққиѐтимизнинг янги босқичи бўлган 2017 йилда амалга оширилган
асосий ишлар якуни ва Ўзбекистон Республикасини 2018 йилда ижтимоий-
иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларига бағишланган
Мурожаатномада 2017 йилда мамлакатимизни янада тараққий эттириш
бўйича Ҳаракатлар стратегиясида кўзда тутилган мақсад ва вазифаларни
бажариш учун давлатимиз ва жамиятимизнинг бор куч ва имкониятлари
сафарбар этилгани, ―Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили‖
Давлат дастурида белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш масалалари
кўриб чиқилди.
Мамлакатимизда олиб борилаѐтган кенг кўламли ислоҳотлар халқимиз
томонидан
қўллаб-қувватланмоқда.
Бу
ўзгаришларнинг
дастлабки
натижалари аҳолимиз ҳаѐти ва кундалик турмушида ўзининг яққол
ифодасини топмоқда, эл-юртимизнинг ижтимоий фаоллиги, эртанги кунга
ишончи ўсиб бормоқда.
Биз мамлакат ҳаѐтига доир ҳар бир қарорни халқимиз билан
маслаҳатлашиб, бевосита мулоқот асосида қабул қилмоқдамиз.
“Халқ
давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат
қилиши керак”
деган ғоя бу борада фаолиятимиз мезонига айланмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва
Виртуал қабулхонаси
фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг
ўзига хос демократик институти сифатида амалда ўзини оқламоқда.
Президентимиз Ш.М.Мирзиѐев ташаббуси билан ишлаб чиқилган ва
2017 йил 7 февралда тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон
Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича
Ҳаракатлар стратегияси 1992 йилда қабул қилинган Ўзбекистон
Республикаси Конституциясининг нормалари доирасидаги демократик
янгиланиш ҳамда модернизация жараѐнларининг мантиқий ва қонуний,
изчил ва узвий давомидир. Ҳаракатлар стратегияси давлатимиз ва
жамиятимиз тараққиѐтининг мутлақо янги босқичини бошлаб берди.
Давлат бошқаруви тизими тарихига назар ташласак агар, ҳар бир
давлатнинг мавжудлиги асоси қонунлар ва қонунлар ижросига боғлиқлигига
118
амин бўламиз. Манфаат устун жамиятда ривожланиш қай тарзда бўлади,
қонун устивор жамиятда тараққиѐт қай тарзда бўлади бугунги кунда бизга бу
маълум ва равшандир.
Жамият тараққиѐти шиддатли тарзда борди. Кечаги кундаги дастурлар
бугунги, эртанги кун назарига боғлиқлиги тоборо аѐн бўлди. Шу маънода
2017 йил 7 февралдаги Ҳаракатлар стратегияси ҳақидаги фармон ҳам
бугунги, ҳам эртанги куннинг назари бўлди десак муболаға бўлмайди.
Тараққиѐт назарга, эътиборга муҳтож, маъмурга муҳтож. Тараққиѐт бу –
давлат, халқ фаровонлиги, борлиқ, мавжудликдир. Янги фармон эса
мамлакатимизнинг барқарор, изчил тараққиѐтининг муҳим асоси, дастурил
амал бўлди.
Мамлакатимизни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича
Ҳаракатлар стратегияси тўғрисидаги фармон диққат билан ўрганиб чиқилса
ҳақиқатдан ҳам 2017-2021 йилларгина эмас, келажакдаги ўн йилликлар ҳам
эътиборга олинганлигини англаш қийин эмас.
Ҳаракатлар стратегиясининг биринчи йўналиши, давлат ва жамият
қурилишини такомиллаштириш масаласида кўзда тутилган соҳа бу давлат
бошқаруви тизимида Олий Мажлис ролини кучайтириш. Дарҳақиқат Олий
Мажлис бу қонунчилик меъморчилиги. Қонунлар эса тараққиѐт пойдевори.
Давлатчилик ушбу тарихий ва ўта долзарб ҳужжат орқали ўз фаолиятини
ислоҳ қилсинки, ҳар томонлама халқ манфаатини, мамлакат ривожини
уйлайдиган, ҳокимият тизими шакллансин. Иқтисодиѐт ривожида давлат
таъсирини камайтириш, давлат ва хусусий секторлар ўртасида замонавий,
янгича, самарали ҳамкорлик шаклларини ривожлантириш бугунги кун
талаби, эртанги кун ободлиги, халқ ва давлат ўртасидаги ишончли алоқа,
чамбарчас боғлиқликдир. Бу халқ манфаати, юрт ободлигидан дарак.
119
Бу йўналиш тамойилининг аҳамияти шунчалик каттаки, қонун ижодкори
Олий Мажлис – Сенат ҳам Қонунчилик палатаси ҳам халқ билан тўғридан-
тўғри мулоқат орқали ўз фаолиятларини амалга оширади, халқни эшитади,
халқ манфаатини кўзлайди.
Иккинчи йўналиш суд ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, истиқлол
йилларида суд ҳуқуқ тизимида кенг кўламли ислоҳатлар олиб борилди,
бугунги шиддатли рвожланиш жараѐнлари эса бу соҳада ҳам ҳали амалга
оширилши лозим бўлган ишлар талайгина эканлигини кўрсатди. Оддийгина
мисол юқори инстанция Олий судда саккиз мингдан ортиқ суд ишлари ўз
ечимини кутиб турганлиги ортида, қанча-қанча оила, инсонлар тақдири бор.
Ҳуқуқ тартибот органлари фаолиятини янада такомиллаштиришгнинг
долзарблиги, судларнинг том маънода мустақиллигини таъминлаш, судлар
ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш билан бир қаторда, улар
нуқсонларига барҳам бериш, юқори суд инстанциялари ваколатини
кенгайтириш масаласи долзарблиги айни ҳақиқат. Зеро, суд ҳуқуқ
тизимидаги ислоҳат инсон ҳуқуқлари ва манфаатлари учун.
Олий суд кенгаши тузилиши масаласи, профессионал судялар
Корпусини шакллантириш, мнтақавий аппеляция судларининг тузилиши,
судя ѐрдамчиси лавозимини таъсис этишорқали судларнингихтисослашуви,
жиноят процессуал қонун ҳужжатларининг янада такомиллашуви масаласи
халқимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини кафолатлаш йўлидаги устувор
йўналиш қамрови жуда кенг, аҳамияти беқиѐсдир.
Учинчи йўналиш иқтисодиѐтни ривожлантириш масаласи долзарб соҳа
ҳисобланади. Иқтисодиѐт очиқ ва эркин рақобат асосида талаб ва таклиф
120
қонунияти орқали ривожлансагина иқтисодий барқарорликга эришилади.
Жамиятни ривожлантирувчи асосий куч бугун тадбиркордир. Угина
бандликни таъминлашда, қурилиш, савдо ва ишлаб чиқариш соҳаларида
жонбозлик кўрсатади, жамият ривожига салмоқли ҳиссасини қўшади.
Бугун фақат хусусий секторни, ўрта ва кичик бизнесни
ривожлантирсакгина маҳаллий бюджетнинг даромад базаси кенгаяди. Зеро
янги технологияларни ишлаб чиқаришга кенг жорий қилиш, тадбиркорликни
қуллаб қувватлаш, экспорт салоҳиятини ошириш орқалигина эл ободлиги,
турмуш фаровонлигига эришилади.
Ижтимоий соҳани ривожлантириш масалаларига бағишланган йўналиш
ўзининг долазарблиги ва халқчиллиги билан янада киши эътиборини
тортади. Аҳолини иш билан таъминлаш, кам таъминланган оила ва аҳолини
ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини ижтимоий ҳимоя қилиш сифатини
ошириш, соғлиқни сақлашда кенг ислоҳатлар ўтказиш, ижтимий сиѐсий
ҳаѐтда хотин-қизларнинг ўрни ва иштирокини, мақомини ошириш, оналик ва
болаликни муҳофаза қилиш, тез ва шошилинч тез ѐрдам каби бир қатор зарур
чора тадбирлар, ислоҳатлар йўналишидан асосий мақсад соғлом жамият
масаласи ѐтибди.
Ҳаракатлар стратегиясидаги бешинчи йўналиш ҳақида тўхталадиган
бўлсак, юқорида келтириб ўтилган барча йўналишлар айнан ушбу йўналиш
ривожи билан узвий боғлиқлигини таъкидлаб ўтиш ўринли. Бу йўналиш
мамлакатимизнинг янада равнақ топиши, юртдошларимизнинг тинч-осуда
ҳаѐт кечиришида муҳим ва аҳамиятли ўрин тутади.
121
Кенг жамоатчиликнинг катта қизиқиши ва алоҳида эътиборига сазовор
бўлган
Do'stlaringiz bilan baham: |