Б. Сапаров ф а л с а ф а



Download 4,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/125
Sana05.03.2022
Hajmi4,72 Mb.
#483338
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   125
Bog'liq
Фалсафа

Ғарб фалсафасида инсон.
Шарқ тафаккурида инсонга нисбатан 
юқорида қайд этилган ѐндашувлар билан бир қаторда табиат, космос 
муаммолари ҳам қадимдан муайян ўрин эгаллаб келади. Бунда инсонга улкан 
дунѐдаги бир зарра сифатида қаралади. Аммо дунѐга нисбатан космоцентрик 
ѐндашув антик фалсафа ривожланишининг илк босқичларига кўпроқ хосдир. 
Дунѐнинг мазкур талқинига мувофиқ биринчи ўринга Суқрот давридаѐқ 
фалсафанинг диққат марказидан ўрин олган инсон ҳақида мулоҳаза юритиш 
учун ҳам тегишли замин ҳозирловчи дунѐ ва космос муаммолари чиқади.
Космоцентризм нуқтаи назаридан (Демокрит) инсон аввало космоснинг 
бир қисми сифатида, «кичкина дунѐ» сифатида, баъзан жонли организм 
сифатида тасаввур қилинадиган макрокосм билан узвий боғлиқ бўлган 
микрокосм сифатида идрок этилади. Антик файласуфлар (Платон, 
Аристотель) Коинотни ва унда мавжуд тартибни тушуниш орқали инсоннинг 
ўзини ҳам англаб етиш мумкин деб ҳисоблаганлар. Бунда тафаккур, билим, 
ақл-заковат ва донишмандлик муҳим рол ўйнагани боис, улар доим 
космоцентристлар томонидан юксак баҳоланган, инсон ва унинг 
қобилиятларига баҳо беришда биринчи ўринга қўйилган.
Бундай қарашлар Европа фалсафий анъанасида V асргача, уларнинг 
ўрнини 
теоцентризм 
концепцияси 
эгаллагунга 
қадар 
кузатилади. 
Теоцентризм концепциясига мувофиқ ҳамма нарсани Худо белгилайди. 
Христианликнинг моҳиятини акс эттирувчи турли креационистик 
назарияларга кўра бутун дунѐ, шу жумладан жонли дунѐ (ўсимликлар, 
ҳайвонлар, инсон) дарҳол ва ўзининг мукаммал кўринишида яратилган. 
Инжилнинг дунѐ олти кунда яратилгани ҳақидаги ривоятига асосланган бу 
нуқтаи назар европаликлар тафаккурида Чарлз Дарвиннинг эволюцион 
назарияси пайдо бўлгунича, яъни XIX асрнинг ўрталарига қадар ҳукм сурди. 
Христианлар дунѐси диндор одамлари орасида у бугунги кунда ҳам амал 
қилмоқда.
Теоцентризм нуқтаи назаридан инсоннинг моҳиятини англаб етиш, 
масалан, қадимги юнон файласуфлари ѐки кейинги материалистик фалсафий 
концепциялардаги каби оқилона фикрлаш йўли билан эмас, балки Муқаддас 
Китобда таърифланган ваҳийлар ѐрдамида амалга оширилади. Бу ваҳийларни 
фақат Инжил ақидаларига эътиқод қилиш орқали тушуниб етиш мумкин. 


138 
Теоцентризм нуқтаи назаридан эътиқод нуридан чароғон бўлган ақл 
дунѐдаги илоҳий тартибнинг таркибий қисми саналган ва «Худонинг 
тимсоли» сифатида амал қиладиган инсоннинг ўзини эмас, балки унинг баъзи 
бир жиҳатларинигина аниқлашга ѐрдам беради. Айни шу сабабли 
христианлик, Худони олий моҳият деб эътироф этадиган ва инсонга У 
яратган банда сифатида қарайдиган бошқа теоцентрик фалсафий тизимлар 
каби, инсонни Худонинг ўзи сингари тагига етиш мумкин бўлмаган сир, 
жумбоқ деб эълон қилади.

Download 4,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish