Устоз-шогирд анъанасида талабаларнинг интеллектуал қобилиятини ривожлантириш масалалари



Download 33,1 Kb.
bet1/2
Sana07.04.2022
Hajmi33,1 Kb.
#533235
  1   2
Bog'liq
Maqola B.Karimov Konferensiya


УСТОЗ-ШОГИРД АНЪАНАСИДА ТАЛАБАЛАРНИНГ ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ҚОБИЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ
Каримов Баҳром Джалолович
ҚАРДУ ўқитувчи

ХХI аср ижтимоий жараёнларининг марказида инсон, унинг тафаккури ва ақлий-интеллектуал салоҳияти туради. Айниқса, Президентимиз Ш.Мирзиёев асарларида илгари сурилган қобилиятли, фидоий ва фаол ёшларни шакллантириш масаласи таълим соҳаси ходимлари зиммасига катта масъулият юклайди. Шахс камолоти, тарбия ва маданият тушунчаларига кенг қамровли жараён тарзида ёндошув ва уни маънавиятнинг таркибий қисми ҳамда бугунги куннинг энг глобал масаласи сифатида идрок этиш ҳозирги куннинг энг долзарб муаммоси бўлиб қолмоқда. Буюк аждодларимиз орзу қилган фаровон ва мустақил давлатни қадрлаш ва унинг келажаги ҳақида доимо қайғуриш ҳар бир Ўзбекистон фуқаросининг муқаддас бурчи ва у бунинг учун масъулдир.


Президентимиз Ш.Мирзиёев “Ёшларимизнинг мустақил фикрлайдиган, юксак интеллектуал ва маънавий салоҳиятга эга бўлиб, дунё миқёсида ўз тенгдошларига ҳеч қайси соҳада бўш келмайдиган инсонлар бўлиб камол топиши, бахтли бўлиши учун давлатимиз ва жамиятимизнинг бор куч ва имкониятларини сафарбар этамиз”1 деган фикрлари бугунги кунда ўз аҳамиятини топиб бормоқда.  
Таълим соҳасида олиб борилаётган кенг ислоҳотлар, айниқса, Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни ва Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурининг қабул қилиниши билан муҳим стратегик йўналишлар белгилаб берилади. Унда “Ўзбекистон Республикасининг таълим соҳасидаги сиёсати, умумиснсоний қадриятлари, халқнинг тарихий тажрибаси, маданияти ва фан бобидаги кўп асрликанъаналари, жамиятнинг истиқболдаги ривожланишини ҳисобга олган ҳолда юрғизилади.” дейилган.2 Ана шу стратегик йўналишлар асосида кадрлар тайёрлаш сифатини янада яхшилаш, касбий жиҳатдан рақобатдош, маънавий жиҳатдан баркамол, миллий қадрият ва анъаналарга содиқ, Ватан туйғуси билан йўғрилган комил инсонни тарбиялаш йўлида бир қанча ишлар амалга оширилиши кўзда тутилмоқда. Шулардан бири “Устоз-шогирд” анъаналарининг тикланаётганлигидир.
Агар қисқача бу анъана тарихга тўхталадиган бўлса, устоз ва шогирдликнинг ўзига хос хусусиятлари ва ижтимоий аҳамияти, устоз-шогирд тўғрисида тарихий фикрлар ва ўқитувчи маҳорати масалаларини очиб беришда, энг қадимги даврлардан ХII асргача бўлган даврларда ўқитувчи устоз-шогирд ва уларнинг жамиятдаги ўрни, маҳорат ҳақидаги назарияларни ўрганиб чиқиш орқали ўқитувчи фаолиятини такомиллаштириш жараёни ўрганиб чиқилган.
Шарқ донишмандлари ва мутафаккирларидан Кайковус, Ал-Хоразмий, А.Форобий, Ибн Сино, Ю.Ҳ.Ҳожиб, Улуғбек, А.Навоий ва бошқаларнинг ижодий меросларида мударрисларни танлаш, устоз шогирд кўникмалари акс этган асарлари ўрганилмоқда. Юқоридаги файлассуфларнинг асарларида ўқитувчи маҳорати, муомала маданияти, муносабатга киришиш маҳорати тўғрисида фикрлар билдириб ўтилган.
Устознинг иродаси, сабр-тоқат, ўз мақсадга интилиш, ўз мақсадига эришишига аҳдига қатъий ишонч, ўз-ўзини идора қилиш ва бошқача таъсир ўтказиш қобилияти, ҳис-туйғуси, кайфиятини бошқара олиш, ўз зиммасига жавобгарликни ола билиш, ўзида ижобий ҳолатни ташкил эта олиш ва бошқа қобилиятларни шогирдларига сингдириш ва уларга ибрат бўла олишдек маъсулиятни ҳис этган ҳолда, устоз-шогирд анъаналарини такомиллаштириш назарда тутилган. Ёш ўқитувчиларда шаклланиши ва ривожланиши зарур бўлган ташкилотчилик, коммуникативлик, билиш ва англаш қобилиятларини шакллантиришга алоҳида аҳамият қаратилган.
Ўз навбатида, устоз-шогирд анъаналарини ривожлантирган ҳолда, устоз шогирдларини мақсадга қаратилган, ҳар бир шахс ҳаётига кириб борадиган ахборотлар орқали шогирдларининг интеллектуал салоҳиятли ёш ўқитувчи бўлиб, камол топишга кўмаклашади. Устоз-шогирд муносабати орқали шогирдлар қандай ахборот олишга эътибор қаратар эканмиз, шогирдларнинг шахси ҳақидаги ахборотнинг муҳимлигини алоҳида таъкидлаб, бевосита муомала руҳини ғоятда хилма-хил шароитларда ва кўринишларда ўрганишига имкон яратади. Устозлардан олган билимлари орқали шогирдлар шахснинг хулқ-атворида намоён бўладиган ёрқин ва энг таъсирчан ташқи белгиларни қайд этиш билангина чекланиб қолмай, балки шогирдлар ўз устиларида ишлаб, билимларини оширадилар. Устоз шогирдлари билан муомала қилар экан, жуда майда деталларга эътибор қаратган ҳолда, бу деталларга сиртдан қараганлар учунунчалик аҳамиятли эмас деб ўйлаши мумкин, лекин бу жараёнлар устозлар назари билан қаралганда шогирдларида содир бўлаётган, уни тушуниш учун жуда муҳим бўлган зарур ички жараёнларнинг аломати бўлиши мумкин, деб ҳисоблашди. Бу ҳол устоз-шогирд муносабатларида устозларнинг шогирдларини яхши тушуниш имконини бериб, ташқи қатлам остида бошқа усуллар билан аниқлаб бўлмайдиган нарсаларни топишга устозларга имконини беради. Шогирдлари билан бевосита муомаласи, устознинг жамоадаги ёки айрим шогирдлардаги бирон-бир воқеанинг ривожланиш жараёнини ўрганиш зарур бўлганда, рўй бераётган ҳодисалар ва жараёнларнинг сабабини пайқаб олиш, уларнинг тузилиши, пайдо бўлиши ва ривожланишини кузатиш, бундан ташқари, бу ҳодисалар ва жараёнларнинг янада такомиллашуви тўғри кетаётганлигини маълум даражада олдиндан айтиб бериш устознинг маҳоратидир.
Устоз-шогирд муносабатида, мулоқотни ташкил этишда, миллий-маданий асослар ва умуминсоний қадриятларнинг устуворлигига эътибор бериб ривожлантирилган. Таълимда турли хилдаги мулоқотни ташкил этишда миллий-маданий асослар ва умуминсоний қадриятлар устиворлиги Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатининг асосий тамойилларидан бири эканлиги буни исботидир.
Устоз-шогирдлик – баркамол авлод таълим-тарбиясининг асосий ижтимоий йўналишларидан бири ҳисобланади. Уни ижтимоийлиги олийгоҳ миқёсида иккита йўналишда: биринчидан, бир гуруҳ бўлғуси мутахассисларни тайёрлашда ижтимоий топшириқларни бажаришга ўргатиш бўлса, иккинчидан, бу ўз хоҳишига кўра устоз-шогирдлари бир-бирларига ҳамкорликлари асосида ўзларининг касбий, ижтимоий вазифалари ва бурчларини бажаришдир. Устоз-шогирдлик ижтимоий ўз-ўзини фаолиятини бошқарувчи ташкилот сифатида ўзининг фаолият низомига эга. Низомда бу фаолиятнинг мақсад ва вазифалари, ҳуқуқ ва бурчлари мазмун-моҳиятлари келтирилган. Уларни бажаришга нисбатан бўлган талаблар бу ҳаракат мазмунида олий ўқув юртлари раҳбарлари, ижтимоий ташкилотлар талабларини бажариш зарурлиги ҳам ўз ифодасини топади.
Зеро “Халқнинг аниқ мақсад сари ҳаракат қилиши, давлатманд бўлиши, бахтли бўлиб иззат-ҳурмат топиши, жаҳонгир бўлиши ёки заиф бўлиб хорликка тушиши, бахтсизлик юкини тортиши, эътибордан қолиб, ўзгаларга тобе ва қул, асир бўлиши уларнинг ўз ота-оналаридан болаликда олган тарбияларига боғлиқ”.3 
Демак, устоз-шогирдлик анъаналари ижтимоийликдан, моддий йўналувчанлик жараёнига ўтиб бормоқда. Кўриниб турибди-ки, устоз-шогирд ҳаракати на фақат устоз-шогирдлар, балки олий ўқув юртлари раҳбарлари саъй-ҳаракатлари билан ҳам ёшлар таълим-тарбиясида ташкилотлар, уларнинг етакчилари фаолиятларида ҳам бўлғуси мутахассисларни замон талабларига асосан тайёрлашда етакчи кучга айланди. Шунинг учун ҳам биринчи навбатда устозларни танлашга катта эътибор билан қаралади. Яъни устозлик вазифасига ҳар томонлама муносиб бўлган профессор-ўқитувчи танланиши керак, деган фикр ҳақида кўп гапириб ўтирмаслик керак. Буни ўзи амалиётда тасдиқланган бўлиб, устозларнинг касбий маҳорати, юқори даражадаги аҳлоқий сифатлари мавжуд бўлиши билан биргаликда ўзининг ҳаётий ва касбий тажрибаларини ёшларга этказа билишга қодир педагогик қобилияти бўлиши зарурлигини талаб қилади. “Халқнинг келажаги ёшларга боғлиқ эканлиги қанчалик ҳақиқат бўлса, буларни миллий руҳни тарбиялаш зарурари ҳам умумэътироф этилгандир. Миллий тарбия ҳалқнинг ўз-ўзини сақлаш ва истиқболини таъминлаш омилидир.”4
Юқоридагилардан шундай хулоса қилиш мумкин-ки, устоз-шогирдлик кўникмаси нафақат ҳамкорликдаги маълум бир касбий кўникмаларни сингдириш, ёшларда танлаган касбига нисбатан ижобий ҳис-туйғуни уйғотиш билан чегараланиб қолмасдан, балки касбни келгусидаги башоратига, ўзида пайдо бўлаётган янгидан-янги эҳтиёжларни қондиришга қаратилмоғи керак. Келтирилган омил кўпроқ ижтимоий-психологик аҳамиятга эга бўлиб устоз-шогирдларнинг психологик жиҳатдан ҳам бир-бирларини тушунишлари, ишонч, ҳурмат-еҳтиром руҳида фаолият кўрсатишларини талаб этади. Замонавий таълим тизимига янги педагогик технологияларни ва таълим стандартларини жорий қилиши каби ҳоллар устоз-шогирдлик анъаналарини мазмун-моҳиятини янада юқори даражага кўтаради ҳамда ҳамкорлик муносабатларини янада бир-бирига яқинлаштиради, ҳамда фаолиятларини тезлаштиради.



Download 33,1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish