МАВЗУ: Интеллектуал мулк ҳуқуқи.
1-§. Интеллектуал мулк тушунчаси
XIX аср охири ва XX асрдаги жадал илмий-техник тараққиёт ижгимоий ҳаётнинг ҳуқуқ тизими ривожида жуда улкан из қолдирди. Натижада янгидан-янги ҳуқуқ соҳалари вужудга келди. Экология, божхона, солиққа оид ҳукуқ соҳалари шулар жумласидандир. Шунингдек, интеллектуал мулк ҳуқуқи тушунчаси ҳам ана шундай янги йўналишлардан бўлиб, мамлахатимиз ҳуқук тизимида ўз ўрнини топмоқда. Фуқаролик ҳуқуқи таркибидаги “интеллектуал мулк” ҳуқуки - илмий-техник тараққиёт ютуқлари, инсон ижодий фаолияти ва унинг мақсадларидан фойдаланишни, мутлақ ҳукуқпарни муҳофаза қилиш ҳамда ғоят кенг қамровли ижтимоий муносабатларни тартибга солади. Илмий нуқтаи назардан таърифшаганда, “интеллектуал мулк” ҳуқуки ўз моҳиятига кўра - инсон ижодий фаолияти маҳсулларини яратиш, улардан фойдаланиш, фарқлаш белгиларининг муомалада бўлиши билан боғлик муносабатларни, шунингдек, интеллектуал мулк объектларига нисбатан ҳуқуқпарни муҳофаза қилишни тартибга солувчи нормалар йиғиндиси мажмуи ҳисобланади. “Интеллект” ибораси лотинча бўлиб, “ақл” маъносини англатади. Инсоният бошқа тирик мавжудотлардан ўэининг ақли билан тубдан ажралиб туради. Негаки, бошқа мавжудотлар фақат биологик нуктаи назардан “инстинкт” орқали ҳаёт кечирса, инсоният ақли туфайли ўз турмуш тарзини, келажагини аввалдан ўйлаб, режалаиггириб онгли, мақсадли ҳаёт кечиради. Агар инсоният тарихига назар ташласак, биргина оловдан фойдаланишни ўзлаштириб олишнинг ўзи инсониятни қанча бало қазолардан асраганининг гувоҳи бўламиз. Олов туфайли башарият ўзининг ибтидоий маконини, совуқ ва қоронғу бошпанасини тарх этди, юпун танасига илиқлик, ҳарорат кирди. Кисқача айтганда “емишга лаззат” кирди, ўзи зса “олов” ҳамда “ақли” туфайли “биологик тур” сифатида йўқолиб кетиш хавфидан халос бўлди. Бундан ташкари инсоният тарихидаги тадрижий /эволюцион/ ёхуд инқилобий /революцион/ ўзгариш-ривожланишлар ҳам маълум маънода инсон “акли” билан боғлиқ эди. Хусусан электр энергиясининг кашф этилиши, тўқимачилик ивдустрияси, шаҳарсозликнинг шитоб билан ривожланиши, транспорт, 3 www.ziyouz.com kutubxonasi телевидение, радио, алоқа тизимининг равнақ топиши - инсон “ақли” маҳсулларидир. Хуллас, бутунга келиб интеллектуал фаолият тараққиётнинг белгиловчи омилига айланди. Х,атго, инсоният мазкур фаолият маҳсулларидан аксинча фойдаланса, ўзини қандай ҳалокатли окибатлар кутиб олишини ҳам «тотиб» кўрди. Бироқ шуни унутмаслик керакки, инсоният Ер юзи ривожи учун маъсулдир. Негаки, унда бебаҳо неъмат - “ақл” мавжуд ва уни фақат эзгу ишларга йўналтириб “интеллектуал мулк” ҳуқукида мустаҳкамлаш лозимдир
Do'stlaringiz bilan baham: |