2-§. Интеялектуал мулк объектларининг ўзига хос хусусиятлари.
Интеллектуал мулк ҳуқуқи Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида ўэининг асосларига эга.' Конституциянинг 42- модцасида фуқароларнинг ижод эркинлиги ўз ифодасини топган.] Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг IV бўлими интеллектуал мулкка бағишланган. Бундан ташқари интеллектуал мулкнинг алоҳида объектлари бўйича махсус конунлар ҳам мавжуд^ Улар жумласига куйидагилар киради: - «Муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги Қонун (1996 йилиинг 30 августида қабул қилинган); - «Электрон-ҳисоблаш машиналари учун дастурлар ва маълумотлар базаларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тўғрисида» Қонун (1994 йил, 6 майда қабул килинган); - «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўгрисида»ги Конун (2001 йил, 30 августда қабул килинган); - «Интеграл микросхемалар топологияларини ҳукуқий муҳофаза килиш тўғрисида»ги Қонун (2001 йил, 12 майда қабул қилинган); - «Ихтиролар, фойдапи моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги Конун (2002 йил, 29 августда қабул қилинган); - «Селекция ютуқлари тўғрисида» Конун (2002 йил, 29 августда қабул килинган). Интеллектуал мулк ҳуқуқи нисбатан янги йўналиш бўлишига қарамасдан мамлакатимиз миллий ҳуқуқ тизимида энг тез суръатлар билан ривожланаётган йўналишлардан ҳнсобланади. Бирок ҳали келгусида бу борада ҳам улкан ишларни амалга ошириш зарур. Энг аввало Ўзбекистон Республикаси қонунларини интеллектуал мулк бўйича халқаро конвенциялар ва битимларга мослаштириш ишлари иэчиллик билан давом эттирилмоғи лозим. Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Бутун жаҳон интеллектуал мулк Ташкилоти (БИМТ) аъзоси, саноат интеллектуал мулкини ҳуқукий муҳофаэа килиш бўйича Париж Конвенцияси иштирокчиси ҳисобланади. Ўзбекистон Бутун жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиб кнриши учун интеллектуал мулк ҳуқуқаари савдо соҳалари бўйича Битимга (ТРИПС Битими деб аталади) аъзо бўлиши шарт. Шунингдек, адабий-бадиий асарларни муҳофаза килиш бўйича Берн Конвенцияси, муаллифлик ҳукуқларини муҳофаза қилиш бўйича 5 www.ziyouz.com kutubxonasi БИМТ шартномаси, ижролар ва фонограммалар ишлаб чиқарувчилар ва эшиттириш, кўрсатувлар ташкилотлари хукукларини мухофаза килиш тўтрисида Рим Конвенцияси ва шу кабиларга кўшилиши ҳакидаги масалалар ҳам келтусида ўэ ечимини кутиб турибди. XIX аср охири ва XX асрдаги жадал илмий-техник тараккиёт, ижтимоий ҳаётнинг ривожи ҳукук тиэими, ҳуқук соҳалари таркибини гоят кенгайтириб юборди. Энг аввало янгидан-янги ҳукук соҳалари вужудга келди (масалан, экология, божхона, соликка оид хуқуклар). Шунингдек, хуқук соҳалари ўзида ҳам йил сайин янгиликлар, кучли ривожланишпар рўй бермокда. Бу, айниҳса гоят кенг камровли ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи фукаролик ҳуқуки ички туэилишида ўэига хос тарзда намоён бўлмоқда. Бугунги кунда фуқаролик ҳукуқи таркибвда илмий-техника тараққиёти, инсон ижодий фаолияти ва унинг маҳсулларидан фойдаланиш ҳамда мутлақ ҳухукларни муҳофаза қилиш масалаларини тартибга солувчи интеллехгуал мулк ҳукуки соҳаси вужудга келди ва жадал суръатлар билан ривожлана бошпанди. Шу ўринда, «Интеллектуал мулк ҳуқуки фуқаролик хуқуки тизимида қандай ўрин тутади?» деган савол тугилиши табиий, чунки мазкур ҳукукнинг ўзи ҳам мураккаб тузилма бўлиб ҳисобланади. Одатда миллий ҳукук тизими ўз таркиби бўйича хухук соҳаларини камраб олади, ҳуқук соҳадари эса ўэ навбатида ҳуқуқнинг кнчик (баъэан остки тармок ҳам дейилади) сохалардан иборат, кичик соҳалар ҳукук институтларидан ташкил толади, ҳуқук институтлари эса субинституг (митги институт)ларга бўлинади.^Интеллектуал мулк ҳуқуқи фукаролик ҳукукининг ўзига хос кичик соҳасини ташкил этади. Ўз навбатида интеллектуал мулк ҳукуки ҳам қуйидаги ўзига хос супер институтларга бўлинади : - патент ҳуқуқи (саноат мулки ҳуқухи хам деб аталади); - муаллифлик ва турдош ҳукукдар (қисқача, муаллифлик хукуки); - тижорат сири хуқуки; - селекция ютукдари ҳуқуки; - фуқаролик муомаласи қатнашчилари ва уларнинг товарлари (хизматлари, ишлари)нинг индивидуаллаштириш (фарқпаш) воситаларига бўлган ҳукук (кисқача, фарқлаш воситадарига бўлган ҳукуклар деб ҳам айтиш мумкин). 6 www.ziyouz.com kutubxonasi Баъзи мамлакатларнинг миллий қуқуқ тизимида интеллектуал мулк ҳуқуки соқаси кенгрок талкин этилади (масалан, интеллектуал мулкнинг ноанъанавий объектлари бўлган қуқуклар доирасида кашфиётчилик қуқуқи, раиионализаторлик қуқуқи, интеграл микросхемалар топологияси ҳукуқи ва шу кабилар ҳам қўшнлади). Интеллектуал мулк қуқуқи - ўз моҳиятига кўра, инсон ижодий фаолияти маҳсулларини яратиш, упардан фойдаланиш, фарклаш белгиларининг муомалада бўлиши билан боғлиқ муносабатларни, шунингдек, ингеллектуал мулк объектларига нисбатан ҳуқуқларни муҳофаза қилишни тартибга солувчи нормалар йиғиндиси, мажмуи ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси ўз давлат мустақиллигига эришгандан кейин ижтимоий хаётнинг барча жабҳаларида кескин ижобий сифат ўзгаришлари рўй берди. Мамлакат иктисодий тизими тубдан янгиланиб, унинг ҳуқуқий асослари ислоҳ қилинди. Бозор иқтисодиёти тизимини шакллантириш фуқаролик қонунларини тубдан кайта кўриб чиқишни, мутлақо янгидан янги қонунлар қабул килинишини такозо қилди. Жамиятдаги мулкчиликнинг ва мулкий муносабатларнинг мазмуни ва моҳияти ўзгарди. Хусусий мулк ўз қонуний асосларига эга балди. Иқтисодиётда тадбиркорлик тизими ўэ негиз вазифасини бажармокда. Мулкни даалат тасарруфидан чиқариш жараёни муваффаққиятли тарзда амалга оширилмокда, мамлакатимизда нафақат иктисодий, балки сиёсий барқарорлнкни таъминлаш, юртимиэнинг тараққиёти ва гуллаб-яшнашн йўлида асосий таянч бўладиган мулкдорлар синфи шаклланмокда.1 Мулкий ҳуқуқлар мазмуни ўзгариши билан бирга мол-мулк объектлари доираси ҳам ниҳоят даражада кенгайди. Жумладан, инсон ижодий фаодияти натижалари, фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг индивидуаллаштириш воситалари мол-мулк сифатида тўла эътироф этилди. Натижада мулкий ҳуқуқлар мажмуида янги тизим - интеллектуал мулк ҳукуқи вужудга келди. Бу тизим Фуқаролик кодексида, қатор қонунларда (Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисидаги, муаллифлик ва турдош ҳукукдар тўғрисидаги, ЭҲМ учун дастурлар ва маълумотлар базаларини ҳукукий ҳимоя қилиш тўғрисидаги, товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чикқан жой номлари тўғрисидаги, 1 И.А.Каримов. Ўзбскистонда демохратик ўдгаришларнн янада чукурлвштирнШ Вв фукаролик жамшгтм асосларини шакллаягнришнннг асосий йўнашнлларн. “Халк сўзи", 2002 йнл, 30 август. 7 www.ziyouz.com kutubxonasi Селекция ютукпари тўғрисидаги, Интеграл микросхемалар топологияларини ҳуқукий мухофаза килиш тўғрисидаги ва шу каби қонунларда) ўзининг легал ифодасига эга бўлди. Интеллектуал мулк қуқуқи соф модций мулк ҳуқуқидан фархди равишда жамиятнинг иқтисодий, ҳам маънавий турмушида ўз илдизларига эга. Бу илдиэларнинг уйғунлиги, моҳияти ва аҳамияти Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан мустақиллигимиэнинг илк давриданоқ белгилаб кўйилган қуйидаги ваэифаларда ўэининг теран ифодасини топган эди: “Ижоднинг барча турларини ривожлантириш, одамларнинг истеъдод ва қобилиятларини намоён этиш учун шарт-шароитлар яратиш, интеллектуал мулкни ҳимоя қилитп зарур. Кишилар пгуни аниқ-равшан ангпаб етишларн керакки, маънавий потенциални илдам ривожлантирмай туриб реснубликамиз чинакам мустақиллиги ва равнақ топишини таъминлаб бўлмайди”.1 Бинобарин, интелтектуал муж ҳуқуқининг вужудга келишини фукаролик ҳуқуқи тизимидаги муҳим йўналиш сифатида эътироф этиш шунчаки замонасозлик учун қилинган безак эмас, балки иқтисодий ривожлантиришнинг зарурий шартидир. Зеро, фан ва техника ютуқларини қўллаш - тараққиётнинг уэлуксизлигини таъминловчи манбадир. Шу ўринда жаҳон ихтиро ва кашфиётларни патентлаш тиэимининг қискача тарихига кўз югуртириб чиқайлик. Мазкур тиэим илк бора Англияда XVII асрдан бошлаб амал қила бошлаган. 1624 йилдан бошлаб қирол томонидан импорт технологияга асосланган саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан шугулланувчи шахсларга алоҳида имтиёзлар - патентлар бериш белгиланган. Бундай янги технологияни қўллаётган шахслар уни ўзлаштириш учун кетаднган уэоқ муддат давомида бу технологиядан фойдаланишда мутлақ ҳуқуқларга эга бўлганлар. Мутлақ ҳуқук натижасида патент соҳиби янги маҳсулот ишлаб чиқаргани учун рағбатлантириш мақсадларида рақобат курашида бази имтиёзлардан ҳам фойдаланган. Ўша вақтлардан буён патент тизими хўп жиҳатлардан такомиллаштирилиб, янги саноат маҳсулотлари яратиш ва технологияни бошқаларга тақдим этиш бўйнча муносабатларни тартибга солувчи ҳуқукий восита сифатида шакллантирилди. Муаллифлик ҳуқуки эса китоб босишнинг ихтиро қилиниши билан вужудга келди Х ^П аср охирларида Англияда қиролича ' И.А Клрнмов Ўзбегмстоннннг ўз истиклол ии таракхист йўлн. - Т..1999 22-6. 8 www.ziyouz.com kutubxonasi Анна статугларида илк бора асар муаллифининг мутлак ҳукуклари мустаҳкамлаб кўйилди. Францияда 1791 йил Декретига асосан муаллифлик ҳуқуқлари муаллифнинг вафотидан кейин ворисларига нисбатан ҳам жорий қилинадиган хуқуқ сифатида расмийлаштирилди ва бунда асарни рўйхатдан ўтказиш ёки уни эълон қилиш фактларидан қатъи назар, муаллиф ҳуқуқпари тан олиниши кўрсатилди. Бироқ ҳар иккала мамлакатда ҳам муалпифлик ҳуқуқи ўз моҳиятига кўра мулк ҳуқуқининг ўзига хос кўриниши, муаллиф ёки унинг ворислари мулки сифатида каралар эди. Германияда вужудга келган фалсафий қарашлар асосида муаплифлик ҳуқуки янги мазмун касб этди. Бу қарашларга асосан муаллиф ҳуқуқи асарга нисбатан ҳуқук соҳиби иқтисодий манфаатларини таъминловчи мулк шакли деб ҳисоблаш доирасидан ташқарига чикди. Улар бадиий ёки бошкача ижодий асарни муаллиф шахсиниш рамзий давоми ҳамда унинг мужассами деб ва, бинобарин, муаллиф асарни ўз шахсининг таркибий қисми сифатида ҳимоя қила олиши бўйича табиий ҳуқуққа эга деб ҳисобладилар. Бу эса ўз навбатида интеллектуал фаолият маҳсулларини яратувчи ижодкор шахсларнинг маънавий (шахсий) ҳуқуқлари тизимини ишлаб чиқиш учун асос бўлди'. XIX асрнинг охирларига келиб интеллектуал фаолият маҳсуллари тараққиётнинг белгиловчи омилига айлангач, халқаро миқёсларда илмий-техникавий бозор вужудга келди, турли мампакатларда бу соҳани тартибга солувчи қонунларини мувофиқлаштириш учун объектив зарурат тугилди. Бунинг ўзига хос ифодаси сифатида «саноат мулки» тушунчаси вужудга келди, унинг ҳуқукий режими белгилари 1883 йил 20 мартда тузилган «Саноат мулкини муҳофаза қилиш бўйича Париж Конвенцияси»да мустаҳкамлаб кўйилди. Ўз навбатида бундай жараён муаллифлик ҳуқуқи борасида ҳам содир бўлди ва 1886 йилда тузилган «Адабий ва бадиий асарларни ҳуқуқий мухофаза қилиш тўғрисидаги Берн Конвенцияси»да ўз ифодасини топди. 1967 йилда 14 июлда Стокголмда қабул қилинган Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти(БИМТ)ни таъсис этиш ҳақидаги Конвенцияда интеллектуал мулк ҳуқуқи объектлари доираси белгилаб беридди ва бинобарин "интеллектуал мулк” тушунчаси маълум маънода ҳуқуқий асосга эга бўлди. Ўзбекистон Республикаси 1993 йилдан буён ' Интеллектуальная собственность 4.1. Новосибирсх. Науха. 1993. Стр. 17-23. 9 www.ziyouz.com kutubxonasi Париж Конвенцияси иштирокчиси ва БИМТ аъзоси бўлганлиги сабабли интеллектуал мулк ва саноат мулки тушунчалари биэнинг ҳукукий тизимимиз учун маълум маънода аҳамиятга эга. Интеллектуал мулк обьектлари фуқаролик ҳуқукининг алоҳида ўзига хос объекти бўлиб ҳисобланади. Мулк объектлари фукаролик ҳуқуқининг бошқа обьектлари - ашёлар, кимматбаҳо қоғозлардан қуйидаги хусусиятлари бўйича фарқ қилади: а) кўп ҳолларда интеллектуал мулк обьектлари моддий кўринишда эмас балки ғоя, билим, ахборот шаклида намоён бўлади. Объектив шаклда ифодаланган гоя, билим моддий элтувчида моддий ифодада, масалан, чизма, макет, аппарат ёки қурилмада ифодаланган бўлиши мумкин, бироқ, бунда ғоя, билим бирламчи, унинг моддий мужассами ҳар доим иккиламчи бўлади; б) ғоя, билим шаклидаги интеллектуал мулк обьектига одатдаги моддий ашёга эгалик қилгаидай эгалик қилиш мумкин эмас; в) бундай обьектлардан бир вақтнинг ўзида чексиз сон ва доирадаги шахслар фовдалана олиши мумкин; г) интеллектуал мулк ҳуқуқи обьектларига мулк ҳуқукининг бемуддатлиги ҳаквдаги коида (ФКнинг 164-моддаси) қўлланилмайди. Бинобарин, кўпчвдик ҳолларда (ноу-хауга нисбатан истиснони назарга олмагавда) интеллектуал мулк ҳуқуки амал қилиши қонунларда белгиланган муддатлар билан чегаралаиган булади; • д) қонунларда белгиланган муддатлар ўтиши билан интеллектуап мулк ҳуқуки соҳибининг маьлум интеллектуал обьектига нисбатан мутлак ҳуқуқлари бекор бўлади ва бу обьектлар умуминсоний бойликка айланиб, ҳар ким увдан маълум шартлар асосвда (муаллифининг шахсий ҳуқуқларига риоя килинган ҳолда) текнн ва рухсатсиз фойдапанишга ҳақди бўлади; е) интеллектуал мулк ҳуқуқи объектлари ғоя кўринишвда бўлган ҳолларда уларни ашёлар сингари эгаллаш мумкии эмаслиги, улардан бир вақтнинг ўзвда чексиэ доирадаги шахслар фойдалана олиш имкониятлари мавжудлиги сабабли бувдай объектларга нисбатан мулк ҳуқуқини ҳимоя қилишда виндикацион даъвони қўллаш (ФКнинг 228-моддаси) имконияти амалда мавжуд эмас; ё) интеллектуал мулк ҳуқуки обьектларига нисбатан одатдаги мулк ҳукуқи эмас, балки мутлақ ҳуқуқлар ҳаквдаги қовдалар қўлланилади; ж) интеллектуал мулк ҳуқукининг амал қилиши, айни вақтда, 10 www.ziyouz.com kutubxonasi маълум ҳудудлар доирасида чегараланган ҳам бўлади. Масалан. ихтмрога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Патент идораси томонидан берилган патент Ўэбекистон Республикаси ҳудудида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси билан хорижий даклатлар ўртасида тузилган икки томонлама шартномалар асосида белгипанган ҳудудлардагина амал қилади; з) кўпгина интеллектуал мулк объектларига нисбатан уларнинг муаллифларининг шахсий ҳукукдари мавжуд бўлиб, бу объектлардан фойдаланувчилар ушбу шахсий хуқуқларга риоя қилишлари лозим бўлади. Интеллектуал мулк объектлари бу объектларнинг қандай фаолият маҳсули эканлиги, уларнинг ҳуқуқий режими ва шу каби хусусиятларига қараб қуйидаги турларга бўлинади. Масалан: Интеллектуал фаолият натижалари. Интеллектуал фаолият характерига кўра, инсон фаолиятининг энг олий кўриниши - ижодий фаолияти бўлиб ҳисобланади. Инсон ижодий фаолияти бу фаолиятни амалга оишриш усул-воситалари, фаолият маҳсуллари хусусиятларига кўра инсон онгли фаолиятининг бошқа кўриниши одатдаги, кундалик фаолиятидан фарқ қипади. Одатдаги кундалик фаолият доимий, мунтазам равишда такрорланиб турувчи фаолият бўлиб, бунда фаолият ўзи ҳам, ундан вужудга келадиган натижалар ҳам репродуктив фаолият ҳнсобланиб, бунда тайёр ўй-фикрлар формал мантиқ ёки бошқа қонун-қоидалар асосида қайтадан, такрорий ҳосил бўлади. Ижодий фаолият (ақлий, тафаккурий) интеллектуал фаолият бўлиб, унинг натижасвда фан, техника, адабиёт ёки санъат соҳасида янги, ижодий мустақил маҳсулот яратилади1. ■ Интеллектуал фаолият маҳсулотларига куйидагилар киради: фан, адабиёт, санъат асарлари, эшиттириш ёки кўрсатув ташкилотларининг нжролари, фонограммалари ёхуд эшиттириш, кўрсатувлари: электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурлар ва маълумотлар базалари; интеграл микросхемалар топологиялари; ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари; селекция ютуқлари; ошкор этилмаган ахборот, шу жумладан, ишлаб чиқариш сирлари (ноу-хау). 'В Л . Ионас, Пронзашеннс таорчссгЕа а грахдансном праас М 1972. Стр 9-10. II www.ziyouz.com kutubxonasi Фукаролик муомаласи иштирокчиларининг товарлари, ишлар ва хизматларнинг хусусий унсурларини (элементларини) акс этгирувчи воситаларга нисбатан бўлган ҳуқуқлврга ҳам мутлақ ҳуқуқлар борасидаги қоидалар қўлланилади. Маълумки, фуқаролик муомаласида турли-туман субъектлар иштирок этади, айни вақгда, муомалада хилма-хил маҳсулотлар ва хизматлар ҳам ҳаракатда бўлади. Мана шундай шароитда субъектлар, улар ишлаб чиқарган товарлар ва кўрсатадиган хизматлар алоҳида фарқлаш белгиларига эга бўлиши шарт, акс ҳолда, турли англашилмовчилик, қийинчиликлар вужудга келиши мумкин. Ана шундай фарқлаш белгилари фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг ўзларини, уларнинг ишлаб чиқарган товарлари, бажарадиган ишлари ва кўрсатадиган хизматларининг хусусий аломатларини (индивидуал белгиларини) акс эттирувчи воситалар бўлиб ҳисобланади. Бундай алоҳида фарқлаш белгиларининг қуйидаги турлари мавжуд: фирма номалари; товар (хизмат кўрсатиш) белгилари; товар чиқарилган жой номи. Маълумки, интеллектуал фаолият энг тез ривожланиб бораётган динамик жараён ҳисобланади Юксак суръатлар билан давом этаётган бу жараён натижаснда иителлектуал фаолиятининг янги маҳсуллари вужудга келмокда. Гарчи улар мавжуд қонунларда назарда тутилмаган бўлса ҳам, уларга нисбатан ФКнинг 1031- моддаси 3-қисмда белгиланган қоидалар мазмунидан келиб чиқиб, интеллектуал мулк ҳақидаги қоидалар кўлданилади. Фукаролик муомапаси иштирокчиларининг улар ишлаб чикараётган товарлар, кўрсатадиган хизматларининг янги фарқлаш белгилари вужудга келиши мумкин ва бундай ҳолда ҳам уларга нисбатан ФКнинг IV бўлимида белгиланган тегишли қоидалар кўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |