Б. Сапаров ф а л с а ф а



Download 4,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/125
Sana05.03.2022
Hajmi4,72 Mb.
#483338
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   125
Bog'liq
Фалсафа

3.
 
Глоболлашув шароитида фалсафий тафаккурнинг тутган ўрни.
 
Фалсафа нафақат инсоннинг азалий 
муаммолари ва ғам-ташвишларини, балки 
унинг 
сўнгги 
йилларда 
фан-техника 
тараққиѐти таъсирида тобора жадалроқ 
суръатларда, шу жумладан дунѐ миқѐсида ўзгараѐтган реал ҳаѐти кундалик 
амалиѐтини ҳам акс эттиради. Шу муносабат билан юзага келаѐтган янги 
ҳодисалар, ғайриоддий қийинчиликлар ва алоҳида шароитлар олимларнинг 
ҳам, файласуфларнинг ҳам эътиборини тортмоқда.
Бунда фалсафанинг фандан устунлиги шундаки – у ўз хулосаларида 
тафсилотлар ва муайян далилларга маҳкам ѐпишиб олмайди, айрим, узуқ-
юлуқ ва ўткинчи нарсаларни осонгина четлаб ўтадики, бу унга асосий 
эътиборни ишнинг моҳиятига қаратиш, ривожланишнинг энг муҳим 
омиллари ва асосий жараѐнларини қайд этиш имконини беради. 
Фалсафанинг мазкур фазилатлари инсоннинг ижтимоий муносабатлар 
тизимида ѐки «жамият-табиат» тизимида юзага келаѐтган мураккаб
комплекс вазифаларни ҳал қилишга мажбур бўлаѐтган ҳозирги шароитларда 
алоҳида аҳамият касб этади. Шу муносабат билан фалсафий таҳлилнинг, 
Глобаллашув ва глобал 
муаммоларнинг фалсафий 
моҳияти.
 


152 
муҳим нарсаларни иккинчи даражали нарсалардан, қонуний нарсаларни 
тасодифий нарсалардан фарқлаш, тарихий ривожланишда объектив 
жараѐнларнинг субъектив омиллардан фарқи каби усуллари ва методлари 
ҳозирги замонда инсоният дуч келган оламшумул муаммоларни назарий 
англаб етиш ва амалда бартараф этиш учун айниқса муҳим аҳамият касб 
этади.
Глобаллашув ҳодисаси
. Ҳозирги давр ҳақида аниқроқ тасаввур ҳосил 
қилиш учун ХХ аср бошигача жаҳон тарихи асосан мустақил ривожланган ва 
бир - бирига жиддий таъсир кўрсатмаган цивилизациялардан иборат 
бўлганини назарда тутиш муҳимдир. Ҳозирги замонда дунѐ сўнгги юз йиллик 
ичида юз берган жамият ҳаѐти барча жабҳаларининг фаол интеграциялашуви 
натижасида сезиларли даражада ўзгарди ва яхлит бир бутун организмга 
айланди. Бунинг оқибати ўлароқ, айрим халқлар ва бутун инсониятнинг 
ижтимоий онгида глобал жараѐнлар ва уларнинг таъсирида юзага келган 
умумий (дунѐ миқѐсидаги) муаммолар билан белгиланган жиддий 
ўзгаришлар юз бера бошлади. Жаҳон ҳамжамияти ўз ривожланишининг янги 
босқичига қадам қўйгани, у аввалги босқичлардан нафақат ўзгаришлар 
миқѐси, балки фаоллик даражаси ва универсал хусусияти билан ҳам фарқ 
қилиши аѐн бўлди.
Бу ўзгаришларнинг бутун мажмуи, шунингдек уларнинг сабаблари 1990-
йилларда глобаллашув (лот. globus – ер курраси) деб номланди. 
Глобаллашув 
жамият ҳаѐтининг турли жабҳаларида бутун Ер сайѐраси учун ягона 
бўлган 
тузилмалар, 
алоқалар 
ва 
муносабатларнинг 
шаклланиши, 


153 
универсаллашув жараѐнидир.
Шунингдек глобаллашув глобал маконнинг 
туташлиги, ягона жаҳон хўжалиги, умумий экологик ўзаро алоқадорлик, 
глобал коммуникациялар ва шу кабилар билан тавсифланади.

Download 4,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish