Б. Сапаров ф а л с а ф а


Глобал муаммолар глобаллашувнинг оқибати сифатида



Download 4,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/125
Sana05.03.2022
Hajmi4,72 Mb.
#483338
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   125
Bog'liq
Фалсафа

 
Глобал муаммолар глобаллашувнинг оқибати сифатида.
Кўриб 
чиқилган глобаллашув жараѐнлари одамларга янги ғам-ташвишлар ва 
ижтимоий ҳаѐтнинг интернационаллашувидан келиб чиқадиган янги (глобал) 
муаммолар келтирди. Юқорида қайд этиб ўтилганидек, улар ижтимоий 
ривожланишда, шунингдек «жамият-табиат» тизимида узоқ вақт мобайнида 
юз берган миқдор ва сифат ўзгаришлари маҳсули бўлди.
Шуни таъкидлаш лозимки, жаҳон ҳамжамияти нафақат янада ранг-
баранг, балки аввалгидан ҳам зиддиятлироқ шакл-шамойил касб этгани 
билан тавсифланадиган ҳозирги вазият тарихда ҳеч қачон бўлмаган.
Бир томондан, у бир-бирига ўхшамайдиган, катта ва кичик, ривожланган 
ва қолоқ, тинчликсевар ва урушқоқ, ѐш ва қадимги кўп сонли маданиятлар, 
миллатлар ва давлатлардан иборат. Бошқа томондан эса, инсоният учинчи 
минг йилликка ягона организм сифатида, бир «умумий уй», аниқроқ 
айтганда, яшаш шароитлари нафақат табиий кўрсаткичлар, яъни яшаш учун 
яроқли ҳудуд билан, балки ҳаѐт фаолияти учун зарур ресурслар мавжудлиги 
билан ҳам чегараланган Ер деб аталмиш катта ва одамга тўлиб кетган 
«коммунал квартира» аҳолиси сифатида қадам қўйди. Бу тўла англаб етиш 
жараѐни сўнгги ўн йилликлардагина юз берган ва эндиликда у билан барча 
мамлакатлар ва халқлар ҳисоблашишга мажбур бўлган борлиқдир.
Айни вақтда шуни таъкидлаш лозимки
, глобал муаммоларнинг пайдо 
бўлиши қандайдир янглишиш, кимнингдир хатоси ѐки ижтимоий-иқтисодий 
ва сиѐсий ривожланишнинг атайлаб танланган стратегияси натижаси 
эмас. Бу тарих инжиқлиги ѐки табиий аномалиялар маҳсули ҳам эмас. 
Ушбумуаммоларнинг илдизлари анча чуқур бўлиб, индустриал жамият, 
умуман технократик йўналтирилган маданиятнинг кенг миқѐсдаги 
инқирозини юзага келтирган ҳозирги цивилизациянинг вужудга келиш 
тарихига бориб тақалади.
Мазкур инқироз одамларнинг бир-бири билан, жамият ва табиат билан 
ўзаро алоқаларининг бутун мажмуини қамраб олди ва деярли бутун жаҳон 
ҳамжамиятига, 
ривожланаѐтган 
мамлакатларга 
ва 
ривожланган 
мамлакатларга ўз таъсирини кўрсатди. Инсоннинг атроф муҳитга салбий 
таъсири айнан ривожланган мамлакатларда, асосан бу ерда жадал 
суръатларда ва стихияли тарзда ривожланган иқтисодиѐт билан боғлиқ 
сабабларга кўра олдинроқ ва бўртиброқ намоѐн бўлди. Шу маънода 2008 
йилда бошланиб, бутун дунѐни ларзага солган жаҳон молиявий-иқтисодий 
инқирозинафақат ривожланган саноат мамлакатлари, балки ривожланаѐтган, 
айниқса бозор муносабатлари қарор топаѐтган давлатларда ҳам ўз салбий 
оқибатини ўтказмасдан қолмади. Айни пайтда глобал молиявий инқироз 
жаҳон молия банк тизимида жиддий нуқсонлар мавжудлиги ва уни тубдан 
ислоҳ қилишнинг зарурлигини кўрсатиб берди. Ушбу молиявий-иқтисодий 
инқирознинг ҳар қандай давлатдаги миқѐси, кўлами ва оқибатлари кўп 
жиҳатдан бир қатор омилларга, хусусан, мамлакат молия валюта тизими 
нечоғлик мустаҳкам эканлиги, миллий кредит институтларининг қай 


157 
даражада капиталлашуви ва ликвидлиги, олтин валюта заҳирасининг ҳажми, 
хорижий кредитларни қайтариш қобилияти, шунингдек, иқтисодиѐтнинг 
барқарорлик, диверсификация ва рақобатбардошлик даражаси билан боғлиқ. 
Дарҳақиқат, Биринчи Президентимиз И.А.Каримов таъбири билан айтганда 
мамлакатимизда жаҳон иқтисодий инқирозининг салбий оқибатларини 
бартараф этиш бўйича 2009-2010 йилларга мўлжаллаб қабул қилинган 
Инқирозга қарши чоралар дастури Ўзбекистонни 2009 йилда ижтимоий 
иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналиши бўлиб қолади. Бу эса 
республикамиз молиявий-иқтисодий ва банк тизимларининг барқарор ва 
ишончлилиги, уларнинг ҳимоя механизмларини кучайтириш учун, халқаро 
молия инқирозининг мамлакат банк тизимига таъсири даражасини эътиборга 
олган ҳолда, Марказий банкнинг пул-кредит сиѐсати дастаклари, 
ликвидлигини тартибга солиш инструментларини янада такомиллаштириш, 
банк хизматларидаги инновацияларни ҳисобга олган ҳолда банклар 
фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилишни янада такомиллаштиришни 
талаб қилади. Ҳозирги кунда бу вазифа босқичма-босқич амалга 
оширилмоқда. 
Глобал муаммолар бутун дунѐгагина 
тегишли бўлмай, унинг минтақалари ва 
ҳатто айрим мамлакатлар даражасида 
намоѐн бўлгани боис, илмий адабиѐтларда 
уларнинг умуминсоний аҳамиятини тан олиш билан бир қаторда, уларни 
моҳияти ўзгача, таъсир доираси эса торроқ бўлган айрим, маҳаллий, 
минтақавий муаммолардан фарқлаш ҳам амалга оширилади. Турли 
даражадаги муаммоларни «умумийлик», «хусусийлик» ва «яккалик» 
фалсафий категорияларининг муайян ифодаси сифатида ўрганар эканлар, 
уларни одатда шундай талқин қиладиларки, хусусий муаммолар айрим 
муаммолар сифатида, маҳаллий ва минтақавий муаммолар – хусусий 
муаммолар сифатида, глобал муаммолар эса – умумий муаммолар сифатида 
амал қилади. Зикр этилган муаммоларни фарқлаш замирида ѐтувчи асосий 
мезон ҳам айни шу ѐндашувни белгилайди. У географик деб аталади, чунки 
макон омилини ѐки, бошқача айтганда, муайян муаммолар мавжуд ҳудудни 
акс эттиради.

Download 4,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish