Б. Сапаров ф а л с а ф а



Download 4,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/125
Sana05.03.2022
Hajmi4,72 Mb.
#483338
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   125
Bog'liq
Фалсафа

Глобалистика.
Жаҳон ривожланишининг энг янги тенденцияларини 
англаб етиш борасидаги кўп сонли саъй-ҳаракатлар глобаллашув 
жараѐнларининг моҳияти, тенденциялари ва сабабларини, улар таъсирида 
юзага келаѐтган глобал муаммоларни аниқлаш ва бу жараѐнларнинг 
оқибатларини англаб етишга қаратилган фанлараро илмий тадқиқотлар 
соҳаси – глобалистика пайдо бўлишига олиб келди. Кенгроқ маънода 
«
глобалистика» атамаси глобаллашувнинг турли жиҳатлари ва глобал 
муаммоларга оид илмий, фалсафий, маданий ва амалий тадқиқотларни, 
жумладан уларнинг натижаларини, шунингдек уларни айрим давлатлар 
даражасида ҳам, халқаро миқѐсда ҳам иқтисодий, ижтимоий ва сиѐсий 
жабҳаларда амалга жорий этиш борасидаги амалий фаолиятни ифодалаш 
учун қўлланилади. 
 
Шуни таъкидлаш лозимки, глобалистика одатда илмий билимнинг 
табақаланиши натижасида ѐки турдош фанлар туташган жойда пайдо 
бўладиган айрим фанлар қаторига кирмайди. Унинг вужудга келиши 
замирида қарама-қарши жараѐнлар – ҳозирги замон фанига хос бўлган 
интеграциялашув жараѐнлари ѐтади. Глобалистика тадқиқотлар ва 
билишнинг шундай бир жабҳасики, бу ерда турли фанлар бир-бири билан 
узвий алоқада, ҳар бири ўз предмети ва методи нуқтаи назаридан, 
глобаллашувнинг турли жиҳатларини таҳлил қилади, глобал муаммоларни 
бир-биридан алоҳида ва яхлит тизим сифатида ўрганиб, уларнинг 
ечимларини таклиф қилади. 


154 
Глобалистика мустақил илмий йўналиш ва ижтимоий амалиѐт соҳаси 
сифатида 1960-йилларнинг охирларида шакллана бошлади
, лекин унинг 
пайдо бўлиши учун объектив асослар анча олдин юзага келган эди.
Глобал жараѐнларнинг шаклланиш тарихи
. Ҳозирги глобаллашув 
жараѐнларининг илк нишоналарига XV аср охирларидан бошлаб дуч келиш 
мумкин, XIX аср бошига келиб эса у амалда реал шакл-шамойил касб этди. 
Бу пировардида ягона географик, маълум даражада иқтисодий ва сиѐсий 
жаҳон майдони шаклланишига олиб келган Буюк географик кашфиѐтлар юз 
берган давр эди. Айни шу даврда дунѐни тушунишга нисбатан геоцентрик 
ѐндашувлар гелиоцентрик ѐндашувларга ўрин бўшатди, инсоният эса
ниҳоят, кун ва туннинг алмашишини тўғри талқин қилишга муваффақ бўлди. 
Фан фалсафадан ажралиб чиқиб, билимлар тўпланиши ва техниканинг 
ривожланишига кучли туртки берди, фан-техника тараққиѐти ва саноат 
инқилоби юз беришига сабаб бўлди. Сўнгги зикр этилган воқеалар пировард 
натижада инсоннинг табиатни ўзгартирувчи имкониятлари ва унинг атроф 
муҳит билан муносабатини бутунлай ўзгартирди. 
Ер курраси шар (глобус) кўринишида эканлигини назарий ва амалий 
жиҳатдан исботлаб инсоният ўз тарихида биринчи бўлиб савдо-сотиқ 
соҳасида дунѐ даражасига чиқди ва дунѐ миқѐсида халқаро муносабатларга 
асос солди. Айни шу даврда илк трансмиллий савдо компаниялари вужудга 
келди. Тез орада уларнинг фаолияти соф савдо чегарасидан ташқарига чиқди 
ва улар қулларни қўлга киритиш ва уларни эксплуатация қилиш, босиб 
олинган ҳудудларда плантациялар ва манзилгоҳлар барпо этиш жараѐнида 
иштирок эта бошлади, ниҳоят, ўз давлатлари амалга ошираѐтган 
мустамлакачилик сиѐсатининг асосий ижрочисига айланди.


155 
Буларнинг барчаси жиддий миграция жараѐнлари юз беришига ҳам 
сабаб бўлди; хусусан, мустамлакачилар қора танли қулларни Африкадан 
Америкага оммавий тарзда ташиб келтира бошладилар ва шу тариқа унинг 
демографик таркибини бутунлай ўзгартирдилар. Шунинг ўзиѐқ глобаллашув 
турли халқларнинг иқтисодий, сиѐсий ва маданий ҳаѐти билан аввалбошдан 
узвий боғлиқ бўлган, деган хулосага келиш имконини беради.
XVII аср бошларига келиб шарқ ва ғарб савдогарлари улкан ҳудудларни 
ўзлаштирдилар ва деярли бутун дунѐ бўйлаб жойлашдилар. Шу тариқа улар 
инсоният тарихида биринчи бўлиб ягона глобал иқтисодий ва сиѐсий 
тизимнинг зарурий асосларини яратдилар ва мазкур тизим шаклланиши учун 
замин ҳозирладилар.
Шундай қилиб, XV-XVI асрларда юз берган буюк географик 
кашфиѐтлар жаҳон тарихининг ривожланиш жараѐнида туб бурилиш ясади 
ва «Европа сиѐсатининг кескин, мисли кўрилмаган даражада кенгайишига 
олиб келди. Дунѐ чегаралари муайян даражада кенгайди. Эндиликда Европа 
мамлакатлари ўртасидаги турли зиддиятларга мустамлакалар учун курашда 
рақобат ҳам қўшилди»35. Шу тариқа янги халқаро иқтисодий ва сиѐсий 
муносабатларга, турли маданиятларнинг ўзаро таъсирига ва Ғарбий Европа 
денгиз давлатларининг ўзлари кашф этган ер куррасининг турли 
ҳудудларидаги экспансиясига асос солинди.
35 Харенберг Б. Хроника человечества. – М.: Слово, 2000. – С.- 38


156 

Download 4,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish