Б. Сапаров ф а л с а ф а



Download 4,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet100/125
Sana05.03.2022
Hajmi4,72 Mb.
#483338
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   125
Bog'liq
Фалсафа

Таълим муаммоси.
Демографик портлаш сабаблари таълим муаммоси 
билан узвий боғлиқ. Сўнгги йилларда жаҳонда саводсизлар сони фоиз 
ҳисобида камайган бўлса, мутлақ ҳисобда ўсишда давом этмоқда. Бунда 
маълумотсиз одамларнинг ҳаѐти амалда кўп болаликни хурофий ақидалар 


164 
билан оқлайдиган архаик оилавий анъаналарга бўйсунади. Пировардда 
ривожланган ва ривожланаѐтган мамлакатлар ўртасидаги тафовут бу 
жиҳатдан ҳам ортишда давом этмоқда. Ҳозирги вақтда ажабтовур вазиятни 
кузатиш мумкин: саводхонлик мутлақ рақамларда ўсаѐтган бир пайтда, 
саводсизлар, яъни ўқиш, ѐзиш, оддий арифметик амалларни бажаришни 
билмайдиган одамлар сони ҳам ўсиб бормоқда (Ҳиндистон аҳолисининг 
70%, Покистон аҳолисининг 60%, Африка мамлакатлари аҳолисининг 80% 
саводсиз).
Шу билан бир қаторда аксарият одамларнинг маълумот даражаси янги 
технологиялар ва компьютер техникасидан кенг фойдаланувчи ҳозирги 
жамиятда тўлақонли яшаш ва меҳнат қилиш имконини бермаслиги билан 
боғлиқ 
функционал саводсизлик ҳам ўсиб бормоқда
. Ўзбекистонда таълим 
муаммосига жиддий эътибор берилмоқда. Жумладан, умумтаълим 
муассасаларини битирган ѐшларни 2030 йилга борганда олий таълимга 
қамраб олишни 60 фоизга етказиш кўзда тутилган.
Озиқ-овқат муаммоси

Оммавий касалликлар ва умрнинг сезиларли 
даражада қисқариши сабабларидан бири озиқ-овқат муаммосидир
. Хусусан, 
сурункали тўйиб овқат емаслик ва номутаносиб овқатланиш кам 
ривожланган мамлакатлар аҳолисида оммавий тарзда намоѐн бўлаѐтган 
муттасил оқсил очлиги ва витамин тақчиллигига олиб келмоқда. Натижада 
жаҳонда ҳар йили очликдан бир неча ўн миллионлаб одамлар, катталардан 
кўра кўпроқ болалар ҳалок бўлмоқда.
Озиқ-овқат тақчиллигига 
дуч келган мамлакатлар уни 
импорт 
қилишга 
мажбур, 
лекин бу, одатда, очарчиликка 
қарши курашда кам самара 
беради ва бундан ташқари, 
мазкур 
мамлакатларни 
экспортчиларга қарам қилиб 
қўяди. 
Шу 
тариқа 
ғалла 
ижтимоий-иқтисодий, сиѐсий 
тазйиқ ўтказишнинг самарали 
воситасига ва моҳият эътибори билан, аввало энг қашшоқ мамлакатларга 
қарши «озиқ-овқат қуроли»га айланади.
1960-йилларда 
озиқ-овқат 
муаммосини 
ечиш 
ривожланаѐтган 
мамлакатлар учун «яшил инқилоб»ни амалга ошириш билан боғланган эди. 
Бу тадбирнинг моҳияти буғдой ва шолининг ўта унумли янги навларидан 
фойдаланиб, қишлоқ хўжалик маҳсулдорлигини кескин оширишдан иборат 
эди. Бунинг учун қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини замонавий 
технологиялар ѐрдамида модернизация қилиш мўлжалланди. «Яшил 
инқилоб» аксарият ривожланаѐтган мамлакатларда қабул қилинди, лекин 
амалда ҳам ижобий, ҳам салбий оқибатларга олиб келди. Қишлоқни қайта 
ташкил этиш учун тегишли ижтимоий шарт-шароитлар ва бунинг учун зарур 


165 
маблағлар мавжуд бўлган давлатларда у ижобий самара берди. Аммо бундай 
мамлакатлар унча кўп эмас, масалан Ҳиндистон, Покистон шулар 
жумласидан.
Техника ва ўғитлар харид қилиш учун маблағлар мавжуд бўлмаган, 
аҳолининг маълумот даражаси жуда паст бўлган, турғун анъаналар ва 
хурофий ақидалар хўжалик юритишнинг илғор шаклларини амалга жорий 
этишга тўсқинлик қилган ўта қолоқ мамлакатларда эса «яшил инқилоб» 
самара бермади. Шунингдек, у одатдаги майда хўжаликларни вайрон қила 
бошлади, қишлоқ аҳолисининг шаҳарга миграциясини кучайтирди. «Яшил 
инқилоб» эски қишлоқ хўжалиги ўрнида янги, замонавий қишлоқ 
хўжалигини барпо эта олмади, яъни эски уйни бузиб, унинг ўрнида янги 
иморат қура олмади, бу эса озиқ-овқат муаммосини янада кескинлаштирди.
Ўзбекистонда бу муаммонинг ечимини топишга оқилона ѐндашилди. 
Пахта яккаҳокимлигига чек қўйилиб, ғалла, шоли, мева- сабзовотлар, чорма 
молларини 
етиштиришга 
алоҳида 
эътибор 
қаратилди, 
қишлоқ 
инфратузилмасини такомиллаштириш, қишлоққа саноатни олиб кириш, 
ғалла маҳсулотларини ишлаб чиқиш технологияларидан, ердан унумли 
фойдаланиш, томорқа хўжалигидан самарали фойдаланиш, аҳолини иш 
билан таъминлаш, камбағалликни камайтириш масалаларига алоҳида 
эътибор берилмоқда.

Download 4,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish