Б. Сапаров ф а л с а ф а



Download 4,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/125
Sana05.03.2022
Hajmi4,72 Mb.
#483338
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   125
Bog'liq
Фалсафа

Шахс эркинлиги 
ва тарихий зарурат бир- бири билан боғлиқ 
тушунчалардир. Мамлакатимизнинг тараққиѐт йўлида пайдо бўлаѐтган 
қийинчилик ва муаммолар моҳиятини англаш шахсни ўз билим ва 
маҳоротини оширишга, юксак ғояларга содиқ ватанпарвар бўлиб яшаш ва 
уларни жадал ҳаѐтга тадбиқ этишда ўз ҳиссасини қўшишга ундайди. 
Инсон - ўзида биологик, ижтимоий ва психик хусусиятларни 
мужассамлаштирган онгли мавжудот.
Инсон шу хусусиятлари орқали яхлит бир тизимни ташкил этади. У 
яхлит мавжудот сифатида ўз эҳтиѐжларини қондиради ва инсоният 
давомийлигини таъминлайди. Инсонга хос бўлган биологик хусусиятларни 


147 
ижтимоий хусусиятлардан устун қўйиш ѐки психологик хусусиятларни 
бўрттириш унинг моҳиятини бузиб талқин этишга, бир ѐқламаликка олиб 
келади. 
Шахс 
ўзида социал сифатларни мужассамлаштирган инсонни ифода 
этади. Кишилар шахс бўлиб туғилмайди, балки жамиятдагина шахс бўлиб 
шаклланади ва ривожланади. Чунки инсонга хос бўлган ижтимоий сифатлар, 
фазилатлар авлоддан- авлодга ирсий йўл билан ўтмайди. Инсон дунѐга 
келган вақтида жамият, сиѐсий тузум, маданият, ишлаб чиқариш, оила, 
оммавий ахборот воситалари, мафкура каби ижтимоий тузилмалар мавжуд 
бўлади. 
Инсон таълим- тарбия, меҳнат, мулоқот жараѐнида жараѐнида ижтимоий 
тажриба, билим, турли муносабатлар, ахлоқий меъѐрлар, сиѐсий ғоя, миллий 
мафкура каби омиллар таъсирида яшайди, уларни ўзлаштиради ва шу 
жараѐнда ижтимоийлашади. Натижада инсонда янгича фазилат ва сифатлар 
пайдо бўлади. У яратувчи мавжудот сифатида фаолият кўрсата бошлайди. 
Шахс мустаҳкам иймон - эътиқод, ғоя ва инсоний фазилатларга эга 
бўлган, Ватан, миллат туйғуси билан яшайдиган, ўзида давр хусусиятларини 
ифода этадиган инсондир. 
Ҳозирги замон фалсафасининг йўналишларидан бири - персонализм 
шахсда кишилик тараққиѐтининг энг муҳим ютуғини ва унинг асосий 
маъносини кўради. Шахс дунѐни ўзлаштирувчи ўзига хос бетакрор 
субъективликдир. Бутун вужуди билан баркамолликка интилади ва ҳар 
томонлама уйғун шахслар жамиятида яшашга ҳақли. 
Индивид омма вакили сифатида амал қилади. Унинг ҳаммага ўхшашлиги 
унинг муқаррар хоссасидир. Индивидуал стандартлашган дунѐда ижтимоий 
вазифа ва функциялар индивидуал хулқ - атворда йўл қўйиладиган хатти- 
ҳаракатларни анча қаттиқ тартибга солади. Э.Фроммнинг социологик 
таснифида индивидуал феъл - атвор айни бир маданиятга мансуб одамларни 
бир - биридан фарқлаш имконини беради.
Инсон моҳиятини фалсафий билиш улкан тарбиявий аҳамиятга ҳам эга. 
Инсон фалсафаси ҳар бир янги тарихий даврда инсон моҳияти, унинг 
жамиятда тутган ўрни ва аҳамиятини чуқурроқ англашга ѐрдам беради. 
Инсонга хос хусусият ва фазилатларни билиш орқали талаба ўзида шундай 
сифатларни шакллантиришга интилади.

Download 4,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish