140
Айни шу сабабли Фейербах фалсафаси «антропологик материализм»
деган ном олди. Унинг инсонга нисбатан ѐндашуви шу билан
тавсифланадики, инсондаги табиийлик ва ижтимоийлик материалистик
монизм нуқтаи назаридан тушунтирилади. Бу инсон бир вақтнинг ўзида
нотирик ва тирик табиатнинг тадрижий ривожланиши маҳсули саналган
биологик мавжудот сифатида ҳам, моҳияти ижтимоий муносабатлар билан
белгиланадиган ижтимоий мавжудот сифатида ҳам қаралишини англатади.
XIX асрдан бошлаб Европа фалсафий тафаккури Ф.Шеллинг,
А.Шопенгауэр, М.Штирнер, С.Кьеркегор, Ф.Ницше, Н.Бердяев, А.Бергсон
каби файласуфларнинг саъй-ҳаракатлари билан инсон мавжудлигини
индивидуал ва тарихий муайянлаштириш сари юз бурди. Ҳаѐт, сезгилар,
хоҳиш-ирода, иррационаллик тушунчалари махсус фалсафий таҳлил
предметига айланди ва кейинчалик экзистенциализм, интуитивизм ва
персонализм фалсафасида ривожлантирилди.
Хусусан, экзистенциализм нуқтаи назаридан объектив дунѐ – бу аввало
«инсон борлиғи» бўлиб, инсондан ташқарида дунѐ ҳақида бирон-бир гап
айтиш мумкин эмас. Инсон борлиғи тўғрисида сўз юритиш ўринли бўлади,
чунки инсон борлиқ хусусида саволлар беради, унинг мазмунини ташкил
этган ҳолда уни бошдан кечиради, англаб етади.
Инсон муаммосига қисқача тарихий-фалсафий назар ташлаш ХХ аср
бошига келиб фалсафада билимнинг янги мустақил соҳаси – инсон ҳақидаги
таълимот, яъни фалсафий антропология вужудга келиши учун барча шарт-
шароитлар яратилганини кўрсатади.
Юнонча sophia – донишмандлик, anthropos
– инсон ва logos – таълимот сўзларидан
келиб чиққан «фалсафий антропология»
атамаси этимологик жиҳатдан инсон
ҳақидаги фалсафий таълимотни англатади. Фалсафий антропология
инсоннинг алоҳида борлиқ манбаи сифатида келиб чиқиши, тадрижий
ривожланиши ва мавжудлигининг ўзига хос хусусиятларига доир фалсафий
қарашларни
акс эттиради.
Юқорида қайд этилганидек, инсон ҳақидаги фалсафий таълимотлар
қадимда вужудга келган ва бутун фалсафа тарихи орқали ўтади. Конфуций,
Суқрот, Гераклит, стоиклар, киниклар, Августин, Фома, Форобий, Ибн Сино,
Навоий, Жомий, Декарт, Руссо, Кант, Фейербах, Ницше ва бошқалар
инсоннинг фалсафий, назарий образини яратиб, фалсафий антропология
фалсафий билимнинг мустақил бўлими сифатида вужудга келиши учун
замин ҳозирлади.
Шу маънода фалсафий антропологиянинг илк илдизларига XVIII аср
француз материалистларининг асарларида дуч келиш мумкин. Аммо И.Кант,
шунингдек, инсоннинг моҳияти муаммосини фалсафанинг «бирдан-бир,
универсал ва олий» предмети даражасига кўтарувчи антропологик
Do'stlaringiz bilan baham: