134
Интровертив ѐндашув инсоннинг онг, жон, руҳият, инстинктлар,
нуқсонлар, фазилатлар каби муҳим хусусиятларини таҳлил этиб, уни
«ичдан» тушуниш, англаб етишни назарда тутади
. Бунда инсоннинг
жисмоний ва маънавий моҳияти ҳақидаги фалсафий мулоҳазалар аксарият
ҳолларда табиий фанларнинг эмпирик маълумотларига, авваламбор биология
ва психология ютуқларига таянади, лекин баъзан мистика, эзотерика,
оккультизм билан белгиланади. Бундай ѐндашувлар айниқса немис
антропологлари М.Шелер (1874-1928) ва А.Гелен (1904-1976), австриялик
файласуф К.Лоренц (1903-1989) ижодига хосдир.
Экстравертив ѐндашув инсонга назар ташлаш, унинг моҳиятини
таҳлил қилиш гўѐки «сиртдан» амалга ошириладики, бунинг натижасида
диққат марказидан унинг ижтимоий ва табиий моҳияти ўрин олади;
тегишли мўлжалларга мувофиқ инсоннинг Худо, космос, универсум ва шу
кабилар билан алоқаси таҳлил қилинади
. Бу ерда фалсафа кўпинча тарих,
социология, экология, теология билан иттифоқ тузади, бу ҳол Н.А.Бердяев,
С.Н.Булгаков, С.Л.Франк, Н.О.Лосский каби диний фалсафа вакиллари
ижодига кўпроқ хосдир.
Шундай қилиб, инсонни фалсафий тушуниш учун ягона асос мавжуд
эмас, худди шунингдек бундай асос яқин келажакда пайдо бўлишига умид
қилиш учун ҳам асослар йўқ. Ҳозирча фақат шуни қайд этиш мумкинки,
диққат марказидан юқорида санаб ўтилганлардан қайси бири, чунончи:
космос, табиат, Худо, жамият ѐки бевосита инсон ўрин олганига қараб,
фалсафа тарихида инсонни тушуниш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишда
асос бўладиган турли фалсафий нуқтаи назарлар фарқланади. Уларнинг
орасида космоцентризм, теоцентризм, социоцентризм ва антропоцентризм
айниқса кенг тарқалган бўлиб, турли даврларда уларнинг ҳар бири ҳар хил
кўринишда намоѐн бўлган, лекин инсон муаммоларини ўрганувчи фалсафий
концепцияларда доим у ѐки бу тарзда мавжуд бўлган.
Экзистенциализм асосчиси С.Къеркегор анъанавий фандан воз кечиб,
ҳақиқий эзистенция сари юксалишнинг анча изчил учбосқичли назариясини
таклиф қилди. Ташқи борлиқни аниқлаш билан боғлиқ биринчи – эстетик
босқичда лаззатланишга интилиш етакчилик қилади. Иккинчи – ахлоқий
босқичда бурч ҳисси ва ахлоқ қонуни меърлари ҳукм суради. Учинчи –
диний босқичда онгли равишда қабул қилинган азоб- уқубат мавжудлик
принципти ҳисобланади.
Юқоридаги қарашлар инсон мавзусининг ниҳоятда серқирра эканини, у
билан боғлиқ муаммоларга нисбатан ранг- баранг ѐндашувлар мавжудлигини
кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: