Б. Сапаров ф а л с а ф а


Ҳаѐтнинг мазмуни ва инсоннинг вазифаси



Download 4,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/125
Sana05.03.2022
Hajmi4,72 Mb.
#483338
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   125
Bog'liq
Фалсафа

Ҳаѐтнинг мазмуни ва инсоннинг вазифаси.
Инсон ҳаѐтнинг 
тезоқарлигини ѐдда тутиши, унинг шомини кузатиши, одамзот ҳаѐтининг 
бебаҳолиги ҳақида ўйлаши, ўлим ҳақ эканлигини унутмаслиги лозимлиги 
ҳақидаги фикрларга биз фалсафа фани шаклланиш жараѐнининг илк 
босқичидаѐқ, Ғарб фалсафий анъанасида ҳам, Шарқ фалсафасида ҳам дуч 
келишимиз мумкин. Шундан бери ўтган икки ярим минг йилдан кўпроқ вақт 
мобайнида бу борада деярли ҳеч қандай ўзгариш юз бергани йўқ, зеро, 
аввалгидек, одамзотнинг ҳаѐт йўли туғилиш ва ўлиш саналари билан 
чегараланади. Шунингдек, биринчи сана доим муайян, аниқ бўлса, иккинчи 
сана инсон умрининг охирги сонияларигача мавҳум бўлиб қолади.


148 
Айни шу сабабли ҳаѐтнинг мазмуни муаммоси ҳар бир инсон 
қаршисида эртами-кечми кўндаланг бўлади ва у ўзига аниқ ва узил-кесил 
жавоб топиш мумкин бўлмаган саволларни беради. «Бу дунѐда нима учун 
яшаяпман?», деб сўрайди ўзидан инсон ва агар бу саволга ўзи жавоб бермаса, 
ўз ҳаѐтига муайян мазмун бахш этмаса, бу ишни унинг ўрнига ҳеч ким ва ҳеч 
қачон бажармаслигини вақт ўтиши билан англай бошлайди. Абадият 
қаршисида, ўлим қаршисида ҳар ким охир-оқибатда ўзи билан ўзи танҳо 
қолади.
Албатта, жамиятда инсон ўзини бу даражада ѐлғиз ҳис этмайди, бироқ, 
экзистенциалистлар фикрига кўра, бу ҳол токи инсон бошқаларнинг ҳам ўз 
ҳаѐти борлиги ва улар ҳам ўз ҳаѐтининг мазмуни ва ўзининг вазифаси 
ҳақидаги шахсий муаммоларни мустақил ечиш зарурияти қаршисида 
турганини англаб етгунга қадар давом этади.
Бундан экзистенциализм фалсафасида ѐлғизлик муаммоси келиб 
чиқади. Аслида, мазкур муаммо фалсафий антропологияда ҳам инсон 
борлиғи таҳлилидаги бош муаммолардан бири ҳисобланади.
Ҳаѐтни тарк этиш босқичлари.
Биологик мавжудот сифатида ҳар бир 
инсон ўлимга маҳкумдир. Буни қадимги мутафаккирлар ҳам яхши тушунган. 
Хусусан, ўз мухолифларидан бирининг: «Ўттиз тиран сени ўлимга ҳукм 
этди», деган гапига Суқрот: «Уларни эса ўлимга табиат ҳукм этган», деб 
жавоб берган. Аммо одамзот ижтимоий мавжудот сифатида ҳам ўлимга 
маҳкумдир.
Ҳозирги замон фанида ўлиш жараѐнининг тўрт босқичи фарқланади. 
Бу босқичларга организмда юз берадиган ва унинг қаришини тавсифлайдиган 
орқага қайтариб бўлмайдиган биологик ўзгаришлар сабаб бўлади.


149 
Хусусан, 25 ѐшдан бошлаб ва айниқса 45 ѐшдан кейин инсонда ҳар 
куни у туғилган пайтга қадар «жамланган» ва бошқа ҳеч қачон 
янгиланмайдиган ўн минглаб нерв ҳужайралари (нейронлар) ҳалок бўлади. 
Аммо бош мия қобиғида бундай ҳужайралар сони 40 миллиардга етади ва шу 
сабабли «қариѐтган нормал мия учун бу жиддий оқибатларга сабаб 
бўлмайди, чунки унда яна ўн миллиардлаб нейронлар нормал фаолият 
кўрсатишда давом этади»
34
.
Амалда инсоннинг ҳаѐтни тарк этиши у одамлардан ўзини олиб қочиб, 
жамиятдан узоқлашиши билан тавсифланадиган 
ижтимоий ўлим
юз 
берганида бошланади. Сурункали гиѐҳванд моддаларини истеъмол қилиш, 
кашандалик, ичкиликбозлик, ўз ҳаѐтидан доимий норозилик ижтимоий 
ўлимни билдиради. Сўнгра 
руҳий 
ўлим юз беради, бунда инсон ҳаѐт тугагани 
ва ўлимнинг муқаррар эканлигини ва ўз ҳаѐти давомида ҳеч нарсага эриша 
олмаганини англайди. 
Мия ўлиши
билан бош мия фаолияти бутунлай 
тўхтайди, организмнинг турли функцияларини бошқариш барҳам топади. Бу 
жараѐн 
физиологик ўлим
билан якунланади. Бунда инсоннинг уни тирик 
организм сифатида тавсифловчи барча функциялари узил-кесил тўхтайди. 
Муайян инсон ўз ҳаѐти сўнишининг юқорида санаб ўтилган 
босқичларини англамаслиги ҳам мумкин (аксарият ҳолларда шундай бўлади), 
аммо у ўз ҳаѐт йўлидан илгарилар экан, бу дунѐда нима учун яшаяпман, 
деган саволга ўз ҳаракатлари, қилмишлари билан жавоб беради. Агар инсон 
уларни ҳали тўла англаб етмаган бўлса, мазкур вазифани ечиш ўз ҳаѐт 
йўлини эндигина танлаѐтган одам учун ҳам, умрининг шомида ортга назар 
34
Годфруа Ж. Что такое психология. – М.: 1996. – С.- 11.


150 
ташлаб, ўз ҳаѐтини сарҳисоб қилаѐтган одам учун ҳам тенг даражада мушкул 
иш бўлиб қолади. 
Инсон моҳиятини фалсафий билиш тарбиявий аҳамиятга ҳам эга. 
Инсон фалсафаси ҳар бир янги тарихий даврда инсон моҳияти, унинг 
жамиятда тутган ўрни ва аҳамиятини чуқурроқ англашга ѐрдам беради.

Download 4,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish