141
тамойилларни фалсафага киритган ва асослаб
берган Фейербах саъй-
ҳаракатлари билан фалсафий антропология мустақил фалсафий фан сифатида
шакллана бошлади.
Фалсафий антропология ХХ асрнинг 20-йилларида асосан М.Шелер,
А.Гелен, Х.Плеснер асарлари таъсирида узил-кесил вужудга келди
. Хусусан,
М.Шелернинг «Инсоннинг космосдаги ўрни» асарида инсон ҳақида
фундаментал фан яратиш лозимлиги қайд этилади ва уни фалсафий билиш
дастури таклиф қилинади. Муаллиф фикрига кўра, инсонни яхлит фалсафий
билиш инсон борлиғининг турли жабҳаларига нисбатан олинган муайян
илмий натижалар билан бирикиши лозим.
М.Шелер фалсафий антропология инсоннинг яхлит концепциясини
яратиб, уни муайян илмий, фалсафий ва диний жиҳатдан англаб етишда
бирлаштирувчи рол ўйнаши лозим, деб ҳисоблайди. У «Фалсафий
антропологиянинг вазифаси инсоннинг барча ўзига
хос монополиялари,
ишлари ва амаллари: тил, виждон, асбоблар, қурол, давлат, раҳбарлик, миф,
дин, фан... инсон борлиғининг асосий структурасидан қандай келиб
чиқишини аниқ кўрсатиб беришдан иборатдир»
32
, деб қайд этади.
Фалсафий антропология фанининг моҳияти
. Инсон ҳақидаги
билимларни бирлаштириш лозимлиги хусусида Шелердан олдинроқ ҳам сўз
юритилган эди. XIX аср ўрталарига келиб инсон ўта мураккаб структура
эканлиги, уни фақат фалсафа ѐки бошқа бирон-бир муайян фан методлари
билан тўла англаб етиш мумкин эмаслиги, яъни инсон жамулжам ҳолда аниқ
билим предмети бўла олмаслиги аниқ-равшан бўлиб қолди. Шунингдек,
айрим табиий фанлар, ҳар бири ўз соҳасида, вақт ўтиши билан умумийроқ
хулосаларга келишни талаб этувчи салмоқли материал тўплади.
Бундай умумлаштиришга эҳтиѐж Дарвиннинг
эволюцион назарияси
пайдо бўлиши билан айниқса бўртиб кўрина бошлади. Бу назария инсонга
оид табиий-илмий тадқиқотларга кучли туртки берди, шунингдек
материалистик фалсафий концепциялар ривожланиши учун қўшимча асос
бўлиб хизмат қилди.
Мазкур ѐндашув тарафдорлари инсон кўп ўлчовли ва муттасил
ўзгарувчи мавжудот эканлигидан келиб чиқади. Гарчи унинг муҳим
хусусиятлари минг йиллар мобайнида ўзгаришсиз қолаѐтган бўлса-да, улар
инсоннинг моҳиятини тўла намоѐн этмайди. Бу ѐндашув тарафдорлари инсон
ўз олдига янги ва янги жумбоқлар қўяѐтган, ташқи дунѐни, ўзининг ундаги
ўрнини аниқлашга ҳаракат қилаѐтган, атроф муҳитни ўрганиш орқали уни ўз
ихтиѐрига кўра ўзгартирадиган фаол асос сифатида амал қиладиган
микрокосм ҳисобланишига ҳам эътиборни қаратмоқдалар.
Бошқача айтганда,
инсон бунѐдкор ва айни вақтда маданият маҳсули,
ўзини қолган жонли дунѐдан фарқлаш имконини берувчи маънавият
манбаидир.
Фалсафий антропология тарафдорлари инсоннинг мазкур талқинидан
келиб чиқиб, бу фан изчил илмий қарашларни илгари суришга даъвогар бўла
32
Шелер М. Избранные произведения. – М.: 1994. –С. -187.
142
олмаслигини ва айрим фанлар: психология, социология, биология ва бошқа
ижтимоий фанларнинг турли ѐндашувлари ва хулосаларини синтезловчи
инсон ҳақидаги билимлар тизимини яратишга қаратилиши лозимлигини қайд
этмоқдалар. Уларнинг фикрича, бу фан ўз предмети сифатида инсон
борлиғини белгилайди, унинг моҳиятини ва ўзига хос хусусиятларини таҳлил
этиб, шу тариқа инсоннинг ўзини ҳам, уни қуршаган дунѐни ҳам
фалсафа
нуқтаи назаридан англаб етишга ҳаракат қилади. «Антропология ѐки аниқроқ
айтганда – антропологик онг нафақат онтология ва космологияга, балки
гносеология ва билиш фалсафасига, ҳар қандай фалсафа ва ҳар қандай
билишга замин яратади»
33
.
ХХ асрнинг 60-70-йилларида фалсафий антропология шундай бир
ғоявий ҳаракатга айландики, унинг доирасида олимлар инсоннинг ҳозирги
ҳолатини назарий жиҳатдан англаб етиш ва талқин қилиш,
унинг табиатига
нисбатан янгича ѐндашувни илгари суришга ҳаракат қилдилар. Бу даврда юз
берган фан-техника тараққиѐти ва инсоннинг ўз илмий ва амалий фаолияти
натижалари
учун
жавобгарлик
туйғусининг
кучайиши
фалсафий
антропологиянинг ривожланишига қўшимча туртки берди. Шундай қилиб, у
энди инсон ҳақидаги билимларнинг умумийроқ мажмуи – умумий
антропологиянинг таркибий қисмига айланди. Бу фан турли-туман
таълимотлар, концепциялар ва йўналишларни ўз ичига оладики, уларнинг
орасида фалсафий йўналишдан ташқари
биологик, теологик (диний),
социологик, психологик, маданий (этнографик), структуралистик, педагогик
ва бошқа йўналишларни қайд этиш мумкин.
Уларнинг ҳар бири, фалсафий йўналишдан фарқли ўлароқ, инсоннинг
муайян бир томонини ѐритади. Масалан,
биологик антропология
анатомия,
физиология, ирқ ҳақидаги таълимот ва шу кабиларга таяниб, инсоннинг
қолган барча тирик мавжудотлардан фарқини унинг жисмоний тузилиши
нуқтаи назаридан аниқлайди.
Теологик антропология
инсон ҳақидаги
тегишли тасаввурларни уни Худо яратгани нуқтаи назаридан шакллантиради.
Фалсафий антропология
эса бутунлай бошқа вазифани ҳал қилади – у
вазиятга яхлит ѐндашади ва фанлараро хусусиятга эга бўлган хулосалар
чиқаради.
Фалсафий
билимнинг
таркибий
қисми
сифатида
фалсафий
антропология ижтимоий фалсафа, ахлоқ, социология ва психология билан
узвий боғлиқ бўлиб, улар билан биргаликда инсон ҳақидаги фанлар
мажмуини ташкил этади.
Фалсафий
антропология
ечадиган
муҳим муаммолар орасида инсон биологик ва
ижтимоий моҳиятининг ўзаро
нисбати
тўғрисидаги масала алоҳида ўрин эгаллайди. Инсон жонли табиатнинг бир
қисми, шунингдек биологик эволюция маҳсули эканлиги ҳозирги замон
табиатшунослиги фанида нафақат олимлар ва мутахассислар, балки
33
Бердяев Н.А. Смысл творчества. – М.: 1989. – С.- 293.
Do'stlaringiz bilan baham: