Б. Сапаров ф а л с а ф а



Download 4,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/125
Sana05.03.2022
Hajmi4,72 Mb.
#483338
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   125
Bog'liq
Фалсафа

Инсоннинг моҳияти. 
Инсоннинг моҳиятини тушунишга ҳаракат 
қилиш жараѐнида у нафақат ташқи, балки ички, пинҳона хусусиятларга ҳам 
эга эканлигини, улар жамулжам ҳолда инсоннинг индивид, индивидуаллик, 
шахс каби тушунчаларда акс этадиган муайян образини шакллантиришини 
ҳам ҳисобга олиш лозим. Бошқача айтганда, инсоннинг моҳиятини унинг 
ички ва ташқи борлиғи бирлигида, унинг дунѐга фаол муносабатида излаш 
керак.
Шундай қилиб, 
индивид муайян инсоннинг умумий образи сифатида 
амал қилса, индивидуаллик уни муайян ўзига хос хусусиятлар соҳиби 
сифатида тавсифлайди,
«шахс» тушунчасига эса янада торроқ маъно 
юкланади, чунки айни ҳолда инсон унинг барча ижтимоий сифатлари билан 
жамулжам ҳолда олинадики, бу фақат ижтимоий муносабатларнинг у ѐки бу 
тизимини назарда тутган ҳолда шахс тўғрисида сўз юритиш имконини 
беради. Яъни 
кенг талқиндаги «индивид» ва «индивидуаллик» тушунчалари 


146 
нафақат инсонга нисбатан, балки индивидуал хусусиятларга эга бўлган 
айрим тирик мавжудот, ҳайвонга нисбатан ҳам татбиқ этилиши мумкин. 
«Шахс» тушунчаси эса доим ижтимоий мавжудот сифатидаги инсон 
билангина боғлиқ бўлиб, фақат шу маънода, айрим инсонни унинг 
жамиятдаги ўрни, «ижтимоий қиѐфаси» нуқтаи назаридан тавсифлайди.
Кези келганда яна шуни ҳам таъкидлаб ўтиш лозимки, ҳар қандай шахс 
замирида оқилона фаолият ѐтувчи онгли-ихтиѐрий фаоллик тавсифланади. 
Шунингдек инсон янги моддий ва маънавий бойликлар яратиб, ўз ижодий 
имкониятларини изчил рўѐбга чиқариш орқали шахс сифатида намоѐн 
бўлади.
Ҳозирги замон фанида 
шахснинг шаклланишига таъсир кўрсатувчи уч 
муҳим омил: ирсият, маданий муҳит ва яшаш шароити фарқланади
. Бу 
омиллар ўзаро таъсирга киришиши натижасида инсон шахс сифатида ўзига 
хос хусусиятлар мажмуи: тегишли эҳтиѐжлар, қизиқишлар, қобилиятлар, 
мақсадлар, мўлжаллар, маънавият ва шу кабиларга эга бўлади. Инсоннинг 
мазкур бетакрор индивидуал хусусиятлари асосан у яшаѐтган муҳитдаги 
ижтимоий ва маданий шарт-шароитлар таъсирида шаклланадики, бу 
шахснинг шаклланиши ва камол топишида жамият жуда муҳим рол 
ўйнашини қайд этиш имконини беради. Айни вақтда шахс умумий эътироф 
этилган меъѐрларга мувофиқ ѐки уларга зид шаклланиши ва камол топиши 
мумкин. Бу маънода ижобий шахслар тўғрисида ҳам, салбий шахслар 
тўғрисида ҳам сўз юритиш мумкин.
Ҳозирги замонда аксарият олимлар ва файласуфлар инсон 
эволюциясидаги 
ижобий 
жараѐнларни 
ва 
ижтимоий 
ўзгаришлар 
имкониятларини ижтимоий муносабатларнинг инсонпарварлашуви, одамлар 
онгидан умуминсоний меъѐрлар мустаҳкам ўрин олиши билан 
боғламоқдалар. Бунда инсон ўзининг бутун умри мобайнида, бир томондан, 
ўз олдига қўйган мақсадларига эришишга ҳаракат қилиб, бошқа томондан эса 
– ўзини қуршаган ижтимоий ва табиий муҳит таъсирини ҳис этиб, яхлит бир 
бутун ҳодиса сифатида, узлуксиз тадрижий ривожланишини эътиборга олиш 
лозим. Бошқача айтганда, ўзининг камол топиш жараѐнида у доим ҳам 
субъект, ҳам объект ҳисобланадики, бу шахснинг ўз имкониятларини рўѐбга 
чиқариши ва ҳаѐт мазмунини излаши билан боғлиқ бўлган яна бир муҳим 
фалсафий муаммо юзага келишини белгилайди. 

Download 4,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish