Б. Сапаров ф а л с а ф а



Download 4,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/125
Sana05.03.2022
Hajmi4,72 Mb.
#483338
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   125
Bog'liq
Фалсафа

Глобал муаммолар
бутун ер куррасини, унинг нафақат одамлар 
бевосита яшайдиган қисмини, балки Ернинг қолган юзаси, ер ости 
бўшлиқлари, атмосфера, гидросфера ва ҳатто инсон фаолияти доирасига 
кирувчи космик фазони қамраб олиши билан изоҳланади.
 
Шундай қилиб, глобал муаммолар тўғрисида сўз юритилганда бутун 
сайѐра назарда тутилади, унинг энг йирик таркибий бирлиги сифатида эса 
минтақа қабул қилинади. Бунда минтақалар сони ва уларнинг миқѐси кўриб 
чиқилаѐтган муаммолар хусусияти билан белгиланади. Масалан, дунѐ 
миқѐсидаги иқтисодий қолоқлик муаммосини тадқиқ этишда одатда бутун 


159 
сайѐрани икки минтақа – ривожланган ва ривожланаѐтган мамлакатларга 
ажратиш билан кифояланилади. Демографик, энергетик муаммолар ѐки хом 
ашѐ муаммоларини ўрганишда эса, минтақалар сони кўпаяди ва ҳар сафар 
тадқиқотнинг муайян мақсадлари билан белгиланади.
Бунда шуни қайд этиш лозимки, ҳар қандай муаммо сайѐранинг исталган 
минтақасига нисбатан муҳим саналган, яъни уларнинг ҳар бирида намоѐн 
бўлган ҳолдагина глобал деб ҳисобланиши мумкин. Акс ҳолда бир ѐки бир 
неча минтақаларнинг муаммолари (ѐки бундан ҳам кичикроқ миқѐсдаги 
муаммолар) тўғрисида сўз юритилади.
Бундан барча глобал муаммолар айни вақтда минтақавий аҳамият ҳам 
касб этади, лекин минтақавий даражада аниқланган барча муаммолар ҳам 
глобал бўлавермайди, деган хулоса келиб чиқади. Ўз-ўзидан равшанки
глобал муаммолар сони камроқ бўлади. Бошқа даражаларга келсак, глобал 
муаммолар бевосита маҳаллий ѐки хусусий кўринишга эга бўлмаслиги ѐки бу 
ерда унча сезилмаслиги мумкин.
Масалан, Антарктидада ѐки сайѐрамизнинг атроф муҳит ифлосланадиган 
асосий марказлари ва манбаларидан анча узоқда жойлашган бошқа 
бурчакларида ҳаво ѐки сув ҳавзаларининг ҳолати қониқарли бўлиши, табиий 
муҳитга антропоген таъсир эса деярли сезилмаслиги мумкин. Шунга қарамай 
бу кескинлик даражаси табиий муҳитга антропоген таъсирнинг 
нотекислигига боғлиқ бўладиган экологик муаммонинг глобал хусусиятига 
шак-шубҳа туғдирмайди. Ўз навбатида, барча маҳаллий ѐки хусусий 
муаммолар глобал муаммолар билан боғланавермайди, зеро уларнинг сони 
таққослаб бўлмайдиган даражада кўпроқдир.
Келтирилган мулоҳаза глобал ва минтақавий муаммоларни нафақат 
илмий балки, амалий жиҳатдан ҳам фарқлаш имконини беради, чунки барча 
глобал муаммолар ўз миқѐсида ўзгармайдиган ягона тизим – бутун сайѐрага 
тегишлидир. Шу сабабли мазкур тизим учун уларнинг сони маълум тарихий 
босқичда муайян ҳисобланади. Айни вақтда бошқа даражадаги муаммолар 
сонининг аниқ ҳисобини юритиш мумкин эмас, зеро минтақаларнинг ва 
турли ҳудудларнинг чегаралари тадқиқотнинг мақсад ва вазифаларига қараб 
шартли олинади.

Download 4,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish