Тошкент молия институтининг “Солиқлар ва солиққа тортиш” кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан кафедра хафталиги буйича Тошкент шаҳар Юнусобод тумани “Шаҳристон” маҳалласида жойлашган 63-сонли ихтисослашган давлат умумтаълим мактабида, “Шеърият гулшани” мавзусидаги Алишер Навоий таваллудининг 582-йиллигига бағишланган “Бадиий кеча” тадбирининг
БАЁННОМАСИ
2023 йил 10 февраль Тошкент шаҳри.
Учрашув ўтказилган жой:
Қатнашдилар:
|
Солиқлар ва солиққа тортиш кафедраси
Мажлис раиси, проф. Н.Кузиева
Профессор-ўқитувчилар: проф. С.Ширинов, проф. Б.Санақулова, проф. М.Усманова, проф.в.б. А.Аманов, проф.в.б. Ш.Қиёсов, проф.в.б. Х.Джамалов, доц. Ф.Базаров, доц. У.Бердиева, доц.Х.Зарипов, доц. М.Сабиров, PhD. Н.Артиков, доц.в.б. Б.Ибрагимов доц.в.б. О.Шодиев, ўқ. Ш.Сафарова.
Таклиф қилинганлар: Тошкент молия институти маданият ва санъат бўлим бошлиғи, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир Бобур Бобомурод, ТМИ маданият ва санъат бўлими бош мутахасиси Ниёзали Ортиқматов.
|
“Шеърият гулшани” мавзусидаги Алишер Навоий таваллудининг 582-йиллигига бағишланган “Бадиий кеча” тадбири ва унинг муҳокамаси
ЭШИТИЛДИ: Тадбирни “Солиқлар ва солиққа тортиш” кафедраси мудири, профессор Наргиза Кузиева ўқувчи-ёшлар орасида китобхонлик маданиятини юксалтириш, улар орасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, уларнинг маданий саводхонлиги ўсиши орқали инсон капитали сифатини яхшилашга эришиш мумкинлиги юзасидан ўзининг ҳаётий тажрибалари асосида фикрларини билдириб ўтди.
Мамлакатимизда китобхонлик маданиятини юксалтириш ва амалий натижага эришишда бир қатор ишлар қилинганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Ҳаёт муттасил ўзгариш ва янгиланишлар замирига қурилган. Шу маънода одамлар тафаккуридаги ўзгаришлар ҳамда ҳаётий талаб бу соҳадаги ишларни яна қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш лозимлигини тақозо этмоқда.
Юксак технологиялар асрида яшасак-да, бироқ китобнинг қадр-қиммати ошса ошдики, асло камайгани йўқ. Айни пайтда китоб ўқиш, мутолаа маданияти, малакасини эгаллаш инсон шахсининг бирламчи фазилати, интеллект сифатидаги қиёфасининг етакчи белгиси экани турли минбарларда такрор-такрор таъкидланаётир. Тарих гувоҳ, боболаримиз, момоларимиз бу неъматни муқаддас билиб, қўлга олиб варақлашдан олдин қош-кўзига суриб, тавоф қилишган.
Замон талабидан келиб чиқсак, электрон китоб имкониятларидан фойдаланмаслик ҳам жоҳилликка ўхшаб кетади. Бироқ ҳақиқий босма китобни кафтингда тутиб, кўксингга босиб, ошиқмай-ҳовлиқмай, кўзингга суртгудек эъзозлаб-авайлаб, роҳатланиб, завқларга тўлиб-тошиб ўқиганга нима етсин?!
Бинобарин, мамлакатимизда ҳам ёшлар ўртасида китоб мутолаасини тарғиб этиш, уларни адабиётга ошно қилиб тарбиялаш борасида бир қатор амалий тадбирлар қилинмоқда. Китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини оммалаштириш, республикамиз кутубхоналарида мутолаани рағбатлантириш, турли танловлар ўтказиш, китоб савдосини ривожлантириш, ноширлик ишларини тартибга солиш бўйича чора-тадбирларга алоҳида урғу берилмоқда.
Шундан сўнг шоир Бобур Бобомурод сўзга чиқиб китобхонлик, мутоалаа ҳақида сўз юритиб, Жалолиддин Румий каби мутафаккирлар сўзларидан иқтибос келтириб ўтди. Ҳаётни севган киши китобни севади. Зеро, китоб – ҳаёт қомуси, ҳаётбахш малҳам, дардкаш, ҳамсуҳбат, муаллим, илҳомчи.
Мавлоно Жалолиддин Румий айтадилар: «Кўзни юмгил, кўзга айлансин кўнгил». Кўнгил кўзининг очқичи китобдир. Маълумки, аҳоли, хусусан, ёш авлоднинг интеллектуал ва маънавий-эстетик эҳтиёжини қондириш, ёшларни мустақил фикрлайдиган, мустаҳкам ҳаётий позицияга эга, чинакам ватанпарвар ва маънан баркамол инсонлар қилиб тарбиялашда китобнинг ўрни беқиёсдир. Китоб берадиган маънавий озуқани бошқа бирор-бир замонавий техник восита орқали олиб бўлмайди. Негаки, китоб шундай бир руҳий кучки, таъбир жоиз бўлса, уни ўзига хос маърифий-маънавий ибодат, дейиш мумкин.
Мутолаа – маънавият озуқаси
Китоб – маънавият булоғи. Мутолаа эса инсон эҳтиёжининг гултожи. Мутолаага қизиқиш сусайиши, ўз навбатида, аҳоли саводхонлиги даражасига салбий таъсир кўрсатиб, жамият ва давлатнинг барқарор ривожланишига катта таҳдид етказади.
Китобнинг биринчи мўъжиза эканига бутун вужуди билан ишонган адабиётшунос олим фикратининг теран томирлари қандай сарчашмалардан сув ичганини галдаги мулоҳазаларимиз тасдиқлайди. Жумладан, ёзувчи ва драматург C. Цвейг «Қаердаки китоб бор экан, у ерда одам ўзи билан ўзи узлатда, ўз кўлами доирасида қолиб кетмайди, у ўтмиш ва бугунги куннинг барча оламшумул ютуқларига, бутун инсониятнинг фикр ва туйғуларига ошно бўлади», деб ёзади.
Ёзувчи ва файласуф Ж. Свифт «Китоблар ақл фарзандларидир», деса, педагог ва ёзувчи Я. Коменский «Китоблар донишмандликни ёйиш қуролидир», дейди. Кўриниб турибдики, маънавий камолотга етакловчи беминнат устоз ва битмас-туганмас маънавият махзани саналган китоб ҳақидаги фикрларни бир жойга жамласа, уларнинг ўзи бир китоб бўлиши, шубҳасиз.
Тадбирда мактаб ўқувчилари билан шерият ҳақида фикрлар алмашинилди ҳамда тадбир давомида фаол қатнашган ўқувчиларга эсдалик совғалар топширилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |