“Т А С Д И Қ Л А Й М А Н”
“Хўжамушкин” маҳалла фуқаролар йиғини раиси
_________А.Мухаммадиев
“Хўжамушкин” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган маънавият ва маърифат куни йиғилиш
БАЁННОМАСИ
22.02.2022йил Бухоро шаҳри
Раислик қилувчи:
|
А.Мухаммадиев - Маҳалла фуқаролар йиғини раиси
|
Қатнашдилар: “Хўжамушкин” МФЙ раисинингоила,хотин-қизлар ва
ижтимоий-маънавий масалалари бўйича ўринбосари
М.Султонова,МФЙ фаоллари ва 15 - мактаб
ўкувчилари
К У Н Т А Р Т И Б И Д А :
“Китобхонлик маданиятини Оширишнинг асосий омиллари” мавзусида “маърифат соатини ўтказиш.
Кун тартибидаги масала юзасидан “Хўжамушкин” махалла фуқаролар йиғини раиси А.Мухаммадиев сўзга чиқиб,ХХI аср фан Техника тараққиёти жадал ривожланган ,ахборот коммуникатцион воситалар хизматидан фойдаланиш сурати кескин ортаётган ,фуқароларнинг талаб,эхтиёж ва мақсадларини қондирувчи моддий манбалар етарлича ишлаб чиқарилаётган давр-иноватцион технологиялар аср бўлиб тарихга кирмоқда. Инсониятнинг фаровон,тўкин-сочин хаёт кечириши учун зарур бўлган моддий-техник жихозлар кундан кунга,йилдан йилга такомиллашиб, сақланиб,қулайликлари ортиб бормоқда.
Давлат ва жамиятнинг иқтисодий ва ижтимоий сохалари қанча тараққий этса,инсонларнинг илмий-маънавий салохияти хамшунга хам ва мутаносиб бўлиши лозим.Фуқароларнинг илмий иқтидори,рахбарлик салохияти,харбий билимлари,касбий махорати юқори савияда бўлиши билан бирга,уларнинг шахсий фазилатлари:инсонийлик,халқпарварлик,ватанпарварлик,миллий ғурур туйғулари қанчалик кучли бўлса келажаги хам шунчалик мустахкам бўлади.
Тарихий ходисалар шундан гувохлик берадики,моддий эхтиёжлар хар бир даврда ўзига хос тарзда намоён бўлаверади.
Бугун жамиятимизда китобхонликни ривожлантириш, айниқса, ёшлар ўртасида мутолаа маданиятини ривожлантиришга давлат томонидан алоҳида эътибор берилиб, кўплаб самарали ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Президентимизнинг
2017 йил 12 январдаги «Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида»ги фармойиши, 2017 йил 13 сентябрдаги «Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш
2017йил 13 сентябрдаги «Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги ва
2018 йил 12 майдаги «Буюк алломалар, адиб ва мутафаккирларимиз ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида ёшлар ўртасида китобхонлик танловларини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорлари асосида мамлакатимизда китобхонлик маданиятини ривожлантиришга қаратилган бир қатор ташкилий-амалий чора-тадбирлар амалга оширилиши жамиятда китобга бўлган муносабатнинг ижобий томонга ўзгаришига замин яратди.
Китоб ва китобхонликка энг юқори даражадаги бу эътибор бежиз эмас,балки мамлакат эртанги куни,унинг эгаси бўлмиш ёш авлод маънавий олами,ростгўйлик,мулохазакорлик,адолатпешалик,иллатларга муросасизлик,мантиқий фикрлай олиш фазилатларидан хавотир тақозосидир.Зеро,мутолаага боғланган кўнгил китобдан бехад улуғ маънавий озуқа олади.Унда яратилган образлар бахтидан қувонади,ташвиши,хато ва камчиликларидан изтироб чекади,одоб-ахлоқ ва тарбиясидан намуна,сабр ва матонатидан рухий қувват олади.
Узбекистон Республикаси Президентининг “Китоб махсулотларини чоп этиш ва таркатиш китобхонлик маданиятини ривожлантириш , китоб мутолааси вакитобхонлик маданиятини ошириш хамда таргибот килиш буйича комиссия тузиш тугрисида”ги фармойишида белгилаб берилган вазифалар узининг долзарблиги билан мухим ахамиятикасб этадиЙиғилиш қатнашчилари маърузадан сўнг ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Маърифат соати кўтаринки кайфият руҳида бўлиб ўтди.
Баёнлаштирди: М.Султонова
Do'stlaringiz bilan baham: |