Б. Сапаров ф а л с а ф а



Download 4,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/125
Sana05.03.2022
Hajmi4,72 Mb.
#483338
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   125
Bog'liq
Фалсафа

Ўзбекистоннинг 
цивилизациялашган 
тараққиѐти. 
 


114 
инсонпарварлик ва ватанпарварликнинг уйғунлиги, ҳалқаро қонун-қоидалар 
ва андозаларни ҳурмат қилиш, улардан ҳаѐтимизнинг барча соҳаларида кенг 
фойдаланишни тақозо этмоқда.
Мустақиллик йилларида Ўзбекистоннинг цивилизацияли тараққиѐт 
томон бориши Биринчи Президентимиз томонидан асослаб берилган 
Ўзбекистоннинг ўз истиқлоли ва тараққиѐт йўлининг бутун жаҳонда эътироф 
этилаѐтганлигида яққол кўринмоқда. 
Ислом Каримов (1938 - 2016) 
тарих фалсафасини тарихий хотира 
билан уйғун ҳолда кўради. Унинг фикрича ―Инсон учун тархидан жудо 
бўлиш – ҳаѐтдан жудо бўлиш демакдир‖
14
. Фикрининг давомида у тарихий 
хотираси бор инсон иродали инсон, жамиятнинг ҳар бир аъзоси ўз ўтмишини 
яхши билса, бундай одамларни йўлдан уриш, ҳар хил ақидалар таъсирига 
олиш мумкин эмас. тарих сабоқлари инсонни ҳушѐрликка ўргатади, 
иродасини мустаҳкамлайди, ўзликни англаш тарихни билишдан бошланади, 
деб таъкидлайди. Бунинг учун ҳар бир миллат ўзининг тарихий илдизларига 
назар солиши, у ѐки бу мафкура таъсирида хаш-пўшланган тарихий хотирани 
ўз ҳолича қайта тиклашга ҳаракат қилиши лозим. ―Ўз тарихини билмайдиган, 
кечаги кунини унутган миллатнинг келажаги йўқ‖
15
. Шундагина миллат, халқ 
ўз-ўзини англайди. Тарихчилар миллатга унинг ҳаққоний тарихини кўрсатиб, 
исботлаб беришлари керак. Зотан тарих халқ маънавиятининг асосидир. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Биринчи Президенти асарларида 
тараққиѐт моделларининг хилма-
ҳиллиги, тараққиѐтнинг ―Ўзбек 
модели‖ асослаб берилган. Бунда 
―тараққиѐт‖ 
тушунчасининг 
маъно-мазмунига алоҳида эътибор 
бериш лозим. Тараққиѐт бу- 
такрорланмас, 
маълум 
бир 
мақсадга йўналтирилган ҳамда 
моддий 
ва 
маънавий 
ҳаѐт 
соҳаларининг ҳуқуқий ўзгариши, 
янги сифатларга яратишга олиб келувчи фалсафий категориядир. Ўзбекистон 
Республикаси Биринчи Президенти асарларида тараққиѐтнинг якка-ю ягона 
модели йўқ деган ғоя илгари сурилди. 
Тараққиѐт моделининг хилма-хиллигида ―модел‖ тушунчаси тараққиѐт, 
андоза, ривожланиш маъносини англатади. Бугунги дунѐ тараққиѐтида 
жамият ривожланиши билан боғлиқ турли хил моделлар эътироф этилган.

―Европа модели‖ 

―Хитой модели‖ 

―Япония модели‖ 

―Швеция модели‖ 
14
Каримов И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. -Т.: Шарқ, 1998.-Б.10
15
Каримов И. Юксак маънавият- енгилмас куч. -Т.: Маънавият, 2008. – Б.- 4.


115 

―Америка модели‖ва ҳоказоларда кўриш мумкин. 
―Ўзбек модели‖ эса ана шу жамият ривожланишининг ўзига хос 
кўринишидир ва ривожланишнинг ўзига хос йўлидир. Бу И.А.Каримовнинг 
―Ўзбекистон бозор иқтисодиѐтига ўтишнинг ўзига хос йўли‖ асарида 
атрофлича асослаб берилган. ―Ўзбек модели‖ қуйидаги хусусиятлар билан 
характерланади: 
1. Иқтисодиѐтнинг мафкурадан холилиги ва унинг сиѐсатдан устунлиги;
2. Давлат – бош ислоҳотчи;
3. Қонун устуворлиги;
4. Кучли ижтимоий сиѐсат;
5. Ислоҳотларни босқичма-босқич амалга ошириш. 
Жамият ривожланиши тўғрисидаги янги назарий ғоялар жамият 
ривожланиши бўйича мавжуд бўлган анъанавий қарашлардан тубдан фарқ 
қилади. Жамият ривожланиши тўғрисидаги қарашларнинг янгича илмий 
асосларга қўйишни тақозо этган шарт-шароит ва омилларни мустақиллик ва 
мустақил демократик тараққиѐт йўлини танлаш, давр ва замон ўзгаришлари 
ва янгича талабларидан келиб чиққан ҳолда тўғри тушуниш ва талқин этиш 
мумкин. Демак, мустақиллик ва жамият тараққиѐти тўғрисидаги қарашларни 
ўзгартириш зарурлиги Ўзбекистоннинг мустақил тараққиѐт йўлидан 
ривожланиши ўзига хос ва мос тараққиѐт моделини ишлаб чиқиш билан 
боғлиқ. Мустақил тараққиѐт мамлакатни ўз негизида ривожланишини 
таъминлаш учун тегишли шарт-шароит ва омилларни яратиб беради. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президенти Шавкат Мирзиѐевнинг 
мамлакатимиз 
янги 
тараққиѐт 
босқичида 
ижтимоий 
бирдамлик,
хавфсизлик 
ва 
барқарорликни 
таъминлашда миллий ғоя зиммасидаги 
вазифалар 
борасидаги 
назарий 
фикрлари Мустақил Ўзбекистоннинг 
Биринчи Президентининг барча 
маъруза ва чиқишларида, Ўзбекистон 
Республикаси Президенти Шавкат 
Мирзиѐевнинг лавозимига киришиш 
тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма 
мажлисидаги 

Download 4,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish