109
Жамият ҳаѐтида турли жамоалар, ташкилот ва уюшмалар ҳам
фаолият
кўрсатади. Уларни шартли равишда давлат ва нодавлат ташкилотларига
ажратиш мумкин. Уларга сиѐсий партиялар, сиѐсий ҳаракатлар,
касаба
уюшмалари, ѐшлар уюшмалари, турли жамғармалар, хотин- қизлар
ташкилотлари, фахрийлар уюшмалари, маҳалла қумиталари ва бошқалар
киради.
Билимнинг
интеграл шакли сифатида
фалсафа жамият, тарих ва инсон ҳақидаги
муайян-илмий тасаввурларни синтез қилади. У
гуманитар
фанлар
–
психология,
санъатшунослик, семиотика, санъатга мурожаат этади. Тарих фалсафасининг
асосий вазифаларидан бири – ўзгарувчан ва мураккаб ижтимоий дунѐда ҳаѐт
мазмунига доир мўлжалларни топиш, инсоният мавжудлигининг ҳар бир
муайян даврида унинг олдида турган устувор вазифаларни белгилашдир. Ҳар
бир инсон ва кишилик ҳамжамияти ҳаѐтининг бурилиш даврларида унинг
олдида ҳаѐт мазмуни нимада деган савол кўндаланг бўлади.
Тарихнинг мазмун ва моҳиятини англаб етиш борасидаги илк
уринишларга қадимги файласуфларнинг асарларида дуч келиш мумкин.
Уларнинг талқинида тарих олдинма-кетин юз берадиган воқеалар мажмуи
сифатида намоѐн бўлган.
Тарих тавсифи анча тўлиқ бўлган, баъзан бўяб
кўрсатилган, лекин уларнинг ҳикоятлари тарих ҳақида яхлит тасаввур ҳосил
қилиш имконини бермаган. Бу нарратив тарихдир.(тарихчининг талқини,
интерпретацияси) Кейинчалик қадимги файласуфлар
тарихни узлуксиз
такрорланиб турадиган жараѐнлар, «абадий ортга қайтиш» (Ф.Ницше)
сифатида тасаввур қилганлар.
Диний анъана тарихнинг бутунлай бошқача талқинини таклиф қилди.
Ўрта
асрларда илоҳий тақдир асосий тарихий куч сифатида эътироф
этилди.
Тарихий воқеаларнинг ички мантиқи алоҳида мазмун касб этди:
Худо нафақат тарихий жараѐнни бошқаради, балки адашган инсониятга
гуноҳлардан фориғ бўлиш, жаннатдаги боқий ҳаѐтга эришиш йўлини
кўрсатади. Аврелий Августин ўзининг «Илоҳий шаҳар ҳақида»
асарида
боқийлик ва муваққатлик, илоҳийлик ва дунѐвийликнинг бирлиги тўғрисида
сўз юритади. Унинг фикрича, Исо Масиҳ инсониятга боқийлик сари йўл
кўрсатган. Тарихнинг мазмуни – боқийликка элтувчи йўлдан боришда, инсон
ҳаѐтининг мазмуни эса – Худога хизмат қилиш, гуноҳлардан фориғ
бўлишдадир.
Ибн Халдун ―Муқаддима‖ асарида тарихнинг мазмуни ҳақида мулоҳаза
юритар экан,‖Бу фаннинг икки жиҳати бор. Биринчиси, қадимги мамлакатлар
ва давлатлар ҳақида ҳикоя этувчи ташқи томони бўлса, иккинчиси
тадқиқотларнинг тарихи ва янги фикрларни кашф этиши мумкин бўлган ички
томонидир. Тарих Олам асослари сабабиятини аниқ излайдиган фан. Бу
воқеалар ва уларнинг сабаблари ҳақидаги чуқур илм‖
12
деб таъкидлайди. Шу
нуқтаи назардан, Ибн Халдун тарихни фалсафий илдизга эга бўлган муносиб
12
Ибн Халдун. Пролог. -М.: Алтейя, 1992. –С.3-4.
Do'stlaringiz bilan baham: