Б. Сапаров ф а л с а ф а



Download 4,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/125
Sana05.03.2022
Hajmi4,72 Mb.
#483338
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   125
Bog'liq
Фалсафа

Табақалар ва синфлар
Жамиятнинг ижтимоий тузилишида табақалар 
ва синфлар салмоқли ўрин эгаллайди. 
Табақалар – саноатлашиш босқичидан 
олдинги жамиятларда вужудга келган, юридик ѐки одатга асосланган ва 
авлоддан-авлодга мерос бўлиб ўтадиган ҳуқуқлар ва бурчларга кўра фарқ 
қиладиган ижтимоий гуруҳлар. 
Табақавий бўлиниш жамиятнинг мураккаб 
иерархиявий тузилишининг шаклланишига сабаб бўлади.
Йирик гуруҳлар орасида иқтисодий, сиѐсий, ижтимоий-психологик 
мақомига кўра фарқланадиган синфлар алоҳида ўрин эгаллайди. Иқтисодий 
белги синфнинг бош белгиси ҳисобланади, зеро синфий бўлиниш шакллари 
ишлаб чиқариш воситаларига бўлган муносабат ҳамда мулк шакллари билан 
белгиланади.
Ҳозирги замон социологиясида синфларни фарқлашнинг бошқа 
асослари ҳам мавжуд. Масалан, ижтимоий гуруҳлар эга бўлган ижтимоий 
бойлик улушига кўра улар олий, ўрта ва қуйи синфларга бўлинади. Бунда 
даромад манбаи ҳисобга олинмайди, шу боис олий синф вакиллари орасидан 
машҳур киноактѐрлар, эстрада юлдузлари ва банкирлар ҳам ўрин олишлари 
мумкин. Бу ҳол ўрта ва ҳатто қуйи синфларда ҳам кузатилади. Шунингдек 
ижтимоий меҳнатни ташкил этишдаги ролига кўра бошқарувчилар синфи 
фарқланади.


107 
Ҳозирги замон жамиятида юқори малакали ақлий меҳнат билан 
профессионал тарзда шуғулланадиган кишиларнинг катта ижтимоий гуруҳи 
– зиѐлилар алоҳида рол ўйнайди. Зиѐлилар сони тинимсиз кўпайиб, уларнинг 
жамият ҳаѐтидаги роли ортиб бормоқда. Бу аввало фан-техника 
тараққиѐти, шунингдек ҳозирги жамиятда маънавий хизматларга бўлган 
эҳтиѐжнинг ортиши билан боғлиқ
. Зиѐлилар гуруҳи ўз келиб чиқишига кўра 
ҳам, ижтимоий мақомига кўра ҳам турли жинслидир. Тегишли равишда 
унинг сиѐсий мўлжаллари ҳам ҳар хилдир.
Институтлар.
Жамиятнинг ривожланиш жараѐни алоҳида муҳим 
вазифаларни бажарадиган ва аниқ ташкилий тузилмага эга бўлган ижтимоий 
ва сиѐсий ташкилотлар – институтларнингтармоқланган тизими яратилиши 
билан тавсифланади.
Институтлар жамият нормал фаолиятининг зарурий 
омили саналган ижтимоий муҳим фаолиятни амалга оширади. 
Бундай 
институтлар қаторига давлат ва унинг институтлари, партиялар ва 
ҳаракатлар, оммавий ахборот воситалари, диний муассасалар, таълим ва 
маданият муассасалари, соғлиқни сақлаш ва санитария хизмати тизимлари, 
бозор, банклар ва ҳоказолар киради. Ижтимоий институтлар фаолияти 
ижтимоий ҳаѐтнинг барча жабҳалари: оила ва ишлаб чиқариш, товарлар ва 
пуллар ҳаракати, ишлаб чиқариш, истеъмол ва ҳоказоларга нисбатан татбиқ 
этилади. Институтлар турли бирликлар ва гуруҳларнинг манфаатларини 
мувофиқлаштиришни амалга оширади, уларнинг самарали ўзаро алоқасини 
таъминлайди, вужудга келган ижтимоий қадриятларни мустаҳкамлайди ва 
янгиларини яратади.

Download 4,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish