Б. Сапаров ф а л с а ф а



Download 4,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/125
Sana05.03.2022
Hajmi4,72 Mb.
#483338
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   125
Bog'liq
Фалсафа

Катта ижтимоий гуруҳлар
– 
тарихий ривожланиш жараѐнида 
вужудга келадиган синфий, этник, ҳудудий, ижтимоий-сиѐсий ва бошқа 
гуруҳлардир. 
Улар шахс ва жамият ҳаѐтида жуда муҳим рол ўйнайди.
Этник бирликлар. 
Этник бирликлар ижтимоий ҳаѐт хўжалик, ҳудуд, 
тил, одатлар, анъаналар, расм-русумлар, эътиқодларнинг бирлиги белгисига 
кўра таркиб топадиган ва этник бирликларнинг ҳар хил турларини ташкил 
этадиган кишиларнинг айрим муайян-тарихий жамоалари доирасида кечади. 


106 
Уруғ мазкур бирликларнинг илк шакли. У қон-қариндошлик белгисига кўра 
уюшган одамлар бирлашмаси бўлиб, ибтидоий жамоанинг асосий, ишлаб 
чиқарувчи ва этник бўғини ҳисобланган. 
Қабила икки ѐки ундан ортиқ 
уруғнинг бир неча юздан бир неча минггача бўлган одамлардан иборат 
бирлашмасидир. Қабила умумий мулк, умумий бошқарув, туриш-
турмушнинг умумий жиҳатлари ва айрим умумий хўжалик фаолиятига эга 
бўлган.
Бир ҳудудда яшайдиган, умумий хўжалик фаолияти, тил, руҳият 
тарзининг хусусиятлари, туриш-турмуш, маданият ва ҳаѐт тарзининг 
одатлар ва анъаналарда мустаҳкамланган баъзи бир жиҳатлари элат ва 
миллатни тавсифлайди. 
Аммо уларнинг ўртасида жиддий фарқлар ҳам 
мавжуд. Қабилаларнинг уюшмалари, аҳоли миграцияси, тилнинг яқинлиги 
элат вужудга келишининг омиллари ҳисобланади. Улар қон-қариндошлик, 
уруғдошлик алоқаларини бузувчи омиллардир. Аммо элатни бирлаштирувчи 
алоқалар ҳам анча шартлидир. Элатни ташкил этадиган қабилалар яшайдиган 
ҳудуд муҳим бирлаштирувчи асос ҳисобланади.
Миллатнинг асосий ўзига хос хусусияти – муайян яхлит тузилмага 
бирлашган ва ассимиляциялашган элатларнинг фаол иқтисодий алоқалари 
негизида шаклланадиган моддий ва маънавий маданиятнинг ўзига хослиги

Миллатга уни ташкил этадиган элатлар учун умумий саналган тил; руҳият 
тарзининг умумийлиги; маданиятнинг ўзига хос жиҳатлари; шаклланган 
барқарор ҳаѐт тарзи; анъаналар; тарихий тақдирнинг бирлиги ва ривожланган 
этник ўзликни англаш туйғуси мерос бўлиб ўтади. Маданий ривожланиш
тил, умуман миллий ўзига хослик муаммоларига миллатнинг таъсирчанлиги 
айни шу омиллар билан белгиланади.

Download 4,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish