Б. Сапаров ф а л с а ф а



Download 4,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/125
Sana05.03.2022
Hajmi4,72 Mb.
#483338
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   125
Bog'liq
Фалсафа

Моддий ишлаб чиқариш 
иқтисодий кичик тизим ишлаб чиқариш 
фаолияти ва кишиларнинг бу жараѐндаги муносабатлари шаклларининг 
мажмуидир
.
Ҳар бир жамият ўз мавжудлиги ва ривожланиши учун зарур табиий 
бойликларга эга. Аммо ижтимоий бойлик инсон меҳнати билан яратилади. 
Аждодлар яратиб қолдирган бойликларни сақлаш ва улардан фойдаланиш 
ҳамда жамиятнинг ишлаб чиқариш кучларини ривожлантириш ижтимоий 
бойликнинг ўсишига олиб келади. Бунинг натижасида мулк институти 
ижтимоий ишлаб чиқаришнинг муҳим воситаси ва рағбатлантирувчи омили 
сифатида вужудга келади. Даставвал куч ҳуқуқи, обрў ва одатга таянган 
мулкий муносабатлар кейинчалик юридик шакл-шамойил касб этади. 
Ривожланган кўринишда мулк ижтимоий бойликнинг маълум улушига 
эгалик қилиш, уни тасарруф этиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқини англатади. 
У турли шаклларда мавжуд бўлган ва ҳозир ҳам мавжуд бўлиб, бу ижтимоий 
ишлаб чиқаришнинг шаклини ҳам белгилайди.
Иқтисодий тизим моддий ва маънавий ишлаб чиқаришни ҳамда моддий 
ва маънавий хизматлар кўрсатишни ўз ичига олади.
Ишлаб чиқариш кучлари ва ижтимоий-иқтисодий муносабатлар

Ходимлар, уларнинг меҳнати ва ишлаб чиқариш воситалари – меҳнат 
қуроллари ва воситалари ишлаб чиқаришнинг муҳим омиллари ҳисобланади

Ишлаб чиқариш моддий-техника воситалари ва уларни ишга солишга қодир 
бўлган одамлар мажмуи жамиятнинг ишлаб чиқариш кучларини ташкил 
этади. Ишлаб чиқариш жараѐнида одамлар ўртасида турли-туман 
муносабатлар юзага келади. Уларнинг орасида ташкилий-иқтисодий, ишлаб 
чиқариш-технологик ва ижтимоий-иқтисодий муносабатлар айниқса муҳим 


102 
аҳамият касб этади. Ишлаб чиқариш-технологик муносабатлар техника ва 
ишлаб чиқариш технологиясининг хусусияти ривожланиш даражасига кўп 
жиҳатдан боғлиқ бўлса, ташкилий-иқтисодий ва айниқса ижтимоий-
иқтисодий муносабатлар асосан ишлаб чиқариш воситаларига бўлган мулк 
шакллари билан белгиланади. 
Ижтимоий-иқтисодий муносабатлар ишлаб чиқариш натижасида 
яратиладиган неъматлар ва хизматларни айирбошлаш, тақсимлаш ва 
истеъмол қилиш жараѐнида юзага келувчи муносабатларни ўз ичига олади. 
Мазкур муносабатлар тизими ижтимоий нормалар ва ҳуқуқ нормалари билан 
тартибга солинади ва ижтимоий ишлаб чиқариш воситаларига бўлган мулк 
ҳуқуқининг хусусияти билан белгиланади. 
Мулк. 
Мулк – хўжалик жабҳаси, иқтисодий жабҳада вужудга 
келадиган институт

У нафақат ишлаб чиқариш воситалари, балки 
истеъмол предметлари ва ишлаб чиқарилган маҳсулотга нисбатан ҳам 
татбиқ этилади. 
Ижтимоий бойликнинг барча элементлари – ишчи кучи, 
ишлаб чиқариш воситалари, ер ва ер ости бойликлари, моддий ишлаб 
чиқариш, маънавий ижодий ва ўзга ақлий фаолият маҳсуллари ва ҳоказолар 
мулк бўлиши мумкин. Мулк иқтисодий ҳокимиятга ким эга бўлишини, 
хўжалик фаолиятидан олинган фойда кимга тегишини ва у қандай моддий 
мулкий манфаатларни юзага келтиришини белгилайди. Мулк шакллари 
ишлаб 
чиқариш 
ижтимоийлашувининг 
амалдаги 
даражаси билан 
белгиланади, унга эса, ўз навбатида, умумий технологик тараққиѐт таъсир 
кўрсатади.

Download 4,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish